4-машғулот. Фармацевтика бозорида рақобат муҳити ва фармацевтик
корхонанинг рақобатбардошлилиги
Машғулотнинг мақсади
Талабаларда фармацевтика бозорида рақобат муҳити ҳақидаги
тушунчани
шакллантириш.
Фармацевтика
корхонасининг
рақобатбардошлилигининг
хусусиятлари ва ўзига хослигини кўрсатиш. Маҳсулотнинг рақобатбардошлик
кўрсаткичларини белгилаш. Рақобатбардошлиликни
бахолашнинг асосий
услубларини тушунтириш ва тасвирлаш.
Майкл Портер тамойили билан
таништириш.
Мавзунинг аҳамияти. Рақобат мажбурий табиатга эга бўлади, негаки ишлаб
чиқарувчиларни бозордан четлашиш хавфи остида ўз маҳсулотларини
мунтазам
сифатини мукаммаллаштириш ва яхшилаб боришни талаб қилади, бозор эса –
уларнинг фаолиятлари натижаларини жиддий ва объектив бахолайди.
Мустақил тайёрланиш учун саволлар.
1. Рақобатнинг
турларига таъриф беринг
2. Нарҳ рақобатлари турлари.
3. Ҳаққоний бўлмаган рақобат ҳақида тушунча.
4. Рақобатбардошлилик ҳақида тушунча.
5. Маҳсулотлар рақобатбардошлилигининг кўрсаткичлари.
6. Рақобатбардошлиликнинг бозорга оид омилларини таърифини беринг.
Амалий вазифалар
Вазифа №1.
Қуйидаги жадвални бозорнинг турига (“кайфиятига”) мувофиқ тўлдиринг
Тавсифи
Бозор тури, рақобат
тури
Соҳада
фирмалар
миқдори ва
уларнинг
ҳажми
Маҳсулот Нарҳлар
бўйича
назорат
Соҳа, бозорга
кириб келиш
ва чиқиш
Do'stlaringiz bilan baham: