Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашга


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашга эришишга қаратилган. 
Қўйилган мақсаддан келиб чиқиб, қуйидаги вазифаларни бажариш кўзда 
тутилади: 
талабаларни билим олиш, ўқиш ўрганиш учун интилишларини 
фаоллаштириш; 
профессор-ўқитувчиларнинг 
дарс, 
билим 
беришга 
бўлган 
масъулиятларини ошириш; 
талабалар 
билимини 
назорат 
қилишнинг 
узлуксизлигини, 
баҳолашнинг адолатли, ҳаққоний бўлишини таъминлаш; 
замон талабларига мос равишда таълим стандарти, ўрганилаётган 
фанлар бўйича ўқув-услубий мажмуини узлуксиз такомиллаштириш. 
Ҳозирги пайтда талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруғи 
асосида ишлаб чиқилган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини 
назорат қилиш ва баҳолаш тўғрисида Намунавий Низом” асосида амалга 
оширилмоқда. 
Намунавий Низомга кўра ўрганилаётган фан бўйича талаба йиғиши 
мумкин бўлган максимал рейтинг бали, ўқув режасида айнан шу фанга 
ажратилган соатлар миқдори билан белгиланади. 
Талаба билимини баҳолашда, аввал унинг ўзлаштириш кўрсаткичи 
аниқланади. Сўнгра дарс соатлари миқдорига мувофиқ унинг фан бўйича 
рейтинги ҳисоблаб топилади. 
Талабанинг фан бўйича ўзлаштиришини баҳолаш семестр, ўқув йили 
давомида мунтазам равишда олиб борилади. 
Талабанинг ҳар бир фан бўйича ўзлаштиришини, баҳолашнинг қуйидаги 
турлари орқали амалга оширилади: 
жорий баҳолаш ( ЖБ ); 
оралиқ баҳолаш ( ОБ ); 
якуний баҳолаш ( ЯБ ). 
Жорий баҳолашда фаннинг ҳар бир мавзуси бўйича талабанинг 
ўзлаштириши аниқланиб, баҳолаб борилади. У одатда семинар дарслари
амалий машғулотлар, лаборатория ишлари жараёнида амалга оширилади. 
Оралиқ баҳолаш семестр, ўқув йили давомида фаннинг бир неча 
мавзуси, қисми, бўлими бўйича назарий машгулотлар ўтиб бўлингандан сўнг 
ўтказилади. Унда муайян савол, муаммо, тест, масала–машқ ва бошқалар 
ёрдамида талабанинг мавзуни ўзлаштириш даражаси, қобилияти, маҳорати 
аниқланади ва баҳоланади. 
Якуний баҳолашда, фаннинг семестр ёки ўқув йили давомида ўтилган 
ҳажми доирасида талабанинг фанни ўзлаштириш даражаси баҳоланади. 
Якуний баҳо турига ажратилган баллар миқдори, ўқув режасида фанга семестр 
ёки ўқув йили учун ажратилган соатнинг 30 фоизи миқдорида белгиланади. 
Фан бўйича ЖБ ва ОБ турларида талаба тўплаши мумкин бўлган 
максимал рейтинг баллнинг миқдори, ўқув режасида фанга семестр ёки ўқув 


91 
йили учун ажратилган соатнинг 70 фоизи миқдорида белгиланади. Таълим 
муассасалари ўз хусусиятларидан келиб чиқиб, жорий баҳолаш ва оралиқ 
баҳолаш турларининг фоизларини белгилаш ҳуқуқига эга. 
Талаба ўрганаётган фани бўйича максимал баллнинг камида 55 фоизини 
тўплаган бўлиши керак. Ундан кам балл тўплаган талабанинг фанни 
ўзлаштириши қониқарсиз деб ҳисобланади. 
Семестр давомида фанлар бўйича тўпланган баллар максимал баллнинг: 
86—100 фоизини ташкил этса, “аъло”, 71—85 фоизини ташкил этса, “яхши”, 
56–70 фоизини ташкил этса, “қониқарли”, 55 фоиздан кам бўлса “қониқарсиз” 
баҳоланади. 
ЖБ, ОБ, ЯБ турларининг ҳар бир босқичида талаба 55 фоиздан ортиқ 
балл тўплаши шарт. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling