Вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/29
Sana21.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1639918
TuriДиссертация
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
mag 2017 01 02

БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР 
 
1. Ёш баскетболчилар мисолида ўтказилган педагогик тажриба 
натижаларидан шу нарса тасдиқландики, ўтказилаётган машғулотлар ва 
ушбу жараёнда қўлланилаётган машқларнинг самарадорлиги уларнинг 
муносиблик қиймати билан белгиланар экан. Илмий-назарий жиҳатдан 
асосланган 
ва 
шуғулланувчилар 
ёш 
ҳамда 
имкониятларига 
қараб 
қўлланиладиган техник-тактик машқлар нафақат ҳаракатлар тезлигини, 
балки уларнинг техникасини жадал суръати билан шакллантириш ва шу 
жараённи фойдали натижа билан якунлаш имкониятини яратар экан. 
2. Нисбатан узоқ муддат давомида анъанавий машғулотларда 
шуғулланиб келган НГ да тўпсиз ва тўпни уриб ижро этиладиган барча 
турдаги ҳаракат тезлиги ҳам, унинг техникаси ҳам ўта суст маромда 
ўсганлиги аниқланди. 
3. 6 ойлик тажриба давомида ўз машғулотларида биз тамонимиздан 
таклиф этилган машқлар мажмуасидан мунтазам фойдаланиб келган ТГ да 
ҳаракат тезлиги ва техникаси бўйича ўрганилган барча кўрсатгичлар 
прогрессив йўналишда ўзгарганлиги кузатилди. Бинобарин, ишлаб чиқилган 
ва ушбу гуруҳда синовдан ўтказилган машқлар мажмуаси ўта самарали 
қийматга эга деб таъкидлаш мумкин. 


70 
Хотима ва амалий тавсиялар 
1. Мутахасис-олимлар 
фикр-мулоҳазаларига 
асосан 
шу 
нарса 
тасдиқландики, спорт амалиётига хос техник-тактик ҳаракатларнинг 
самарали шаклланиши нафақат пропорционал нисбатда ривожланган 
жисмоний сифатларга боғлиқ экан, балки қўлланиладиган машқларнинг 
шуғулланувчилар ёши, жинси ва индивидуал имкониятларга мослиги билан 
ҳам белгиланар экан. 
2. Ўрта мактаб спорт тўгаракларида олиб борилаётган машғулотларни 
визуал кузатиш ва мавзу доирасида ўтказилган жорий тадқиқотлар шундан 
дарак берадики, ёш баскетболчиларда бугунги баскетболда муҳим аҳамиятга 
лойиқ бўлган тўпсиз ва тўпни бошқариб турли йўналишлар бўйлаб 
ҳаракатланиш тезкорлиги ва уни ижро этиш техникаси жиддий эътибор 
қаратилмас экан. 
3. Аниқландики, баскетбол билан 1 йил шуғулланган ва 3 йил 
шуғулланган болаларда ҳам тўпсиз ҳамда тўпни уриб турли йўналиш бўйлаб 
ҳаракатланиш тезлиги ва техникаси жуда суст ривожланган экан. 
Қўлланилган тест машқларининг мазмуни мураккаблашган сари уларни 
бажариш тезлиги ҳам, техникаси ҳам заифлашиб борганлиги кузатилди. 
Демак, машғулотларда гоҳ хужумда, гоҳ химояда ҳал қилувчи аҳамиятга 
лойиқ бўлган тўпсиз ва тўпни бошқариб ҳаракатланиш кўникмаларини 
мақсадли тартибда сайқал топтиришга мос машқлар етарли қўлланмайди – 
деб таъкидлаш мумкин. 
4. 6 ойлик тажриба давомида анъанавий мазмунли машғулотлар билан 
шуғулланиш давом эттириб борган НГда тўпсиз ва тўпни уриб турли 
йўналишларда ҳаракатланиш кўрсатгичлари (ҳаракат тезлиги ва техникаси) 
тажриба якунига келиб деярли ўзгармади ёки ижобий томонга ўзгариш фарқи 
минимал миқдорлар билан қайд этилди. 
5. Педагогик тажриба давомида ўз машғулотларида биз томонимиздан 
таклиф этилган машқлар мажмуасидан мунтазам фойдаланиб келган ТГ да 
ўрганилаётган ҳаракатлар тезлиги ҳам, уларнинг техникаси ҳам жадал 


71 
суръатлар билан ўсганлиги аниқланди. Бинобарин, ишлаб чиқилган машқлар 
мажмуаси нафақат ҳаракат тезлиги ва унинг техникасини самарали 
шакллантириш салоҳиятига эга экан, балки ушбу машқлар ҳаракатни ўнг ва 
чап қўлда ижро этиш имкониятларини кенгайишига ҳам таъсир этар экан. 
6. Қўлланилган тест машқлари ва ишлаб чиқилган машқлар мажмуаси 
ўта фойдали педагогик восита сифатида баскетболчилар тайёрлаш 
амалиётига тадбиқ этилиши муҳим аҳамиятга лойиқдир. 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling