Вазирлар Маҳкамасининг


Download 46 Kb.
bet1/3
Sana06.04.2023
Hajmi46 Kb.
#1331275
TuriКодекс
  1   2   3
Bog'liq
21-mavzu

Вазирлар Маҳкамасининг


2014 йил 24 июндаги
169-сон қарорига
ИЛОВА
Iqtisodiyot tarmoqlarida gazdan foydalanish
ҚОИДАЛАРИ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикасининг "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида", "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида", "Табиий монополиялар тўғрисида"ги қонунларига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва газ етказиб берувчилар ва ундан фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилайди.
Газ етказиб берувчилар ва ундан фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2. Ушбу Қоидалар, уларнинг идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, газни етказиб берувчилар ва уни истеъмол қилувчилар, қурилиш-монтаж, лойиҳалаш, ишга тушириш-созлаш ташкилотлари томонидан бажариш учун мажбурий ҳисобланади.
3. Ушбу Қоидалар, газдан фойдаланувчи ускуналарнинг (қурилмаларнинг) ҳисобланган жами қуввати 100 кВт.гача бўлган тақдирда, газдан автоном ҳолда иситиш, иссиқ сув таъминоти ҳамда овқат тайёрлаш учун турар жойларда ва жамоат биноларида маиший эҳтиёжлар учун фойдаланувчи истеъмолчиларга татбиқ этилмайди.
II. Asosiy tushunchalar
4. Ушбу Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
авария ҳолатларида газ yetkazib berish grafiklari - авария ҳолатларида ёки магистрал ва тақсимлаш газ қувурларининг технологик иш режими бузилган ҳолатларда, уларни газ тармоқларидан (қисман ёки тўлиқ) узиб қўйиш навбатини ҳисобга олган ҳолда, истеъмолчиларга газ етказиб бериш графиклари;
газ - газ қазиб чиқарувчи, газ, нефть қазиб чиқарувчилар томонидан ёки газ-нефть қазиб чиқарувчи ташкилотлар, газни қайта ишловчи ташкилотлар, газ узатувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган табиий газ, нефть (йўлдош) гази, шунингдек ёқилғи ёки хом ашё сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган нефтни қайта ишлаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқиладиган ёқилғи гази;

Download 46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling