Вазирлар маҳкамасининг
Download 444.46 Kb.
|
Касб касаликлари руйхати № 195
Низомга
1-ИЛОВА Ногиронлик меҳнатда майиб бўлиш оқибатида келиб чиққан деб ҳисобланадиган ногиронлик сабаблари РЎЙХАТИ Агар ногиронликни келтириб чиқарувчи жароҳатланиш, заҳарланиш, офтоб уриши, куйиш, совуқ уриши, чўкиш, электр токи ёки яшин уриши, шунингдек табиий офатлар ёки авариялар туфайли саломатликнинг бошқача шикастланиши қуйидаги ҳолларда содир бўлса (ҳуқуққа қарши хатти-ҳаракатлардан ташқари), ногиронлик меҳнатда майиб бўлиш туфайли содир бўлган деб ҳисобланади: а) меҳнат вазифаларини бажаришда (шу жумладан, хизмат сафари вақтида), шунингдек корхона ёки ташкилот манфаатлари йўлида ҳатто махсус топшириқсиз бирон иш бажарганда ҳам; б) корхона, ташкилот ҳудудида ёки бошқа иш жойида иш вақти давомида (белгиланган танаффус вақти ҳам шунга киради), шунингдек иш бошланиши ёки тугаши олдидан ишлаб чиқариш қуролларини, кийим-бош ва бошқаларни тартибга келтириш учун зарур бўлган вақт давомида; в) иш вақти давомида (белгиланган танаффуслар ҳам шунга киради) корхона, ташкилот ёки бошқа иш жойи яқинида, агар у ерларда бўлиш ички меҳнат тартиби қоидаларига зид бўлмаса; г) ишга бораётганда ёки ишдан қайтаётганда; д) вахтали шаҳарча ҳудудида вахта-экспедиция усули билан ишлайдиган ва табиий офат вақтида сменали дам олишда бўлган ходим билан юз берганда; е) давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда рўйхатга олинган жамоат ташкилотларининг топшириқларини (гарчи бу топшириқлар асосий иш билан боғлиқ бўлмаса ҳам) бажаришда; ж) инсон ҳаётини сақлаб қолиш, Ўзбекистон Республикаси давлат ва жамоат мулкини, фуқаролар мулкини, ҳуқуқ-тартиботни қўриқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқароси бурчини бажариш вақтида; з) иш куни давомида маъмуриятнинг (бўлим, бўлинма, цех, участка раҳбарларининг ва шу кабиларнинг) ходимнинг вазифасига кирмайдиган топшириқларини бажариш вақтида; и) донорлик вазифаларини бажариш муносабати билан. Download 444.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling