Вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
2649-Текст статьи-6383-1-10-20200706 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Педагогик технология турлари.
Технологик нюанслар— адабиётда одатда педагогик тизим тушунчаси
педагогик технология сифатида кўрсатилади. Лекин педагогик технология 178 кенгроқ маънодаги тушунча бўлиб, ўзига хос педагогик фаолиятнинг объект ва субъектларини олади. 3. Педагогик технология турлари. Таълим — тарбия жараёнида кўп вариантлилик мавжуд бўлиб, ҳар бир муаллиф бу вариантларга янги бир хусусиятлар қўшади. Шунинг учун ҳам технологиялар хилма — хилдир: I. Қўлланилишига кўра технологияларни 3 синфга ажратиш мумкин: а) у мумий педагогик технологиялар; б) хусусий педагогик технологиялар; в) кичик педагогик технологиялар, моделлар; II. Фалсафий жиҳатдан технологиялар: а) материалистик; б) идеалистик; в) илмий; г) диний; д) гуманистик; е) мажбурий. III. Психик ривожланиш омили бўйича: а) биоген, яъни инсоннинг жипсланган ривожланишига таъсир кўрсатувчи технология; бу технология асосан жисмоний тарбия каби фанларда қўлланилади. б) социоген, яъни шахснинг социологик онгини ривожлантиришга қаратилган технология, булар қаторида жамиятшунослик, ҳуқуқшунослик, социология, сиёсатшунослик каби фанларни санаб ўтиш мумкин. в) психоген, яъни инсонинг психологик ривожланишига таъсир кўрсатувчи технология; булар жумласига психология, этика, эстетика, маънавият, руҳият, диншунослик каби фанларни киритишимиз мумкин. IV. Илмий тажрибани ўрганиш бўйича: а) рефлексив, яъни айрим тажрибаларнинг шартли рефлекс тарзида ёки одатий ҳолда бир авлоддан иккинчисига ўтиши; б) ривожлантирувчи, яъни олдингилар тажрибаларини умумлаштириб, ўз тажрибаларидан келиб чиқкан ҳолда мавжуд технология билан уйғунлаштириш; в) гештальт, яъни ушбу технология ўқувчининг ҳис туйғуларини ҳамраб олади; г) бихевиористик, бу технология талабаларнинг ташқи ҳатти — ҳаракатларига асосланган бўлади. V. Шахс хусусиятларини ривожланишига қараб: а) ахборот технологиялар (билим, малака, кўникмани шакллантиришга қаратилган технология); б) операцион технология (фикрлаш малакасини шакллантиришга қаратилган технология); в) эстетик — ахлоқий технология. г) бошқарувчилик хусусиятини шакллантирувчи технология; 179 д) эвристик технология (ижодий ёндашувни шакллантирувчи технология); е) амалий ҳатти — ҳаракатларни шакллантирувчи технология. Педагогик технологиялар педагогнинг ўқувчига нисбатан муносабатига қараб бир қанча турларга бўлинади: 1) авторитар технология; бунда ўқитувчи асосий субъект сифатида бошқарувчи, текширувчи, талаб қилувчи бўлиб майдонга чиқади, ўқувчи эса тобе сифатида тан олинади. 2) дидактик технология, бунда ўқитувчининг ўрни маълум юқори бўлиб, бу технология марказида таълим жараёни туради ва тарбиядан устунлик қилади. 3) шахсга йўналтирилган технология, бунда тизимнинг марказида ўқувчи шахси туради, ўқувчининг ривожланишида соғлом психологик хусусиятни ташкил қилиш, имконият ва қобилиятларни ўстириш асосий бўлиб ҳисобланади. Бу йўналиш ҳам ўз навбатида 3 гуруҳга бўлинади: а) инсоний (шахсий) технология, бу технология ўзининг психотерапевтик хусусияти билан ажралиб туради. б) ҳамкорлик, бу ўзаро тенглик, демократизмга асосланган технология; в) эркин тарбия, ўқувчига бунда танлаш, эркинлик, мустақиллик берилади; г) экзотерик, онгдан ташқари билимларни ўрганишга қаратилган технологиядир. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда таълимда замонавий дидактика ва таълим таркибларининг самарадорлигини ошириш имкониятлари, янги ғоя ва технологияларнинг илмий ишлаб чиқилиши ва амалий асосланиши қўлланилмокда. Замонавий технологик мутахассис бўлиш учун таълим технологияларининг барчасини, шу жумладан педагогик компонентларини чуқур ўрганиб, таҳлил қилиш лозим. Педагогик луғатда педагогик технология тушунчасигатурли хил йўллар Билан ёндошилган, шунинг учун бизнинг тушунчада педагогик технологиялар хар хил муаллифларнинг таърифларини умумлаштирувчи сермазмун йиғимдир. Педагогик технологияни қайси томондан таҳлил қилмайлик, унинг асоси таълим самарадорлигини оширишга, яъни кам вақт сарфлаб, кўпроқ сифатли натижага эришишга қаратилган. Қўлланадиган педагогик технология натижаси эса, биринчи навбатда, педагогнинг маҳоратига, педагогик классификация турларидан моҳир фойдалана олишига, илмий-касбий тажрибасига, шахсий хусусият ҳамда инсоний фазилатларига боғлиқ. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling