Вазирлиги тошкент молия институти


Download 113.71 Kb.
bet1/5
Sana04.02.2023
Hajmi113.71 Kb.
#1159674
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Статистика 1-кисм Барча йўналишларга (1)




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ










СТАТИСТИКА ВА ЭКОНОМEТРИКА”
КАФEДРАСИ
СТАТИСТИКА” ФАНИДАН
барча таълим йўналишлари учун
якуний назорат иши


Баҳолаш мезони: Ҳар бир вариант 2 та топшириқдан иборат бўлиб, ҳар бир топшириққа 5 балдан қўйилади. Жами 2 та топшириқнинг максимал бали 10 ни ташкил қилиб, уни 2 га бўлинади.
Тошкент-2022
Вариант №1
1-топшириқ. А) Ҳисобот йилида маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини режа бўйича 5% пасайтириш кўзланган, амалда у ўтган йилга нисбатан 93,1% ни ташкил этса, режа бажарилиши даражаси неча фоизни ташкил этган?
2-топшириқ. Ўзбекистон Республикасида буғдой ялпи ҳосилининг динамикаси

Йиллар

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

минг тонна

6444,9

6612,2

6840,8

6956,0

6964,7

6934,9

6079,2

Ҳисобланг:

  1. Динамика қатори бўйича мутлақ ўзгариш, ўзгариш суръати, қўшимча ўзгариш суръати, 1% қўшимча ўзгариш суръатининг мутлақ қиймати.

  2. Динамика қаторларига қайта ишлов беринг: сирғанчиқ ўртачаларни ҳисобланг, аналитик текисланг.



Вариант №2
1-топшириқ. А) Ҳисобот йилида корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича режа бажарилиши даражаси 110%ни ташкил этади. Агар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини режа бўйича 8% ошириш кўзланган бўлса, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан қанча фоиз ошган?
2-топшириқ. Ўзбекистон Республикасида буғдой ялпи ҳосилининг динамикаси

Йиллар

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

минг тонна

6444,9

6612,2

6840,8

6956,0

6964,7

6934,9

6079,2

Ҳисобланг:

  1. Динамика қатори бўйича мутлақўзгариш, ўзгариш суръати, қўшимчаўзгариш суръати, 1% қўшимча ўзгариш суръатининг мутлақ қиймати.

  2. Динамика қаторларига қайта ишлов беринг: сирғанчиқўртачаларни ҳисобланг, аналитик текисланг.



Вариант №3
1-топшириқ. А) Жорий йилда корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми бўйича режа бажарилиши даражаси 110%ни, режа эса 5400 млн. сўмни ташкил этган. Агар жорий йилда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ўтган йилга нисбатан 8 % ошириш кўзланган бўлса, амалда у қанча фоиз ошган?
2-топшириқ. Ишсизларнинг ёш таркибини ўрганишмақсадида 10% механик усулда Танланма кузатув ўтказилган ва натижалари қуйида келтирилган:

Ёш гуруҳлари, йил

20 гача

20-25

25-30

30-35

35-40

40-45

45-50

50-55

55 ва ундан катта

Умумий сонидаги салмоғи, %

8,0

18,0

12,7

13,5

15,4

12,8

9,7

4,1

5,8

Ҳисобланг:

  1. Танланма тўплам бўйича ишсизларнинг ўртача ёшини ва барча вариация кўрсаткичларини;

  2. Бош тўпламда ишсизларнинг ўртача ёши ишонч интервалини (Р=0,997 бўлганида);

  3. 0,954 эҳтимоллиги билан 20 ёшгача ва 45 ва ундан катта ёшдаги ишсизларнинг бош тўпламдаги улушининг ишонч интервалини.



Вариант №4
1-топшириқ. А) Ҳисобот йилида вилоятда саноат ишлаб чиқариш ишчиларининг сони ўтган йилга нисбатан 15,6% ошган. Агар бу давр ичида ходимларнинг сони 18,1% ошса, ишчилар салмоғи қандай (йўналишда) ўзгарган?
2-топшириқ. Турли малакадаги ишчилар деталларга ишлов беришида кетган вақтини аниқлаш учун 10% типик танлаш ўтказилган ва қуйидаги маълумотлар олинган:

Малакаси бўйича ишчилар гуруҳи

Танланма тўпламга кирган ишчилар сони, киши
ni

1 та деталга ишлов беришга кетган ўртача вақт, мин


Сарфланган вақт дисперсияси


1

40

8

2

2

80

12

4

3

30

16

3

4

20

20

6

0,995 эҳтимоллиги билан корхона ишчилари сарфлаган ўртача иш вақти учун ишонч интервалини аниқланг.
Вариант №5
1-топшириқ. А) Ҳисобот йилида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини режа бўйича ўтган йилга нисбатан 30% ошириш кўзланган. Режа 10% бажарилмаган бўлса, амалда у ўтган йилга нисбатан қанча фоиз ошган?
2-топшириқ. Нефть ишлаб чиқариш бўйича қуйидаги маълумотлар берилган:

Йиллар

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

Минг тонна

1398

1230

1220

1360

1603

1638

1709

Ҳисобланг: 1. Динамика қаторини таҳлил қилиш кўрсаткичларини; 2. Динамика қаторини аналитик текисланг.


Вариант №6
1-топшириқ. А) Ҳисобот йилида фермер хўжалигида буғдой экинининг ҳосилдорлигини режа бўйича 2% ошириш кўзланган. Амалда у ўтган йилга нисбатан 7,1% ошган ва 35,4 ц/га ни ташкил этган бўлса, режа бажарилиши даражасини аниқланг.
2-топшириқ. Япониянинг йирик 15 банки тўғрисида маълумотлар келтирилган (млрд.долл):

Банклар №

Жами активлар (х)

Соф даромад (у)


507,2

352,9


506,6

187,1


478,8

375,2


496,0

287,9


493,6

444,0


458,9

462,4


429,3

459,5


386,9

511,3


311,5

328,6


302,2

350,0


262,0

298,7


242,4

529,3


231,9

320,0


214,3

502,0


208,4

194,9

х ва у белгилар ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш учун регрессия тенгламасини тузинг ва уни ишончлигини баҳоланг.
Вариант №7
1-топшириқ. А) Ҳисобот даври бошида корхона ходимлари таркибида эркаклар салмоғи 55,0%ни ташкил этган. Ҳисобот даври ичида барча ходимлар сони 15,8%, эркаклар сони эса 18,4% ошган бўлса, аёллар салмоғи қандай ўзгарган?
2-топшириқ. Вилоятда етиштирилган буғдой хосили ҳақида маълумотлар берилган:

Йиллар

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

Минг тонна

1498

1530

1620

1760

1803

1938

1990

1. Динамика қаторини таҳлил қилиш кўрсаткичларини;
2. Динамика қаторини аналитик текисланг.


Вариант №8
1-топшириқ. А) Ҳисобот давр бошида корхона ходимларини таркибида эркаклар салмоғи 55,0%ни ташкил этган. Барча ходимлар сони 15,8%, эркаклар сони эса 18,4% ошган бўлса,эркаклар салмоғи қандай ўзгарган?
2-топшириқ. Инвестиция ҳажми динамикаси тўғрисидаги маълумотлар бўйича номаълум даражаларни аниқланг.

Йиллар

Инвестиция ҳажми солиштирма баҳоларда,
млрд.сўм

Ўзгариш суръати, %

Қўшимча ўзгариш сураъти, %

2009 йилга нисбатан

олдинги йилга нисбатан

2009 йилга нисбатан

олдинги йилга нисбатан

2009

248,9













2010













0,3

2011




84,5










2012










-49




2013













10,6

2014




34,1










2015










-70,4




2016













-18

2017







95







2018




22,2












Вариант №9
1-топшириқ. А) Ҳисобот даври бошида корхона ходимлари таркибида эркаклар салмоғи 55,0%ни ташкил этган. Ҳисобот даври ичида барча ходимлар сони 15,8%, эркаклар сони эса 18,4% ошган бўлса, аёллар сони қандай ўзгарган?
2-топшириқ. Вилоят деҳқон хўжаликларида етиштирилган картошка ялпи ҳосили динамикаси

Йиллар

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

минг тонна

38,5

56,2

84,3

79,3

88,9

100,5

102,0

Ҳисобланг: 1. Динамика қаторларини таҳлил қилиш кўрсаткичларини; 2. Динамика қаторларининг ўртача кўрсаткичларини; 3. Эмпирик қаторни аналитик текисланг.


Вариант №10
1-топшириқ. А) 2018 йили кичик корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш 300,4 млн. сўмни, асосий ишлаб чиқариш фондлари қиймати 157,2 млн сўмни ташкил этди. 2019 йили маҳсулот ишлаб чиқариш 404,5 млн. сўмни, асосий ишлаб чиқариш фондлари қиймати эса 206,1 млн. сўмни ташкил этди. Аниқланг: 1) Ҳар бир йил учун асосий фондлардан фойдаланиш кўрсаткичини. 2) Бу кўрсаткичлар қайси нисбий миқдор турига киради?
2-топшириқ.Динамика қатор аналитик кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлигидан фойдаланган ҳолда, қатор даражаларини аниқланг, жадвалнинг бўш катакларини тўлдиринг.


Download 113.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling