Вазирлиги фарғона политехника институти
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида нефтшлам чиқиндисини хосил бўлиши
Download 2.82 Mb.
|
Гулноза маг. дисс.
1.8 Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида нефтшлам чиқиндисини хосил бўлиши.
Фарғона нефтьни қайта ишлаш корхонасида бир неча йиллар мобайнида нефть шлами чиқинди сифатида ҳовузларда тўпланиб бормоқда. Бу ўз навбатида экологик мухитга зарарли нефть махсулотларини парлантиришга олиб келади. Фарғона нефтьни қайта ишлаш заводининг бир қанча нефтьни бирламчи қайта ишлаш ва нефть махсулотини иккиламчи қайта ишлаш қурилмалари мавжуд бўлиб, булардаги турли носозликлар, жихозларни эскилиги сабабли, турли авария холатлари келиб чиқмоқда. Бундай холатларда нефть ва нефть махсулоти ерга тўкилиши натижасида турли хил механик аралашмаларга қўшилиб ПЛК га тўкилмоқда. Нефтьни қайта ишлаш заводларида нефтьни қайта ишлаш жараёнларида, нефтьни қазиб олиш жойларида, нефть махсулотларини турли конструкциялардаги сиғимларга қуйишда каби жараёнлар давомида доимий равишда нефть ва нефть махсулотлари турли механик аралашмалар ва сув билан аралашиб нефтшлам чиқиндисини доимий равишда хосил қилиб келмоқда. Фарғона нефтьни қайта ишловчи заводда нефтьни бирламчи қайта ишловчи тўртта АВТ ва битта АТ қурилмаси мавжуд. Бундан ташқари заводнинг олинчи цех бўлимида келаётган нефтьни вагонлардан қабул қилиб олиб турли хажмлардаги резервуарларга хайдалади. Заводда нефть сақловчи олтита қоровулбозор нефтьини сақловчи, бешта кумкўл нефтьини сақловчи, иккита андижон нефтьини сақловчи, олтита шўртангаз газоконденсатини сақловчи резервуарлар мавжуд. Бу резервуарлар маълум вақт ўтган таъмирлашга тўхтатилади. Таъмирлаш давомида резервуар тагида нефть махсулоти билан турли механик аралашмалар билан сув олинмоқда. Заводнинг резервуарларидан олинган нефтшламни тахлил қинлинганда олинган натижалар 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал
Юқоридаги заводнинг АВТ ва АТ қурилмалари хом ашё нефтьни қайта ишлаш учун уни турли хил тузлардан ва майда механик зарралардан тозашлашда қурилманинг ЭЛОУ блокига беради. Бу блокда Е-4 термотиндиргич бўлиб, тиндиргични дренажи доимий равишда маълум миқдор очиқ холатда бўлади. Дренаж орқали турли нефть таркибидаги тузлар ва нефтьли эмульсиялар операторларни бефарқлиги сабабли хам ПЛК га тўкилади. Бундан ташқари заводнинг турли қурилмаларида нефть ва нефть махсулотларини хайдаётган насослардан хам доимий равишда рухсат этилган меъёрда нефть ёки нефть махсулотлари оқиб ПЛК га бормоқда. ПЛК орқали йиғилиб бораётган барча нефть ва нефть махсулотлари 7 цехнинг нефть ушлаб қолувчи ловушкасига сув ва турли хил механик аралашмаларни ўзига қўшиб олиб келади. Юқорида келтирилган нефтьни бирламчи ва иккиламчи қайта ишловчи қурилмалари бир йилда бир маротаба ёки зарур вақтда (авария холатларида)иккинчи маротаба тўхтатилади. Қурилмани таъмирлашга тўхтатилганда аппаратлар, совутгичлар, иссиқлик алмашиш аппаратлари, турли сиғимларда хамда трубопроводларда нефть ва нефть махсулотлари қолади. Қолган қолдиқлар эса сув ёки сув буғи ёрдамида нефть махсулотидан тозаланади. Тозалаш давомида хосил бўлган нефть ва нефть махсулоти сув, занг, механик аралашмалар барчаси йиғилиб ПЛК га тўкилади. Юқоридда келтирилган жараёнлар натижасида завод чиқинди хавзаларида шу кунга қадар 400 000 минг тонна нефтшлам чиқиндиси йиғилиб қолган. Бу хосил бўлган нефтшлам чиқиндиси атроф мухитга кучли таъсир кўрсатмоқда. Ёз ойларида кунларни исиши билан нефтшлами таркибидаги енгил углеводородлар буғланиб атмосферани захарлаётган бўлса, ундан маълум миқдор нефтьловушкаси ёрдамида ажратиб олинган сув эса оқава сувларни ифлослантириб салбий таъсирини кўрсатмоқда. Завод хавзаларида йиғилиб бораётган нефтшлам чиқиндисини анализ тахлили шуни кўрсатдики, хавзалардаги нефтшлам уч қатламдан иборат бўлиб, бу қатларлардаги нефтшлам таркиби турлича органик моддалар, сув ва механик аралашмаларга эга эканлиги аниқланди. Ишлаб чиқариш давомида ПЛК орқали оқиб келаётган нефть, механик аралашма ва сув биргаликда “нефть ушлагич” (нефтьеловушка) га келиб тушади. Бу ерда бундай нефть ушлагичлар бир нечта бўлиб, буларни бирин –кетин жойлаштирилган. ПЛК орқали оқиб келган аралашмалар бу ерда тиндирилади. Тиндириш жараёни нефть ва сув моддаларини зичликлари турличалилигига асосланган бўлиб, сув нефть ушлагични пастки қисмида механик аралашмалар билан тиндирилади. Нефть ва маълум миқдор сув ва механик аралашмалар тиндириш йўли билан навбатдаги тиндиргичларга ўтади. Тиндиргичлардан тиндириш йўли билан олинган нефть сув эмульсиялари маъсум миқдор механик аралашмалари билан олинади. Олинган бу нефть, сув ва эмульсия флотация бўлимига юборилади. Бу ер нефть, сув ва эмульсия сиқимларга йиғиб олиниб, йиғиб олинган нефть, сув ва эмульсия флататорга берилади. Download 2.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling