Вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Тестлар мазмуни мураккаблашган сари югуриш тезлиги ва
Download 0.66 Mb. Pdf ko'rish
|
mag 2017 01 02
- Bu sahifa navigatsiya:
- БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР
Тестлар мазмуни мураккаблашган сари югуриш тезлиги ва
техникасининг ўзгариши Изоҳ: - югуриш тезлиги 1 – тўпсиз югуриш тести - югуриш техникаси 2 – тўпни уриб югуриш тести 3 – тўпни уриб кеглилараро югуриш тести Соҳа бўйича чоп этилган кўплаб маълумотларга қараганда спорт техникаси қанчалик мукаммал шаклланган бўлса, ҳар бир ҳаракати, шу жумладан ҳар бир ўйин усулини катта тезликда ижро этиш имконияти кенг бўлади. Ўз навбатида ҳар бир ҳаракатни узоқ муддат давомида, масалан баскетболда 40 мин.ли “тоза вақт” ичида кўп марталаб юксак техника ва максимал тезлик асосида такрорлаш деярли барча жисмоний сифатларни, айниқса махсус чидамкорликни талаб қилади. Жисмоний сифатлар ва ҳаракат техникаси пропорционал нисбатида шаклланган бўлса, шу ҳаракатни вазият талабига мувофиқ фойдали тактика билан ижро этиш мумкин бўлади. Фараз қилиш ўринлики, ҳаракат техникасини максимал тезликда ижро этиладиган вазиятли машқлар ёрдамида шакллантириш шу техникани табиий ҳолда мукаммал ўзлаштириш имкониятини беради. 62 63 БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР 1. Ёш баскетболчилар машғулотларини кузатиш ва уларда қўлланилаётган машқлар мазмунини таҳлил қилиш натижасида шу нарса аниқландики, бугунги баскетболда муҳим роль ўйнайдиган – тўпсиз югуриш, тўпни уриб тўғри ва кескин ўзгарувчан йўналишларда югуриш кўникмаларига, хусусан уларнинг тезлиги ва техникасига ўргатиш масалаларига жиддий эътибор қаратилмас экан. Жумладан, ушбу кўникмаларни шакллантирувчи машқлар 1-2 мартадан 5-7 мартагача тақрорлансада, уларнинг тезлиги ва техникасига интеграл тартибда ўргатишга устиворлик берилмас экан. 2. Тўпни бошқариб ҳаракатланиш (югуриш) турлари, шу жумладан уларнинг тезлиги ва техникаси вақти-вақти билан назорат тестлари ёрдамида баҳоланмаслиги маълум бўлди. 3. Аниқландики, баскетбол билан 1 ва 3 йил давомида шуғулланган болаларда тўпсиз ва тўпни уриб турли йўналишларда югуриш тезлиги ва тахникаси жуда суст шаклланган экан. Бошқача қилиб айтганда 3 йил давом этган ўқув машғулотлари тўпсиз ва тўпни уриб югуриш тезлигини ҳам, техникасини ҳам жадал ўсишига таъсир этаолмаганлиги кузатилди. 4. Жорий тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, баскетболчиларга хос тўпсиз ва тўпни уриб югуриш тестлари мураккаблашган сари тезлик ҳам “техника ҳам сусайганлиги қайд этилди”. Ушбу ҳолат текширилувчи болалар 3 йил давомида шуғулланганлигига қарамасдан тезликни жадал шаклланмаганлиги ва техникаси яхши ўзлаштирилмаганлигини тасдиқлаб берди. Тезлик ва техниканинг энг суст кўрсатгичлари 2х14 м.га тўпни уриб кеглилараро югуриш тести бўйича кузатилди. 5. Замонавий баскетбол талабларидан келиб чиққан ҳолда таъкидлаш мумкинки, тўпсиз ёки тўпни бошқариб кескин ўзгарувчан йўналишлар бўйлаб ҳаракатланиш (югуриш) тезлиги қанчалик шиддатли бўлмасин, унинг техникаси юксак бўлмоғи лозим. Чунки юксак шаклланган югуриш (тўп билан) техникаси максимал тезликни таъминлаши мумкин. Бинобарин, тўпсиз ва тўпни уриб кескин ўзгарувчан йўналишлар бўйлаб ҳаракатланиш тезлиги ва техникаси эрта ёшликдан бошлаб параллель шакллантирилиши муҳим амалий аҳамият касб этади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling