Вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Баскетбол билан 1 йил ва 3 йил шуғулланган болаларда тўпсиз ва тўпни
Download 0.66 Mb. Pdf ko'rish
|
mag 2017 01 02
Баскетбол билан 1 йил ва 3 йил шуғулланган болаларда тўпсиз ва тўпни
уриб югуриш кўрсатгичларнинг ўртача статистик фарқи ( Х + δ) Т/р Тест машқлари 1 йил шуғулланганлар 3 йил шуғулланганлар Ўсиш фарқи 2х14 м.га тўпсиз югуриш тезлиги (сек) 8,89 + 1,02 8,66 + 0,84 0,23 1 2х14 м.га тўпсиз югуриш техникаси (балл) 2,73 + 0,04 2,97 + 0,05 0,24 2х14 м.га тўпни уриб югуриш тезлиги (сек.) 13,57 + 1,86 12,55 + 1,43 1,08 2 2х14 м.га тўпни уриб югуриш техникаси (балл) 1,82 + 0,06 3,54 + 0,09 1,78 2х14 м.га тўпни уриб кеглилараро югуриш тезлиги (сек.) 15,53 + 2,03 14,20 + 1,91 1,23 3 2х14 м.га тўпни уриб кеглилараро югуриш техникаси (балл) 1,09 + 0,04 2,41 + 0,09 1,32 60 Чунончи, 2х14 м.га тўпсиз югуриш тезлиги баскетбол билан 1 йил шуғулланган болаларда 8,89 + 1,02 сек.ни ташкил этган бўлса, ушбу спорт тури билан 3 йил шуғулланган болаларда эса югуриш тезлиги 8,66 + 0,84 сек.га тенг эканлиги аниқланади. Югуриш техникаси мувофиқ равишда 2,73 + 0,04 балл ва 2,97 + 0,05 балл билан ифодаланди. Шу масофага тўпни уриб югуриш тестини бажаришда тезлик ҳам (13,57 + 1,86 сек. – 1 йил шуғулланганларда; 12,55 + 1,43. – 3 йил шуғуллунганларда), техника ҳам (1,82 + 0,06 бал – 1 йил шуғулланганларда; 3,54 + 0,09 балл – 3 йил шуғулланганларда) нисбатан сусайиб кетганлиги кузатилди. 2х14 м.га тўпни уриб кескин ўзгарувчан йўналиш бўйлаб (кеглилараро) югуриш тезлиги 1 йил шуғулланганларда 15,53 + 2,03 сек., 3 йил шуғулланганларда 14,20 + 1,91 сек.га тенг бўлди. Техника эса мувофиқ равишда 1,09 + 0,04 балл ва 2,41 + 0,09 баллни ташкил этди. Мазкур кўрсатгичларни ўзаро таққослаш натижасида қуйидаги боғлиқликлар аниқланди: биринчидан, қўлланилган тест машқларининг мазмуни мураккаблашган сари югуриш тезлиги ҳам, техникаси ҳам сусайиб кетди; иккинчидан, баскетбол билан 1 йил ва 3 йил шуғулланганларда тезлик ва техниканинг ўсиш суръати ўта суст кўриниш билан қайд этилди (диаграмма); учинчидан, югуриш тезлиги ортган сари техниканинг сифати ёмонлашиб кетиши кузатилди. Зикр этилган ҳолатлар, 3 йил давомида қўлланилиб борилган анъанавий мазмунли машғулотлар баскетболда асосий ўйин усуллари таркибидан жой олган тўпсиз ва тўпни уриб югуриш кўникмаларини жадал шакллантириш қийматига эга эмаслигини тасдиқлаб берди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling