Вазифа №3
Фармацевтик менежмент фанини ўқитишда “Бумеранг” таълим технологияларидан
фойдаланиши лозим.
Ишни бажариш учун намуна
1. Талабаларни 3 гуруҳга ажратади. Ўқув топшириқларини тарқатади .
Вазифа
бутун гуруҳ томонидан бажарилишини эълон қилади.
Вазифани бажаришда
дарслик, маъруза матнлари ва бошқа қўлланмалардан фойдаланиш мумкинлигини
тушунтиради.
2. Тақдимотдан кутилаётган натижаларни эслатади. Гуруҳларда
ишлашни
бошлашганини эълон қилади.
3. Тақдимот қилади, жавобларни шарҳлайди, билимларни умумлаштиради ва
гуруҳларда ишлаш натижаларини ўзаро баҳолашни ташкил этади, вазифани
бажариш жараёнидаги асосий хулосаларга эътиборни қаратади.
Гуруҳларда ишлаш учун топшириқлар
1-гуруҳ
Талаб ҳолати
Маркетинг вазифалари
Маркетинг тури
Манфий
талаб
Талабни шакллантириш
Талабнинг йўқлиги
Талабни рағбатлантириш
Яширин талаб
Талабни юзага чиқариш
Сусайган талаб
Талабни кучайтириш
Номунтазам талаб
Талабни барқарорлаш
Хаддан ортиқ талаб
Талабни камайтириш
Топшириқ 1
• 1. Маркетинг ва фармацевтик маркетинг тушунчалари
ўртасидаги фарқ нимада?
• 2. Фармацевтик маркетингнинг асосий вазифалари нималардан
иборат?
• 3. “Фармацевтик маркетинг” тушунчасига синквейн тузинг.
Топшириқ 2
• Фармацевтика бозоридаги талаб ҳолатлари ва маркетинг
хизматининг вазифалари жадвалда келтирилган. Келтирилган
маълумотлар асосида ҳар бир вазиятга мувофиқ равишда
маркетингнинг турини аниқланг.