Вазирлиги денов тадбиркорлик ва педагогика институти
Download 90.04 Kb.
|
2021 2022 ярим йилик ҳисобот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кузги семестр .
- Жами = 156 соат ; 2.
- Жами = 80 соат ; Жами: Ўқув ишлари бўйича 200 соат аудитория соатининг 198 соати ўтиб бўлинган. 309 соатлик аудитория соати юкламалари бажарилмоқда. 2. ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ИШЛАРИ
- “Ўқувчиларга ахлоқий-эстетик тарбия беришда нотиқлик маданиятини шакллантириш механизимларини такомиллаштириш”
- 3. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ
- 4. УСТОЗ-ШОГИРД ИШЛАРИ 1
- Фан ўқитувчиси : Ф.Абдуразақов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ДЕНОВ ТАДБИРКОРЛИК ВА ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ ПЕДАГОГИКА ФАКУЛТЕТИ “бошланғич таълим методикаси” КАФЕДРАСИ стажёр-ЎҚИТУВЧИСИ аБДУРАЗАҚОВ ФАЗЛИДДИН АБДУНАБИЕВИЧНИНГ 2021 – 2022 ЎҚУВ ЙИЛИ ЯНВАР-ДЕКАБРЬ ОЙЛАРИДАГИ ЎҚУВ, ЎҚУВ-УСЛУБИЙ, ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ, ТАШКИЛИЙ-УСЛУБИЙ ВА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА 1.ЎҚУВ ИШЛАРИ Кузги семестр.
1. “Бошланғич таълим методикаси” кафедрасида 5111700 - Бошлағич таълим ва спорт –тарбиявий иш бакалавр таълим йўналиши 4 курс БТ ва СТИ – 403 ва 404 гуруҳларида “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси” фанидан 38 соат маъруза, 76 соат семинар, 24 соат оралиқ назорат ва 18 соат якуний назорат машғулотлар белгиланган бўлиб, мазкур фан бўйича маъруза, семинар машғулотлари тўлиқ ўтиб бўлинган. Оралиқ назорат баҳолари олиниб, кўчирилган. Якуний назорат саволлари тузилиб, тасдиқланган ҳолда деканатга топширилган. Жами = 156 соат; 2. “Бошланғич таълим методикаси” кафедраси 5111700 - Бошлағич таълим ва спорт –тарбиявий иш бакалавр таълим йўналиши 4 курс БТ ва СТИ – 403-404 гуруҳларида “Педагогик маҳорат” фанидан 38 соат маъруза, 24 соат оралиқ назорат ва 18 соат якуний назорат машғулотлари ўтиб белгиланган. Шу вақтгача 36 соат маъруза ўтилган. 2 соат маъруза ўтилмай январь ойига қолган. Оралиқ назорат баҳолари олиниб, кўчирилган. Якуний назорат саволлари тузилиб, тасдиқланган ҳолда деканатга топширилган. Жами = 80 соат; Жами: Ўқув ишлари бўйича 200 соат аудитория соатининг 198 соати ўтиб бўлинган. 309 соатлик аудитория соати юкламалари бажарилмоқда. 2. ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ИШЛАРИ 1. “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси” (4-курс 1-семестр), “Педагогик маҳорат” фанларидан ишчи дастурлар тайёрланди, тасдиқланди ҳамда МТП.га жойланди. 2. “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси” (4-курс 1-семестр), “Педагогик маҳорат” фанларидан тарқатма материаллар, слайдлар, ведиодарслар тайёрланди ва МТП.га жойланди ҳамда О.Н., Я.Н. саволлари тайёрланиб, МТП.га жойланди. 3. “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси” фанидан УМК тайёрланиб, институт АРМ фондига топширилди. 4. “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси” фани ҳамда “Педагогик маҳорат” фанларидан талабаларни баҳолаш, ресурс жойлаштириш ишлари HEMIS дастурида ҳам олиб борилди. 5. “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси” фанидан 3-4-курс талабалари учун услубий қўлланма тайёрлаш режада бўлиб, мазкур услубий қўлланмани бойитиш ишлари олиб борилаяпти. (Ҳозирда рус тилидан материалларни таржима қилиш ишлари олиб борилаяпти). 6. Денов тадбиркорлик ва педагогика институти таянч доктарантурасига ўқишга қабул қилиниб, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Педагогика ва умумий психология” кафедраси профессори в/б, педагогика фанлари доктори Х.Ж.Худойқулов раҳбарлигида “Ўқувчиларга ахлоқий-эстетик тарбия беришда нотиқлик маданиятини шакллантириш механизимларини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий тадқиқот иши мавзуси танланди. 3. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ 1. 3 та республика ва халқаро конференцияларга материал тайёрлаш ва чоп эттириш режалаштирилган бўлиб, битта халқаро ва битта республика конференциясида тезислар чоп этилди. 2. ОАК базасига киритилган республика ва халқаро журналларда жами учта мақола чоп этиш режалаштирилган бўлиб, доктарантурадаги мавзу ўзгарганлиги сабабли сентябрь-декабрь ойларида мазкур режа бажарилмаган. 3. 2021-2022 ўқув йилида “Бошланғич таълим педагогикаси, инновация ва интеграцияси” фанидан мобиль илова тайёрлаш ва мазкур иловага патент олиш режалаштирилган бўлиб, мазкур мобиль илова 2022 йил март ойида тайёр бўлади ва март ойининг ўзида муаллифлик ҳуқуқи учун патент топширилади. 4. Шахсий иш режада Денов тадбиркорлик ва педагогика институтининг илмий журнали таҳририятига аъзо бўлиш режалаштирилган бўлиб, бу ишлар бажариш якунига етказилмаган. Бу бўйича ишлар бошқа томондан ривожлантирилиб, Термиз шаҳрида янги ташкил этилаётган “Турон” журнали таҳририяти ҳамда республика онлайн журналлари таҳририяти аъзоси бўлиш учун келишув ишлари олиб борилаяпти. 5. Турли кўрик-танловларда иштирок этиш ишлари белгиланган бўлиб, бир неча мусобақа ва кўрик-танловларда иштирок этилди. Жумладан, институтда 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан ташкил этилган спортнинг волейбол тури бўйича педагогика факультети жамоасидан қатнашиб, биринчи ўрин. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказилаётган “Ватан тараққиётида менинг ҳиссам” шиори остидаги илмий-оммабоп мақолалар танловида иштирок этиш учун ҳужжатларни тайёрладим. Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими ташаббуси билан ташкил этилаётган “Медиамакон ва шахс” танловида иштирок этиш учун ҳужжатлар тайёрланган ва тақдим этилган. 6. Талабаларнинг илмий тўгаракларига раҳбарлик қилиш бўйича 4-курс бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иши йўналиши талабалари учун битирув малакавий ишини тайёрлаш бўйича маҳорат дарсини ўтдим ва битирув малакавий иши, диссертация ишларини тайёрлаш бўйича мавжуд ўқув қўлланмаларни йиғиб, тавсиянома шаклидаги китобча тайёрланди ва талабаларга тақдим этилди. 7. Талабаларга мақолаларини чоп этиш бўйича талаба Худойбериева Дилноза билан Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида ташкил этилган “Замонавий педагогика: муаммолар ва ечимлар” мавзусидаги конференцияда тезис чоп этилди. 4-курс талабаси Мелиев СохибДаврон билан халқаро журналга мақола тақдим этилган ва ушбу мақола чоп этилиш арафасида. 8. Факультет ва кафедра кенгашларида мунтазам иштирок этиб келинмоқда. 9. “Янги аср” радиоси орқали бериб бориладиган “Келажакка сармоя” номли эшиттиришда “Бошланғич таълим йўналиши” талабаси Дилрабо Раҳмонованинг интервьси берилди. Мазкур эшиттириш вилоят радиоси орқали икки маротаба берилди. 10. 2021 йил сентябрь-декабрь ойларида вилоят радиоси (“Янги аср”) орқали 50 дан зиёд радиоэшиттириш тайёрлаб эфирга узатдим. Ушбу эшиттиришнинг 7таси таълимга, 3таси эса бевосита институт талабалари ва ўқитувчиларининг интервьюлари берилди. 11. Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ходимлари томонидан Ўзбекистон ривожланиш вазирлигига тақдим этилган “UZ404” лойиҳасида мутахассис сифатида киритилдим ва мазкур лойиҳа вазирлик томонидан тасдиқланиш босқичида. 12. Кафедра мудири Н.Ашуров, стажёр-ўқитувчи Ф.Одинабобоевлар билан биргаликда “Тарбиявий ишлар методикаси” фанидан мустақил ишларни тайёрлаш ва расмийлаштириш бўйича ўқув қўлланма тайёрланган ва мазкур ўқув қўлланма муҳокама учун январь ойида Илмий кенгаш кун тартибига киритилган. 4. УСТОЗ-ШОГИРД ИШЛАРИ 1.Кафедра профессор-ўқитувчиларининг дарслари кузатилди ва таҳлил қилинди. 2.Кафедранинг йиғилишларида мунтазам равишда қатнашиб бордим. 3. Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Янги Ўзбекистон – янги тараққиёт босқичида” амалга оширилаётган ислоҳотларининг мазмуни-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка “маҳаллабай”етказиш борасида Денов тумани тарғибот гурухлари томонидан “Истиқбол” маҳалласида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирни ўткзишда қатнашдим. 4. Олий таълим муассасаларига кириш учун умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида касбга йўналтириш ишларини олиб бориш режалаштирилган бўлиб, 2022 йил февраль-март ойларида Денов туманида бириктирилган мактабда ўқувчи-ёшлар билан тушунтириш, тарғибот ишларини олиб бориш режалаштирилган. 5. Ташкилотларда маърузалар қилиш, оммавий ахборот воситаларида чиқиш қилиш, шу жумладан ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб бориш ишлари давом эттирилмоқда. Фан ўқитувчиси : Ф.Абдуразақов Download 90.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling