3-машғулот. Фармацевтик корхоналарида маркетинг тизимининг
ташкил этиш
Машғулот мақсади.
Талабаларда маркетингни режалаш негизи ва аҳамияти
тушунчасини
шакллантириш. Маркетинг хизматларининг асосий ташкилий элементлари
тузилмасини баён этиш ва таърифлаш. Фармацевтик
маркетинг хизматининг
хусусияти ва ўзига хослиги, ҳамда умумий мақсадини кўрсатиш.
Мавзунинг аҳамияти.
Маркетингни бошқариш вазифаси талабнинг даражаси, вақти ва
табиатига
ташкилот ўз олдига қўйилган мақсадларига эришишда ёрдам берадиган тарзда
таъсир этишидан иборат бўлади.
Мустақил тайёргарлик учун саволлар
1. Маркетинг ахборот тизимига таъриф беринг.
2. Маркетинг режаси нима?
3. Маркетинг хизматининг ташкилий тузилмасини тасвирланг.
4. Маркетинг ахборот тизимини ташкил қилишда
маркетингни ташкил
қилишнинг қандай моделлари мавжуд?
5. Фармацевтик маркетинг бўлимининг функцияларини тасвирланг.
6. Маркетинг режасига таъриф беринг.
Амалий вазифалар
Вазифа №1
Фармацевтика корхонаси дори воситаларининг хилма хил турларини ишлаб
чиқаради. Мазкур ҳолатда маркетинг хизматини ташкил қилишнинг қайси
моделини асос учун олиш керак?
а) функционал;
б) маҳсулот;
в) ҳудудий;
г) сегментли;
д) матрицали.
Вазифа №2
Фармацевтик корхона дори воситаларининг кам хилларини ишлаб чиқаради
ва кам миқдордаги бозорларда сотади. Корхона
маркетинг хизматини ташкил
қилишнинг қайси моделини танлаши лозим?
а) функционал;
б) маҳсулот;
в) ҳудудий;
г) сегментли;
д) матрицали.
Do'stlaringiz bilan baham: