64
4 §. Аҳолининг ёш-жинс таркиби ва меҳнат ресурсларининг шаклланиши
Аҳолининг ёш жинс таркиби унга хос белгилар ичида энг муҳими
ҳисобланади. Чунки ишга қараб аҳолининг жамиятда тутган ўрни ва аҳамияти
баҳоланади. Бутун дунёда эркакларнинг сони аёлларникига нисбатан қарийб 30
млн.га кўпроқдир. Лекин айрим материклар, регионлар ва эркаклар билан аёллар
сони ўртасидаги фарқ сезиларли тусга эга. Болалар ёшларида барча материклар ва
регионларда ўғил болаларнинг устунлиги кўзга ташланади. Дунёда 9-14 ёшда ҳар
минг қизга 1040 ўғил бола тўғри келади. Ушбу кўрсаткич Европада (1060) Осиёда
(1050) ҳамда Австралия ва Океанияда (1059) ундан ҳам юқори. Фақат
Африка
(1008) ва Америка (1029) да нисбатан паст даража билан ифодаланади. Болалар
сонидаги фарқнинг келиб чиқишида туғилган ҳар минг гўдакнинг 520 таси ўғил
болалардан иборат бўлишлиги омили ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Аҳолининг
асосан меҳнатга лаёқатли ёшдаги қисмидан ташкил топган 15-65 ёшида дунё
бўйича ҳар 1000 аёлга 1020 та эркак тўғри келади. Европада эркаклар сони аёллар
сонига тенг. Осиёда хар 1000 аёлга 1049 та эркак
Австралия ва Океанияда эса
1039 эркак тўғри келади. Мазкур кўрсаткич Африка (979 эркак) ва Америка (990
эркак) да аксинча аёллар устунлиги билан ифодаланади. Юқоридаи ёш
гуруҳларида эркаклар билан аёллар ўртасида мавжуд бўлган фарқлар жуда кўп
омиллар таъсирида шаклланган. Бунда дунё ва регион ҳамда
мамлакат
доирасидаги урушлар эркаклар билан аёлларнинг жамиятда тутган ўрни,
уларнинг ўртача умр давридаги фарқлар ва бошқа
омилларнинг роли жуда
каттадир.
Дунё аҳолисининг таркибида
болалар улуши камайиб, меҳнатга лаёқатли
ёшдаги ва аҳоли салмоғи кўпаймоқда.
Бинобарин, 1970-1999 йилларида 0-14
ёшдаги болалар улуши 36,6 да 31 фоизгача камайди. Меҳнатга лаёқатли ёшларда
аҳоли салмоғи 57, 7 дан 62,0 фоизга етди.
Do'stlaringiz bilan baham: