Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Педагогик технология концепциясининг ривожланиш тарихи
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)
5. Педагогик технология концепциясининг ривожланиш тарихи
Инсоният тарихида яшаш учун кураш, илмий —техникавий тараққиёт ҳаётнинг келгуси қирраларни белгилаб олишга уринишлар доимо бўлиб турган. Бу ҳоллар ижтимоий — гуманитар билимлар доирасига янги технологияларни жорий этишни тақозо этган. Шу боис педагогик технологияси (ПТ)нинг ҳам ўз ўтмиши ва келажаги бўлиши табиий ҳолдир. Бир гуруҳ олимлар педтехнология қўллашини об'ьектив жараён деб, янгича сифатий муаммоларни ечиш учун таълимни эволюцион босқичга 162 кўтариш шартларидан бири деб қарайдилар (В.П.Беспалько, М.В.Кларин, М.Кларик, Т.А.Ильина). «Педагогик технология» тушунчасининг вужудга келиши, таълимнинг илк ташкилий ва методик шаклларининг вужудга келиши билан боғлиқ. Индивидуал таълим ўқув —тарбия жараёнининг энг қадимий ташкилий шакли бўлиб, у аввал антиқ Грецияда пайдо бўлган экан. Ўқитувчи бир ўқувчи билан ишлаб, таълимни бевосита ташкил этган, бошқарган, назорат этган. Ўқитувчи матнларни ўқиб берган ёки болаларнинг ўзларига ўқитиб сўзлашган. Қоида ва таърифларни ёдлаш. жисмоний машқларни бажариш мусиқа асбобларида у ёки бу куйни ижро этиш йўллари билан болалар ҳаёт, санъат, нотиқлик, жисмоний маданиятга доир билимларни ўзлаштирган. Кейинчалик индивидуал таълим ўрнини гуруҳлар асосида ўқитиш эгаллаган. Ўрта асрларга келиб қоидаларни ёдлаш, бир хил типдаги машқларни бажариш, оғзаки савол — жавоб, юқори поғоналарда эса маъруза, мунозара таълимнинг етакчи усулларига айлана бошлаган. Бу ҳолат аста — секин синф—дарс системасини келтириб чиқариб янги технологиями келиб чиқишга замин ҳозирлаган. XX асрнинг 30 — йилларда фанга педагогик техника тушунчаси кириб келди. Бу тушунчанинг кириб келишига 1932 йил 25 августда қабул қилинган «Бошланғич ва ўрта мактабларнинг ўқув дастурлари ва иш тартиби хакида»ги ўша давр хукуматининг қарори сабаб бўлди. 30 — йилларгача мактабларда бригада — лаборатория методида дарслар берилди. Шу йилларда мактаб дастурларида назарий билимларга эътибор кучая бошлади. Шу билан бирга, кўргазмалик, амалиётга суяниш, илғор тажрибалар ёки усуллар ўрганилиб шулар асосида таълимни ташкил этишга эътибор қаратилди. Уша вақтда ўқитиш жонли мушохададан — абстракт тафаккурга, ундан эса амалиётга деган билиш назариясининг ғоясига асосланган эди. Шу асосда педагогик технология тушунчаси ғояси шакллана борди. Педагогик технология концепцияси ривожланиш тарихи қуйидаги мазмун кашф эта борди. АҚШда 1971 йилда Коммуникация ва технология Ассоциацияси ташкил этилди. 1961 йилдан «Педагогик технология» журнали, 1971 йилдан аудиовизуалли таълим, аудиовизуалли коммуникация баёни номли журналлар чоп этила бошланди. Англия 1967 йил педагогик технология миллий кенгаши ташкил топди. 1964 йилдан «Педагогик технология ва дастурли таълим» 1970 йилдан «Педагогик технология» номли журнал чоп этила бошлади. Япония 1965 йил умум япон Педагогик технология марказий кенгаши ташкил этилади. 1965 йилдан «Педагогик технология, Педагогик технология тадқиқотлари» бўйича журнал чоп этила бошланди. Венгрия 1973 йил ўқитиш технологияси давлат маркази ташкил этилди. Собиқ СССРда 1965 йили мактаб жиҳозлари ва ўтқитишнинг техника воситалари илмий тадқикот института ташкил этилди. 163 40 – йилларга келиб (XX аср) 1932 йил 25 август мактаблар тўғрисида фикр юритилган қарор асосида, техника воситаларининг яратилиши таълим жараёнига тадбиқ этилиши бошланди. Асримизнинг 40—50 йилларида ўқув жараёнига техник воситаларнинг (радио, кино, назорат воситалари) жорий этилиши педагогик технологияларга тенглаштирилди. Ўқув—тарбия жараёнини илмий асосда ташкил этиш ишнинг оптимал вариантларидан фойдаланишни тақозо этади. Мактабда ўқув—тарбия жараёнини илмий асосда ташкил этиш учун аввало мактаб фаолиятининг бутун жабҳаларини қамраб олувчи ўйлаб тузилган мактабнинг йиллик иш режаси зарур. Педагогик ва ҳозирги ижтимоий тизим буюртмаларини амалга ошириш режалаштиришдан бошланди. Кейин шу режаасосида педагогик жараённинг тузилмаларига эътибор берилади. Бу жараёнда энг муҳим мазмун, уни амалга оширувчи таъминот, воситалар, аниқ тадбирлар, дарслар белгиланиши ва унинг бажарилишини тўғри таъминлаш ката самарадорликка олиб келади. Ишни илмий асосда ташкил этиш таълим тўғрисидаги қонун кадрлар тайёрлаш миллий дастури мақсад ва вазифаларини тўлиқ рўёбга чиқаришга хизмат қилиши керак. Ғарб давлатларида педагогик технологиялар таълим-тарбия жараёнига кириб келиши натижасида жуда катта фан ва техниканинг ривожланиш ҳолатлари содир бўлди. Натижада педагогик технология иши, унинг мазмун- моҳиятиниташкил этиш методлари, рейтинг натижалари билан шуғулланадиган алоҳида марказлар ташкил этилди. 1960 йиллардан кейин мактабларимизга ўқув жиҳозлари, ўқитишнинг техник воситалари кириб кела бошлади. Бу даврга келиб ПТ (педагогик технология) икки йўналишда ривожланди: биринчи йўналиш-ўқитишнинг техник воситаларини қўллаш орқали бўлса; иккинчи йўналиш- ўқув жараёни технологияси сифатада қаралади. ПТ – амалиётга жорий этиш мумкин бўлган маълум педагогик тизим лойиҳасидир. Педагогик технология лойиҳалари. Илмий ёндошувлар таҳлили Республикамизда олий таълим тизими янги ривожланиш поғонасига кўтарилди. Бакалавриат ва магистратура таълими фаолият кўрсата бошлади. Давлат стандартлари ишлаб чиқилди. Педагогика фани эркин шахсни шакллантириш қонуниятлари ёшлар шахсини ҳаётга мослаштиришнинг шакл ва методлари, мазмун ва принципларини ўрганади. Педагогика мутлоқ – технологик фандир. У таълим доирасининг барча қатламларини қамраб олади. Педагогик технология тизими лойиҳалари қуйидагича йўналишда олиб борилмоқда: -дидактик бирликларни йириклаштириш; -ўқитиш натижаларини олдиндан белгилаш, режалаштириш; -таълим жараёнини психологиялаштириш; -компьютерлаштириш. 164 Бу йўналишлар таълим-тарбия мақсадларини ечишга қаратилган ҳолда яхлитлаштирилса ёки интеграл ҳолда келтирилса натижада Янги педагогик технология вужудга келган. Бу интеграл технология-юнонча бир бутунлик узлуксизлик маъносини беради. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling