Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳаёт кечириш учун объектив заруриятнинг барчаси эҳтиёж тарзида намоён бўлади.
2. Саволлар муҳокамаси
85 Бугунги мавзу муҳокамасини “ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларнинг мазмуни индивидуал, гуруҳий ва умумжамият эҳтиёжлари” саволидан бошлаймиз, дея ўқитувчи нималарга алоҳида аҳамият беришга диққат қаратади. Бу саволни анъанавий: услуб суҳбат савол-жавоб услуби билан муҳокама қилиш мумкин. Бунда аввало эҳтиёжларлар деганда нимани тушунасиз? деган савол қўямиз. Ҳаёт кечириш учун объектив заруриятнинг барчаси эҳтиёж тарзида намоён бўлади. Социал иқтисодий эҳтиёжлар, деб – инсонларнинг эҳтиёжи, ҳамда уларни қондириш иқтисодий фаолият орқали амалга оширилишини кўрсатилиши зарур. Эҳтиёжларнинг шаклланишида ахборотларнинг роли, айниқса, ҳозирги пайтда алоҳида эътибор бериш, талабалар томонидан ҳаётий мисоллар келтирилишига аҳамиятберилиши керак. Эҳтиёжларнинг ниҳоятда турли-туманлиги унга турли жиҳатдан ёндашиб гуруҳларга бўлинишини тайёрланган схемаорқали кўрсатиш мумкин. Кўргазмали материал 1 (1-схема) Бу саволда дастлаб диққат эҳтиёжларни субъектларига кўра индивидуал, гуруҳий, умумжамият эҳтиёжларига бўлинишини муҳокама қилинади. Сўнгра бошқа хусусиятларига кўра эҳтиёжлар турли гуруҳларга бўлиниши кўриб чиқилади. Бунда талабалар ҳаётий мисоллар ёрдамида эҳтиёжларни турли гуруҳларга бўлинишини тушунтиришларига диққат қаратишкерак. Шу мақсадда турли йўналтирувчи саволлар билан мурожаат қилиб саволни муҳокама қилишдан қўйилган мақсадга эришилади. Масалан: нима сабабдан эҳтиёжларни социал-иқтисодий эҳтиёжлар деб атаймиз? Индивидуал эҳтиёж деб қандай эҳтиёжга айтамиз, улар қандай эҳтиёжлардан иборат ва ҳоказо. Эҳтиёжларнинг турлари Субъектларига кўра Қандай мақсадни кўзлашга Эҳтиёжлар қондирилиши жиҳатидан Объектига кўра Фаолият юритишига кўра И нд ив ид уа л эҳ ти ёжл ар У м ум жа м ият э ҳт иё жл ар Г ур уҳ ий С оц иа л- м аъ на ви й эҳ ти ёжл ар М од ди й эҳ ти ёжл ар М еҳ на т қи ли ш, м ун ос аб ат да б ўл иш И шл аб ч иқ ар иш эҳ ти ёжл ар и Ш ах си й эҳ ти ёжл ар Би рг ал ик да қо нд ир ил ад иг ан Я кк а та рт иб да қо нд ир ил ад иг ан Д ам о ли ш, и ш қо би ли ят ин и ти кл аш 86 Ўқитувчи қисқача якун ясайди ва келгуси саволга ўтилади. Навбатдаги савол: Ўзбекистонда эҳтиёжларнинг хусусиятлари. Эҳтиёжларнинг таркиби бўлиб, бу саволда аввало эҳтиёжларнинг шаклланишига қандай омиллар таъсир қилиши, ана шу омилларнинг тутган ўрнига кўра Ўзбекистонда эҳтиёжлар қандай хусусиятлари билан ажралиб туради, кўрсатиш керак. Бунда аҳолининг сони, жинси, ёши, табиий географик шароити, тарихий миллий анъаналар ва одатлар, жамиятнинг иқтисодий тараққиёти, маданияти ва бошқа омилларга эътибор қаратилади. Бу савол бўйича “Ўзбекистонда эҳтиёжларнинг хусусиятлари ва уларнинг эҳтиёжлар таркибини шаклланишига таъсири” мавзусида реферат ёки қисқа доклад тайёрлаш мумкин. Бунда реферат ёки қисқача докладни икки талаба тайёрлагани маъқул: бири иккинчисини тўлдиради. Рефератда кўпроқ Ўзбекистонда эҳтиёжларнинг шаклланишига қандай омиллар таъсир кўрсатиши келажакда эҳтиёжлар қандай ўзгариши мумкинлиги ҳақида, талаба ўз фикрларини қандай баён қилишига аҳамият бериш керак. Бунда талабалар республика ёки вилоят, туман миқёсида (имконият қадар) статистик маълумотлардан фойдаланиши зарур. Агар бу фикрлар етарли бўлмаса, ўқитувчи савол беради ёки талабалар савол беришлари мумкин. Фақат бу савол жавоблар узоққа чўзилишининг олдини олган маъқул. Ўқитувчи қисқа қилиб саволни якунлаб, келгуси муҳокама қилинадиган савол ва унда диққат қаратиш лозим бўлган масалаларга алоҳида урғу беради. Бу савол бутун иқтисодиётнинг муаммосини ўзида мужассамлаштирган муаммонинг келиб чиқишига сабаб бўлган икки фундаментал фактнинг бирини ёки муаммонинг пойдеворини ташкил этган “Эҳтиёжларнинг чексизлиги, Эҳтиёжларнинг юксалиш қонуни”га бағишланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling