Вазирлар Маҳкамасининг


Download 0.64 Mb.
bet1/17
Sana27.03.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1299580
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
tadbirkorlik subektlarini davlat ro‘yhatidan o‘tkazish hisobga qo‘yish va ruhsat beruvchi hujjatlarni rasmiylashtirish tartibi to‘g‘risida n

Вазирлар Маҳкамасининг


2003 йил 20 августдаги
357-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини
давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга
қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни
расмийлаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом:
тадбиркорлик субъектларини айни пайтда давлат солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоят адлия бошқармаларида, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларида (кейинги ўринларда матнда рўйхатдан ўтказувчи органлар деб юритилади) давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларини;
муҳандислик таъминоти юкламаларини ўзгартирмасдан объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни, шу жумладан муҳандислик коммуникацияларига (газ билан таъминлаш, энергия билан таъминлаш, сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик билан таъминлаш, телефон алоқаси) уланиш учун техник шартларни ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида расмийлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказишни ўз вақтида расмийлаштириш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишлар тартиби ва муддатларини белгилайди.
Мазкур Низомнинг давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишга оид қисми давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризада фаолиятнинг асосий тури сифатида фаолиятнинг лицензияланадиган турини кўрсатган тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади.
Юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келиш ниятидаги жисмоний шахс ларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган алоҳида Низом билан тартибга солинади.
2. Давлат солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда давлат рўйхатидан ўтказиш:
аудиторлик ташкилотлар, суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялар ва холдинглар) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган бозорлар ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан;
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган бозорлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари томонидан;
барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар, ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошида кўрсатилганлардан ташқари - туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари (кейинги ўринларда матнда Инспекция деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
3. Корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистри жойлардаги статистика органлари томонидан тўлдириладиган рўйхатдан ўтказиш карталари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан юритилади.
4. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш муассисларнинг ихтиёрига кўра:
муассисларнинг ўзлари томонидан;
шартнома асосида - Савдо-саноат палатаси ёхуд бошқа консалтинг фирмалари, бошқа шахслар томонидан амалга оширилади.
5. Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун давлат божи тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун:
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун - энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари, шунингдек 500 АҚШ доллари;
суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари билан ташкил этиладиган акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари ва холдинглар) шаклидаги хўжалик бошқаруви органлари, "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари ва бозорлар учун - энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўланади.
Давлат божининг 20 фоизи Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига, қолган сумма тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ўтказилади.
Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун Инспекциялар томонидан давлат божи ундирилади, унинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Олинган маблағлар Инспекциялар ихтиёрида улар фаолиятини молиялаштириш манбаи сифатида қолади ва фақат уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ҳамда ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун:
деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил қилинадиган акциядорлик жамиятларидан давлат божи олинмайди;
бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларидан давлат божи белгиланган миқдорнинг 20 фоизи миқдорида ундирилади;
6. Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, турар жой биноларини нотурар жойлар тоифасига ўтказиш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадни таъмирлаш) учун зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида расмийлаштириш тадбиркорлик субъекти ёки унинг муассисининг аризасига кўра Инспекция томонидан таъминланади.
7. Ариза берувчи (тадбиркорлик субъекти ёки унинг муассиси) Инспекцияга:
тадбиркорлик субъектини, айни пайтда рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтказиш учун;
тадбиркорлик субъектини рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирмасдан давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилиши мумкин.
Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун Инспекцияга илгари рўйхатдан ўтказилган (рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда ёки расмийлаштирмасдан), хабардор қилиш тартибида рўйхатдан ўтказилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармаларида, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларида рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Бунда давлат божи ундирилмайди.
8. Тадбиркорлик субъектини рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказишнинг ариза берилган санадан бошлаб рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилгунгача умумий муддати техник шартларни ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни бериш билан боғлиқ ишларнинг мураккаблиги ва сермеҳнатлиги даражасига қараб 7 иш кунидан бир ойгача доирада белгиланади.
9. Инспекция томонидан рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилганда тегишли рухсат берувчи ҳужжатлар берилганлиги учун ваколатли органлар хизматларига ҳақ тўлаш фақат Инспекция орқали амалга оширилади.
10. Тадбиркорлик субъекти бўлмаган ва объектлардан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш ниятида бўлмаган шахслар ҳам рухсат берувчи тартиб-қоидалардан ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида ўтадилар, шу жумладан муҳандислик коммуникацияларига уланиш (газ, энергия, сув таъминоти, канализация, исиқлик таъминоти, телефон алоқаси) учун техник шартлар олиш, объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконстукция қилишга рухсат бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш, мазкур Низомга мувофиқ, Инспекцияга мурожаат қилиш билан боғлиқ нормалар бундан мустасно.
Тадбиркорлик субъекти бўлмаган ва объектлардан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш ниятида бўлмаган шахслар томонидан турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш мазкур Низомга мувофиқ Инспекциялар орқали амалга оширилади.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling