Вазирлар маҳкамасининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми


-§. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар


Download 41.47 Kb.
bet3/4
Sana07.04.2023
Hajmi41.47 Kb.
#1337693
1   2   3   4
Bog'liq
Вазирлар маҳкамасининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми

3-§. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг асосий функциялари

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати - Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари ва фаолиятининг асосий йўналишлари авваламбор Ўзбекистон Республикаси Конституциясида аниқ белгилаб қўйилган. Жумладан, "...Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, қонунлар, Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлаши..." белгиланган.


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонунга асосан Ҳукумат, яъни Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидаги фаолият соҳаларини келтириш мумкин:
- иқтисодиёт соҳасидаги фаолият;
- маъмурий - сиёсий соҳадаги фаолият;
- ижтимоий - маданий соҳадаги фаолият.
Назарий жиҳатдан олганда Ҳукумат фаолиятининг асосий йўналишларини янада аниқроқ кўрсатиб ўтиш мумкин.
Масалан, рус олими М.В.Баглайнинг фикрича Ҳукумат фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- сиёсий соҳадаги фаолият;
- маъмурий - бошқарув соҳасидаги фаолият;
- қонунчилик соҳасидаги фаолият;
- ташқи сиёсат соҳасидаги фаолият;
- иқтисодиёт соҳасидаги фаолият;
- ижтимоий соҳадаги фаолият ва ҳоказолар.
Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари авваламбор, ўзининг фаолияти йўналишларидан келиб чиқиб белгиланади.
Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни намоён қилар экан, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимиятидан фарқли равишда, ижро фаолиятини амалга оширади. Олий Мажлис томонидан қабул қилинган қарорлар, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари бажарилишини таъминлайди, шунингдек, ижроия ҳокимияти таркибига кирувчи давлат органлари устидан бошқарувни амалга оширади. Ўзбекистон Республикасида Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари айнан шулардан келиб чиққан ҳолда белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси маъмурий - сиёсий соҳада жуда кенг ваколатларга эга.
Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси:
- Республика бошқарув тузилмасини такомиллаштиради;
- Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари; идоралари; давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;
- вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари ишини мувофиқлаштиради ва йўналтиради;
- вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ҳамда хўжалик бошқарувининг бошқа органлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
- вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат бюджетида бўлган давлат бошқаруви бошқа органларининг марказий аппарати ходимларининг сони ва уларга сарфланадиган маблағлар миқдорини белгилайди;
- вазирликлар, давлат қўмиталари раисларининг ўринбосарларини, бош бошқармалар ҳамда давлат бошқаруви бошқа органларининг раҳбарларини ва уларнинг ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
- хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ва вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳайъатлари аъзоларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органлари бошқарувлари аъзоларини тасдиқлайди;
- Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги ва мудофаа қудратини ошириш, давлат чегараларини қўриқлашни таъминлаш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ва химоя қилиш чора тадбирларини амалга оширишга кўмаклашади;
- давлат бошқарув органларининг табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини биргаликда ўтказиш ҳамда республика ва халқаро аҳамиятга эга бўлган йирик экологик дастурларни амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради, катта авариялар ва фалокатларнинг, шунингдек, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш чора - тадбирларини кўради;
- Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардаги вакиллигини таъминлайди, ҳукуматлараро шартнома ва битимлар тузади ҳамда уларни бажариш чора - тадбирларини кўради.
Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий соҳадаги асосий ваколатлари давлатнинг муҳим фаолитянини амалга ошириш билан боғлиқ. Вазирлар Маҳкамасининг қонун билан белгиланган ваколатлари доирасида:
- иқтисодий жараёнларни бошқаради: мулкчиликнинг барча шакларини уйғунлаштириш ва уларнинг тенглиги, иқтисодиётни монополиялаштиришдан чиқариш, бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий механизмини рўёбга чиқариш асосида эркин тадбиркорлик учун шарт - шароитлар яратиш;
- хўжалик юритишнинг янги шакллари - концернлар, консорциумлар, тармоқлараро бирлашмалар, турли уюшмалар ва бошқа ана шундай ташкилотларни барпо этишга ва мустаҳкамлашга кўмаклашади, халқ хўжалиги ва аҳоли талабларини қондириш заруриятидан келиб чиққан ҳолда улар фаолиятини йўналтиради ва мувофиқлаштиради;
- Ўзбекистон Республикасида пул ва кредит тизимини мустаҳкамлаш чора - тадбирларини амалга оширишга кўмаклашади, ягона нарх сиёсатини ўтказиш, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг белгиланган кафолатларини ва ижтимоий таъминот даражасини таъминлаш чора - тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
- Республика бюджетини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини иқтисодий, ижтимоий ривожлантириш истиқболларини ва энг муҳим дастурларини ишлаб чиқишни ҳамда уларнинг ижросини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий - маданий соҳада ҳам кенг ваколатларга эга. Халқ таълимига раҳбарлик, илмий, маданият - маърифат масалалари, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, меҳнатни ташкил этиш ва кадрлар тайёрлашни ташкил этиш бўйича ваколатлар йиғиндиси Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий - маданий соҳадаги ваколатлари сирасига киради.
Бу борада Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида:
- фан ва техникани ривожлантириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш чора - тадбирларини амалга оширади;
- фуқароларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини таъминлаш чора - тадбирларини кўради, ижтимоий таъминот тизимини такомиллаштиради;
- соғлиқни сақлаш, халқ таълимини ривожлантриш ва такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, маданиятни ривожлантиришга кўмаклашади.
Янги таҳрирдаги қонуннинг 6-моддасига биноан эса ушбу иккала ваколат қуйидагича белгиланган:
- вазирларнинг ўринбосарлари, давлат қўмиталари раисларининг ўринбосарлари ҳамда давлат бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарларини ҳамда уларнинг бошқарувларининг аъзоларини, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари идоралар ҳайъатларини Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.
Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида давлат бошқаруви, хўжалик ва ижтимоий - маданий қурилишнинг энг муҳим масалалари ҳал этилади.
Фақат Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида қуйидагилар кўриб чиқилади:
- Ўзбекистон Республикаси бюджетини тайёрлар ва ижро этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ихтиёридаги бюджетдан ташқари давлат жамғармаларини шаклантириш ва улардан фойдаланиш масалалари;
- бошқарув тузилмасини такомиллаштириш масалалари, Ўзбекистон Республикасини ва унинг айрим минтақаларини иқтисодий ва ижтимоий маданий ривожлантириш дастурлари лойиҳалари;
- давлатнинг қимматбаҳо қоғозларини чиқариш ҳажми ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат ички ва ташқи қарзи кўламлари тўғрисидаги таклифлар;
- Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш дастурларининг лойиҳалари ва хусусийлаштиришдан олинган маблағлардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги таклифлар;
- белгилаб қўйилган давлат нархлари қўлланиладиган махсулотлар, товарлар ва хизматлар рўйхати;
- қонунчилик ташаббуси тартибида Олий Мажлисга киритиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари;
- давлатлараро шартномалар ва битимларни имзолаш тўғрисида таклифлар.
Вазирлар Маҳкамасининг айрим ваколатлари бошқа қонунларда ҳам ўз аксини топиши мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг 1997 йилда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси қонунларини тайёрлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 11-моддаси Вазирлар Маҳкамасининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш борасидаги фаолиятига бағишланган бўлиб, унда Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик ташаббусига доир ваколатлар белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларини Бош вазир ўтказади, Ўзбекистон Республикаси Президенти Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилишга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш тартиби тўғрисида"ги қарори билан билан белгиланади.
Бош вазирнинг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
Бош вазир:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазирнинг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
- Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади;
- Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини имзолайди;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради ҳамда ҳукуматлараро шартномалар ва битимларни имзолайди;
- давлат ва хўжалик бошқарувининг Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиш талаб этилмайдиган масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;
- Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Бош вазир ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан фармойишлар чиқаради.
Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг иши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ахборот бериб боради.
Бош вазир йўқлигида унинг вазифасини Бош вазир ўринбосарларидан бири бажаради.
Бош вазир бўлмаган ҳолларда унинг вазифаларини биринчи ўринбосар бажаради.
Бош вазирнинг ўринбосарлари вазифалар тақсимотига мувофиқ ўзлари раҳбарлик қиладиган тармоқлардаги ишларнинг аҳволи учун жавоб берадилар, улар тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни, уларнинг ишини назорат қилишни амалга оширадилар ва уларга топшириқ берадилар, Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ҳамда қарор ва фармойишлар лойиҳаларини дастлабки тарзда кўриб чиқадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари:
- ўзларига топширилган фаолият соҳалари учун жавоб берадилар;
- Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этадилар;
- Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи масалаларини кўриб чиқиш ҳақида таклифлар киритишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларини ишлаб чиқишда ташаббус кўрсатишлари мумкин;
- корхоналарда, муассасаларда ва ташкилотларда бошқа пул тўланадиган лавозимни эгаллаш, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Қонунга асосан Бош вазирнинг ваколатлари доираси бир мунча ўзгарган. Биринчидан, Бош вазир ўзининг ўринбосарлари ўртасидаги вазифаларни Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда тақсимлайди. Иккинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини фақатгина Бош вазирнинг ўзи имзолайди.
Шунингдек, Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг иши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ахборот бериб боради.
Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида муҳокама этиш учун масалалар вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари, идоралар, корпорациялар, компаниялар, концернлар, уюшмаларнинг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, улар бўлмаган ҳолларда уларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Вазирлар Маҳкамасининг доимий органи сифатидаги Раёсат мажлислари мунтазам, ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Мажлисларни Вазирлар Маҳкамасининг раиси ёки унинг топшириғига кўра Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири олиб боради.
Зарурият туғилганда шошилинч масалаларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг режадан ташқари мажлислари ўтказилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан ҳар ҳафтада Бош вазир ўринбосарлари, Ахборот - таҳлил бошқармаси бошлиғи ва Аппарат раҳбари иштирокида йиғилишлар ўтказилади. Уларда Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларининг ижросини ташкил этиш ва ҳукумат аппаратининг жорий фаолияти масалалари кўриб чиқилади.
Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг кўриб чиқиши учун Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи ҳар қандай масалар киритилади (қонунга мувофиқ фақат Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар бундан мустаснодир).
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлаш Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари, Ахборот - таҳлил бошқармаси, департаментлар, бошқа бўлинмалар Бош вазир ўринбосарларнинг ҳамда Аппарат раҳбари бошчилигида тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, компаниялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш тартиби тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига масалалар киритиш ҳуқуқига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда амалга оширилади. Зарур ҳоларда масалаларни тайёрлашни Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати томонидан тузиладиган комиссиялар амалга оширадилар.
Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисига киритиладиган масалалар бўйича материаллар Бош вазирнинг тегишли ўринбосари - комплекс раҳбари, Ахборот - таҳлил бошқармаси бошлиғи, Аппарат раҳбари томонидан кўриб чиқилади, улар тайёрланган масалаларнинг сифати учун жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамаси ёки учун Раёсати мажлисига таклиф этиладиган мансабдор шахслар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ёки унинг топшириғига биноан Бош вазир ёки Аппарат раҳбари билан келишилади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, корхона ва корпорациялар, компаниялар, концернлар, уюшмалар, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари раҳбарларини, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларини ҳамда мажлисга таклиф этиладиган бошқа шахсларни хабардор қилиш, шунингдек уларнинг мажлисга келган-келмаганликларини назорат қилиш тегишлилиги бўйича Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари, департаментлар ва бўлимлар томонидан амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Бош прокурор, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Олий хўжалик суди Раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати назорат инспекцияси раҳбари, "Ўздавтелерадио" компанияси, Марказий Банк, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарувларининг Раислари, Ўзбекистон Ахборот Агентлигининг бош директори, иқтисодиёт вазирининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги доимий вакили, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси доимий равишда, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари эса заруриятга кўра таклиф этиладилар.
Бошқа мансабдор шахслар мажлисга фақат уларга даҳлдор масалалар бўйича таклиф этиладилар.

Download 41.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling