Вазирлар Маҳкамасининг


В. Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига


Download 0.64 Mb.
bet5/17
Sana27.03.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1299580
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
tadbirkorlik subektlarini davlat ro‘yhatidan o‘tkazish hisobga qo‘yish va ruhsat beruvchi hujjatlarni rasmiylashtirish tartibi to‘g‘risida n

В. Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига
ўтказишга рухсат берувчи ҳужжатларни
расмийлаштириш
46. Ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган ҳолатда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) ариза берувчининг Инспекция орқали ёзма хабарномаси олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида унга объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) келишиш шарт.
Объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) келишиб олингунгача, қабул қилинган санаси кўрсатилган ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати ҳамда ариза берувчи томонидан Инспекция орқали туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га юборилган ёзма хабарнома объектни қайта ихтисослаштиришга ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадини таъмирлашга) бериладиган келишишга тенглаштирилади ва бундай ҳаракатни ва (ёки) бундай фаолиятни амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
47. Турар жойларни (ёки уларнинг бир қисмини) нотурар жойлар тоифасига ўтказиш учун ариза берувчи Инспекцияга ушбу Низомга 1 ёки 1а-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза билан мурожаат қилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
ариза берувчининг мавжуд турар жой биносига ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
тегишли ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан тайёрланган бинонинг тархи нусхаси;
бинога биргаликда эгалик қилувчилар ва оила вояга етган аъзоларининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга нотариал тасдиқланган ёзма равишдаги розилиги;
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги.
48. Инспекция турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш юзасидан ҳужжатларни кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига беради, у етти кун муддатда Инспекцияга туман (шаҳар) ҳокимининг туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) билан келишилган тегишли қарорини беради.
48-1. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш мумкин бўлмаган тақдирда туман (шаҳар) ҳокимлиги Инспекцияга рад этишни асослаган ва қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда хабар қилади. Инспекция томонидан турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш рад этилганлигининг асосланганлигини ўрганилади. Рад этишнинг асосланмаганлиги аниқланган тақдирда Инспекция ҳужжатларни туман (шаҳар) ҳокимлигига қайтаришга ҳақлидир, ҳокимлик турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш масаласини икки кун мобайнида ҳал этиши шарт.
Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга буюртманомани такроран кўриб чиқишда мазкур рухсатномани беришда рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича қарорни беришнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
48-2. Рухсатномани беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарнома рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда ариза берувчига юборилади (тақдим этилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
48-3. Рухсатнома бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:
ушбу Низомнинг 47-бандидаги талабларга риоя этилмаганда;
ариза берувчининг ушбу Низомнинг 26-1-бандида назарда тутилган рухсат берувчи талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотларнинг мавжудлиги.
Қарор беришнинг бошқа асослар бўйича, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслик сабаблари бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
48-4. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга белгиланган муддатда рухсатнома бериш рад этилиши учун асос ҳисобланган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш ҳақида қарор қабул қилишнинг ёки қарор қабул қилишнинг рад этилиши туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ариза берувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.
48-5. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга туман (шаҳар) ҳокимлиги қарорини беришнинг рад этилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза янгидан берилган деб ҳисобланади ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
48-6. Ариза берувчи турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга туман (шаҳар) ҳокимлигининг қарорини беришнинг рад этилиши, шунингдек туман (шаҳар) ҳокимлиги мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
48-7. Агар туман (шаҳар) ҳокимлиги турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш ҳақидаги қарорни Инспекция орқали ариза берувчига бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда кўрсатиб ўтилган муддатлар тамом бўлгандан кейин ариза берувчи бу ҳақда Инспекция орқали туман (шаҳар) ҳокимлигини ёзма равишда хабардор қилиб, рухсат этиш хусусиятга эга ҳужжатни олиш учун ўзи содир этмоқчи ва (ёки) амалга оширмоқчи бўлган хатти-ҳаракатларни содир этиш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
48-8. Ушбу Низомнинг 48-7-бандида назарда тутилган ҳолатда туман (шаҳар) ҳокимлиги тадбиркорлик субъектининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома беришга мажбур. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати, улар қабул қилинган сана қайд этилган ва Инспекция орқали туман (шаҳар) ҳокимлигига ариза берувчи томонидан юборилган ёзма хабарнома билан биргаликда турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома беришга тенглаштирилади ва у рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун ўзи содир этмоқчи ва (ёки) амалга оширмоқчи бўлган муайян фаолиятни амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
48-9. Туман (шаҳар) ҳокимлиги амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарорни беради.
48-10. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш учун тўлов ундирилмайди.
48-11. Инспекцияга тақдим этилган турар жой биносини (ёки унинг бир қисмини) нотурар жой бино тоифасига ўтказиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида, агар турар жой биносини қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш назарда тутилмаса, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан икки иш куни мобайнида нотурар жой бинога бўлган ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади (кадастр ишига тегишли ўзгартиришлар киритилади) ҳамда тегишли гувоҳнома берилади ва у Инспекцияга тақдим этилади.
Турар жой биносини қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишда нотурар жой бинога бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш объект фойдаланишга қабул қилингандан кейин амалга оширилади.
49.
Ариза берувчи томонидан бино параметрларини ўзгартириш хоҳиши билдирилган тақдирда, Инспекция туман (шаҳар) ҳокимининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори олинган кунда мазкур Низомда назарда тутилган тартибда:
туман (шаҳар) фойдаланиш ташкилотларига - муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш юзасидан;
туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармасига (бўлимига) - архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш юзасидан тегишли буюртма беради.
Кейинги тартиб-қоидалардан ўтиш ушбу Низомнинг 49-1 - 49-8-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Нотурар жой тоифасига ўтказилиши керак бўлган бино учун ишлаб чиқилган архитектура-режалаштириш топшириғи қиймати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тарифлар бўйича аниқланади.
49-1.
Фойдаланувчи ташкилотлар белгиланган тартибда расмийлаштирилган техник шартларни:
газ таъминоти, энергия таъминоти, иссиқлик таъминоти, телефон алоқасига - 3 иш куни мобайнида;
сув таъминоти ва канализацияга - 2 иш куни мобайнида улашга берадилар.
Фойдаланувчи ташкилотлар томонидан техник шартларни бериш бепул амалга оширилади.
Техник шартларни бериш имконияти бўлмаган ҳолларда фойдаланувчи ташкилотлар 3 иш куни мобайнида Инспекцияга асосланган рад этиш ва қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда ёзма жавоб жўнатади.
Инспекция томонидан техник шартларни бериш рад этилишининг асосланганлиги ўрганилади.
Рад этишнинг асоссизлиги аниқланган тақдирда Инспекция ҳужжатларни фойдаланувчи ташкилотга қайтаради, у рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш масаласини 3 иш куни мобайнида ҳал этиши шарт.
Рад этиш асосланган тақдирда Инспекция рад этиш кунидан кейинги кундан кечикмай бу тўғрида аризачига ёзма равишда хабар қилади. Бунда аризачининг розилигига кўра техник шартлар учун параметрлар ўзгартирилиши мумкин.
Техник шартлар беришга буюртманомани қайта кўриб чиқишда илгари техник шартлар беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича техник шартлар беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Техник шартларни беришнинг рад этилиши юзасидан аризачи қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда шикоят қилиши мумкин.
49-2. Инспекция бир кун муддатда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш юзасидан тегишли буюртманома беради, унга туман (шаҳар) ҳокимининг турар жой бўлган бинони нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарорини ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш юзасидан техник шартларни илова қилади.
49-3. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) ушбу Низомнинг 49-2-бандида назарда тутилган ҳужжатлар Инспекция томонидан тақдим этилган кундан бошлаб олти кундан ошмайдиган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари орқали архитектура-режалаштириш топшириғи (I ва II қисмлар) ишлаб чиқилишини таъминлайди.
Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқишга (I ва II қисмлар) туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)да ваколатлар мавжуд бўлган тақдирда (Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг буйруғи билан берилади) архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш (I ва II қисмлар) бевосита туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг ўзи томонидан амалга оширилади.
49-4. Инспекциянинг буюртманомаси асосида туман (шаҳар) ҳокимининг турар жой биносини нотурар жой бино тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори ҳамда тегишли туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан тақдим этилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш юзасидан техник шартлар асосида Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари орқали архитектура-режалаштириш топшириғи (I ва II қисмлар)ни ишлаб чиқади.
49-5. Турар жой биносини нотурар жой тоифасига ўтказиш ҳолатларида муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш ёки юкламаларни ўзгартириш зарурати бўлмаганда архитектура-режалаштириш топшириғида тегишли ёзув қайд этилади.
49-6. Архитектура-режалаштириш топшириғида экспертиза ўтказиш юзасидан талаблар ёки шартларнинг белгиланишига қуйидаги лойиҳалар бўйича йўл қўйилмайди:
улар бўйича технологик ресурс тугаган ва объектни реконструкциялаш ёки соҳасини ўзгартириш талаб қилинмайдиган технологик ёки муҳандислик ускуналари бирлигини таъмирлаш ва алмаштириш лойиҳаси бўйича;
турар жой биноларини уларнинг параметрларини ўзгартирмасдан нотурар жой тоифасига ўтказиш лойиҳаси бўйича.
49-7. Белгиланган муддатдан кечикмай, лекин қонунчиликда белгиланган миқдорда олдиндан тўлов тўлангандан кейин техник шартлар билан биргаликда ишлаб чиқилган архитектура-режалаштириш топшириғи Инспекцияга тақдим этилади.
49-8. Аризачига берилган архитектура-режалаштириш топшириғи белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling