Вазирлар Маҳкамасининг


V. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ


Download 0.64 Mb.
bet8/17
Sana27.03.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1299580
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
tadbirkorlik subektlarini davlat ro‘yhatidan o‘tkazish hisobga qo‘yish va ruhsat beruvchi hujjatlarni rasmiylashtirish tartibi to‘g‘risida n

V. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ
РАСМИЙЛАШТИРИШ
А. Банк ҳисоб рақамлари очиш ва
лицензиялар (рухсатномалар) олиш
56. Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтгач тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун мажбурий тартибда:
банкларга - ўз фаолияти учун зарур бўлган ҳисоб рақамлари очиш учун (якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари ҳисоб рақами очиш учун ўз хоҳишига кўра мурожаат қиладилар);
ваколатли давлат органларига - тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензиялар (ёки рухсатномалар) олиш учун мурожаат қиладилар.
57. Банк ҳисоб рақамларини очиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Б. Объектни лойиҳалаштириш,
қуриш ва қабул қилиш
58. Лойиҳалаш тартиботлари лойиҳалаш ташкилоти томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ "бир ойна" тамойили бўйича амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
лойиҳалаштиришга топшириқ тузиш;
лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
лойиҳани Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиб олиш;
лойиҳа ҳужжатларини ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш, мазкур Низомда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
59. Лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш учун лойиҳалаш ташкилотини танлаб олиш тадбиркорлик субъекти томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
Қуйидагилар тадбиркорлик субъекти билан лойиҳалаш ташкилоти ўртасидаги шартноманинг мажбурий шартлари ҳисобланади:
лойиҳани Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиб олиш;
келишилган лойиҳа ҳужжатларини объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги юзасидан давлат экспертиза органларида экспертизадан ўтказиш, мазкур Низомнинг 49-6-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
60. Ишлаб чиқилган лойиҳани архитектура-режалаштириш топшириғига мувофиқлигини Архитектура шаҳарсозлик бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиб олиш лойиҳалаш ташкилоти томонидан амалга оширилади.
Лойиҳани архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиб олиш тўлов ундирилмасдан бир ҳафта мобайнида амалга оширилади.
Мазкур Низомнинг 49-6-бандида назарда тутилган объектларни қуришда лойиҳанинг архитектурага оид қисми келишиш протоколини расмийлаштирмасдан ҳудудий архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи томонидан уч кун муддатда бепул асосда амалга оширилади.
61. Келишилган лойиҳа бир ҳафта мобайнида объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги юзасидан давлат экспертиза органларида экспертизадан ўтади, мазкур Низомнинг 49-6-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.
62. Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан белгиланган тартибда келишиб олинган лойиҳа ҳужжатлари, шунингдек экспертизанинг ижобий хулосаси қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олиш учун асос ҳисобланади.
Мазкур Низомнинг 49-6-бандида назарда тутилган объектларни қуришда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди.
63. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатнома бериш архитектура ва қурилиш назорати инспекциялари томонидан икки кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Архитектура-қурилиш назорати ҳудудий органларининг инспекторлари объектлардаги қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва тўлиқ бажарилиши юзасидан назорат функцияларини белгиланган тартибда амалга оширадилар.
Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатнома берилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилиши олиб борилаётган объектларда қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва тўлиқ бажарилиши юзасидан назорат функцияларининг амалга оширилганлиги учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда ҳақ тўланади.
66. Объектни қуриш (реконтрукция қилиш) тадбиркорлик субъекти билан қурилиш пудрати шартномаси тузган пудратчи қурилиш ташкилоти томонидан ёхуд тадбиркорлик субъектининг ўз кучлари билан амалга оширилади.
Пудратчи қурилиш ташкилотининг қуйидаги мажбуриятлари тадбиркорлик субъекти билан пудратчи қурилиш ташкилоти ўртасида тузиладиган шартноманинг мажбурий шартлари ҳисобланади:
қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя қилиш;
қурилиши тугалланган объектнинг туман (шаҳар) ҳокими томонидан тузиладиган қабул қилиш комиссияси томонидан қабул қилинишини ташкил этиш.
Объектни қуришни (реконтрукция қилишни) амалга ошираётган шахслар қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.
67. Қурилиши тугалланган объект туман (шаҳар) ҳокими томонидан тузиладиган қабул қилиш комиссияси томонидан қабул қилинади. Қабул қилиш комиссияси таркиби шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган тартибда аниқланади.
68. Қабул қилиш пайтида аниқланган камчиликлар пудрат қурилиш ташкилоти томонидан ўз ҳисобига бартараф қилинади.
69. Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш пудратчи (ёки тадбиркорлик субъекти - қурилиш ўз кучлари билан амалга оширилганда) ҳокимликка мурожаат қилган вақтдан бошлаб 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилиш комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланадиган қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Туман (шаҳар) ҳокими икки кун муддатда қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қурилиши тугалланган объект қабул қилинганлиги учун тўлов ундирилмайди.
70. Туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори объектга бўлган ҳуқуқни ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Объектга бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан белгиланган тартибда 2 иш куни мобайнида амалга оширилади.
71. Объектга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун тўлов ундирилмайди.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling