Вазирлар Маҳкамасининг


IV. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИГА ИНСПЕКЦИЯ


Download 0.64 Mb.
bet6/17
Sana27.03.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1299580
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
tadbirkorlik subektlarini davlat ro‘yhatidan o‘tkazish hisobga qo‘yish va ruhsat beruvchi hujjatlarni rasmiylashtirish tartibi to‘g‘risida n

IV. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИГА ИНСПЕКЦИЯ
ТОМОНИДАН БЕРИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР
54. Зарур рўйхатдан ўтказиш ва рухсат бериш тартиб-қоидалари тугагандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган белгиланган муддатда:
тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларга - мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ва "рўйхатдан ўтказилди" деган белги қўйилган таъсис ҳужжатларини, рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган муҳр ва штамп эскизини беради;
якка тартибдаги тадбиркорга ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этиладиган деҳқон хўжалигига - мазкур Низомга 6а-иловага мувофиқ шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган (уларнинг хоҳишига кўра) муҳр ва штамп эскизини беради;
юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларига - мазкур Низомнинг 6б-иловасига мувофиқ шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган (уларнинг хоҳишига кўра) муҳр ва штамп эскизини беради;
тадбиркорлик субъектига (аризага кўра) Инспекция бошлиғи томонидан имзоланадиган мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани беради.
Барча зарур ҳужжатлар тадбиркорлик субъектига бир вақтда берилади.
Муҳр ва штамп эскизини тасдиқлашда рўйхатдан ўтказувчи орган муҳр ва штампларни ҳисобга олиш дафтарига тегишли ёзувни ёзиб қўяди.
Тадбиркорлик субъектларига электрон шаклда берилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи орган, фойдаланиш ташкилотлари, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, туман (шаҳар) ҳокимлиги ваколатли шахсининг тегишли электрон рақамли имзоси билан имзоланади. Бунда ариза берувчи, шунингдек ўз сўрови бўйича шахсан келиб ёки почта алоқаси орқали қоғозларда расмийлаштирилган тегишли ҳужжатларни олиш ҳуқуқига ҳам эга.
Ариза берувчи томонидан тегишли электрон ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида фойдаланувчининг шахсий хонаси орқали олинган кун ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар берилган сана деб ҳисобланади, шахсий хонаси борлиги тўғрисида ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга маълум қилади.
55. Рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага қуйидаги тегишли ҳужжатлар илова қилинади:
фойдаланиш ташкилотлари томонидан берилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартлар;
архитектура-режалаштириш топшириғи;
объектни қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадини таъмирлаш) учун рухсатнома, шунингдек ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан берилган рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
туман (шаҳар) ҳокимининг турар жойни нотурар жой қарори, шунингдек ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан берилган рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling