Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Педагогик технологияларнинг туркумланиши


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/108
Sana31.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1142949
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   108
Bog'liq
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)

 
4. Педагогик технологияларнинг туркумланиши. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда жаҳон таълим майдонига киришга 
йўналтирилган янги таълим тизими қарор топди. Бу жараён билан бир вақтда 
педагогик ўқув — тарбия жараёнининг назарияси ва амалиётида сезиларли 
ўзгаришлар содир бўлмоқда. Таълимдаги ёндашувлар, таркиби ўзгармоқда ва 
бошқача муносабатлар, педагогик менталитетлар ўрнатилмокда. 
Таълим таркиби янги процессуал маҳоратлар, ахборотлар билан ишлаш 
қобилиятининг ривожланиши, илмий муаммо ва бозор амалиётининг ижодий 
ечимининг таълим дастурларини индивидуаллаштиришга қаратилиши билан 
бойитилмоқда. 
Ахборотнинг анъанавий усуллари — оғзаки ва ёзма нутқ, телефон ва 
глобал 
масштабли 
телекоммуникацияларни 
ишлатиш 
билан 
алмаштирилмокда. Педагогик жараённинг муҳим таркиби бўлиб, ўқувчи билан 
ўқитувчининг шахсга йўналтирилган ўзаро муносабатлари ҳисобланади. 
Ижтимоий билимга тенг бўлган педагогик технологияларнинг ташкил 
топишида фаннинг роли ортиб бормоқда. 


176 
Педагогик таълим технологияларнинг психологик — педагогик нуқтаи 
назардан такомиллашувининг асосий йўналишлари қуйидагилар билан 
ифодаланади: 
1) Ёдлашдан эслаб қолиш функциясига ўтиш, яъни ўзлаштирилганини 
ишлатиш имконини берувчи ақлий ривожланиш жараёнига ўтиш. 
2) Билимнинг ассоциатив статистик моделидан ақлий ҳаракатнинг 
динамик таркибий тизимларига ўтиш. 
3) Ўртача 
ўқувчига 
йўналтирилганликдан 
ўқитишнинг 
дифференциалланган ва индивидуаллаштирилган дастурларига ўтиш. 
4) Ўқувчининг ташки мотивациясидан ички маънавий иродали тартибга 
солинишга ўтиш. 
Таълимда 
замонавий 
дидактика 
ва 
таълим 
таркибларининг 
самарадорлигини ошириш, янги ғоя ва технологияларнинг илмий ишлаб 
чиқилиши ва амалий асосланиши ишлатилмоқда. Бунда ҳар хил педагогик 
тизим билан ўқитиш технологиялари ўртасида боғлиқлик, амалиётда давлат 
таълим тизимининг янги шакллари (қўшимча ва альтернатив)нинг 
апробацияси, ҳозирги замон шароитида ўтмишнинг педагогик тизимларини 
қўллаш муҳим ҳисобланади. Бундай шароитда ўқитувчи, бошқарувчи кенг 
кўламли замонавий инновацион технологиялар, ғоялар, мактаблар, 
йўналишларда маълум бўлган нарсаларни қайта очишга вақтини сарфлаш 
керак эмас. 
Бугунги кунда технологик саводли мутахассис бўлиш учун таълим 
технологияларнинг ҳаммасини ўрганиш лозим. Педагогик луғатда педагогика 
тушунчаси мустаҳкам ўрнашган. Лекин уни тушуниш ва ишлатишда турли хил 
ўқилиши мумкин. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling