Вазирлар Маҳкамасининг
II. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ
Download 0.64 Mb.
|
tadbirkorlik subektlarini davlat ro‘yhatidan o‘tkazish hisobga qo‘yish va ruhsat beruvchi hujjatlarni rasmiylashtirish tartibi to‘g‘risida n
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1б-иловасига
II. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ
ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРНИ ҲИСОБГА ҚЎЙИШ 11. Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга (шахсан келиб, почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи орқали) мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги ариза тақдим этилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага: давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусхаси (юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжатлари - устав ёки таъсис шартномаси ва устав, оилавий корхона ёки фақат таъсис шартномаси, бунда масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун - таъсис шартномаси ва устав, оилавий корхона, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса - фақат таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун - фақат устав). Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари талаб этилади; давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларидан ташқари); фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль (кейинги ўринларда - фирма номининг захирага олиниши тасдиғи); икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари. 11-1. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатлар, 12-банднинг "г" кичик банди тўртинчи хатбошида ва 72-банднинг бешинчи хатбошида кўрсатилганлар бундан мустасно, шу жумладан бир вақтнинг ўзида рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳолда Интернет тармоғи орқали бир нусхада тақдим этилади ва ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан имзоланади. Қоғозда расмийлаштирилган ва (ёки) берилган сканер қилинган ҳужжатларни тақдим этишга йўл қўйилади. Мансублигига кўра рўйхатдан ўтказувчи орган, фойдаланиш ташкилотлари, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси (кейинги ўринларда - ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси деб аталади), туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан берилган, ушбу Низомда назарда тутилган электрон ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ариза берувчи уларнинг асл нусхаларини Интернет тармоғи орқали тақдим этишга ҳақлидир. 12. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: а) бозорлар учун - бозор ташкил қилишга ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори; б) хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун: хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан кўчирма ёки, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган ушбу юридик шахс фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, булар мавжуд бўлмаган тақдирда эса - муассис рўйхатдан ўтказилган давлат Ташқи ишлар вазирлигида, мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида легализация қилиниб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасида тасдиқланган бошқа ҳужжат, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса. Хорижий муассис тўғрисида савдо реестридан кўчирмада ёки ушбу юридик шахснинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжатда хорижий юридик шахснинг, у жойлашган жойнинг номи, хорижий юридик шахс номидан имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг маълумотлари мавжуд бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган кўчирма берилган пайтидан бошлаб бир йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади. Жисмоний шахс - Ўзбекистон Республикаси норезиденти ўз паспортининг нусхасини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган давлат тилидаги таржимаси билан тақдим этилиши керак. Агар хорижий муассиснинг корхона (ташкилот) устав фондига улуши интеллектуал мулк бўлса, у ҳолда ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан тайёрланган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши керак; кредит ташкилотлари учун - муассислардан ҳар бирининг корхона устав фондидаги улуши миқдоридан 30 фоизи киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (вақтинча жамғариладиган сўм ва валюта ҳисоб рақамига пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисида банкнинг маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига мол-мулк олиб кирганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати, мол-мулкнинг олди-берди далолатномаси, киритилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар); в) деҳқон хўжаликлари (юридик шахслар) ҳамда фермер хўжаликлари учун - туман ҳокимининг ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори нусхаси; г) юридик шахсларни қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари учун; қайта ташкил қилинаётган юридик шахсга маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор этилганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қайта ташкил этиш ҳақида ахборот эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат; қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг уларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юборишда ва ўзгартиришда) ёки бўлиш баланси (бўлишда ва ажратиб чиқаришда); қайта ташкил қилинаётган юридик шахснинг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасининг асл нусхаси, муҳри ва штампи (юридик шахсни қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартириш йўли билан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказишда тақдим этилади); рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмалари ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисида монополияга қарши органнинг қарори. 15. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида сўраб олинадиган қулай фирма номларини захирага олиш таъсисчиларнинг ўзлари томонидан ёки рўйхатга олаётган орган томонидан электрон талабнома асосида Интернет тармоғи орқали кеча-кундуз амалга оширилади. Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланади. Юридик шахсларнинг фирма номини захирага олиш Ўзбекистон Республикасининг "Фирма номлари тўғрисида"ги Қонуни билан белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Фирма номини захирага олиш учун таъсисчилар рўйхатга олувчи органга оғзаки мурожаат қилган тақдирда, рўйхатга олувчи органнинг масъул ходимлари электрон талабномани бир соат ичида Интернет тармоғи орқали расмийлаштиришлари лозим. Фирма номини захирага олиш учун электрон талабномани олгач Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг масъул ходимлари фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасига тегишли ёзувни киритиш йўли билан, 4 иш соатидан ошмаган муддатда, қулай фирма номини захирага олиш бўйича зарур ҳаракатларни амалга оширишлари шарт. Оғзаки мурожаат, электрон талабномани қабул қилиш ва қулай фирма номларини захирага олиш учун тўлов ундирилмайди. Захирага олинган фирма номининг амал қилиш муддати захирага олиш санасидан бошлаб 60 кунни ташкил қилади. 16. Якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш учун жисмоний шахс томонидан ўз яшаш жойидаги Инспекцияга келган ҳолда, почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи орқали мазкур Низомга 1а-иловада кўрсатилган шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади: 3х4 см ўлчамдаги иккита фотосурат; давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати; икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари (якка тадбиркор хоҳишига кўра); паспорт нусхаси. 17. Юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Инспекцияга деҳқон хўжалиги раҳбари томонидан шахсан ўзи келган ҳолда, почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи орқали мазкур Низомга 1а-иловада кўрсатилган шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади: туман ҳокимининг ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори; муҳр ва штамп эскизлари (аризачининг хоҳишига кўра); паспорт нусхаси. 17-1. Юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрувчи жисмоний шахс томонидан ўз яшаш жойидаги Инспекцияга келган ҳолда, почта алоқаси ёки Интернет тармоғи орқали мазкур Низомнинг 1б-иловасига мувофиқ шакл бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза-хабарномага қуйидагилар илова қилинади: юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларининг 3 х 4 см ўлчамдаги иккита фотосурати; давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати; икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари (юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра); паспортлар нусхалари ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларининг қариндошлик даражасини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар. 18. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларни ҳисобга қўйиш: юридик шахсларни - мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича; якка тартибдаги тадбиркорлар юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини - мазкур Низомга 2а-иловага мувофиқ схема бўйича берилган аризаларга кўра амалга оширилади. 19. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан рўйхатдан ўтказиш ёки асосланган ҳолда рад этиш тўғрисидаги қарор зарур ҳужжатлар илова қилинган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб: якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари бўйича - 2 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда; юридик шахс сифатидаги барча тадбиркорлик субъектлари бўйича 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади. 20. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органнинг қароридан, унинг мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) норози бўлган ёки рўйхатдан ўтказиш муддатлари бузилган тақдирда белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақлидир. 21. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юридик шахсни ташкил этган барча тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ юридик шахсларнинг давлат реестрига киритилади. Якка тартибдаги тадбиркорларни, юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар тегишли реестрларга ушбу Низомнинг 3а, 3б ва 3в-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича киритилади. 22. Рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектига Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг тегишли идоравий сайтларидан фойдаланиб реал вақт режимида Интернет тармоғидан олинган СТИР ва ХТУТ кодларини беради. Рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилган кундан бошлаб бир кун мобайнида тадбиркорлик субъекти жойлашган жой бўйича давлат реестридан олинган унинг тўғрисидаги маълумотларни ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича: юридик шахслар бўйича - статистика ва солиқ органларига, акциядорлик жамиятлари ҳисобланган юридик шахслар бўйича эса, - шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ҳам; юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини - солиқ органига расман тақдим этадилар. 23. Мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатилган маълумотлар олингач икки кун муддатда: солиқ органлари - юридик шахсни, якка тартибдаги тадбиркорни, юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигини, юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган оилавий тадбиркорлик субъектини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига (тегишли жамғармаларга бадал тўловчилар ҳисобланган субъектлар учун) суғурта бадаллари тўловчи сифатида (юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларидан ташқари) ҳисобга қўяди; давлат статистика органлари - рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан берилган статистика кодларини текширади ва юридик шахсни Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига киритади. 24. Рўйхатдан ўтказувчи органлар йилнинг ҳар чорагида рўйхатдан ўтказилган ва ҳисобда турган рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сонини солиқ ва статистика органлари билан солиштиради. 24-1. Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ёки тиклаш тўғрисидаги аризасини олган рўйхатга олувчи орган кейинги иш куни тугашидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини вақтинча тўхтатганлиги ёки тиклаганлиги тўғрисида солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизматига ахборот тақдим этади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling