Вазиятга амалдаги қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда ҳуқуқий баҳо беринг


-мавзу: Меҳнат интизоми. Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги


Download 36.1 Kb.
bet3/10
Sana01.05.2023
Hajmi36.1 Kb.
#1418250
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Mehnat huquqi

9-мавзу: Меҳнат интизоми. Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги


Мавзу юзасидан тайёрланган казуслар



  1. Фирмада меҳнат интизомига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида директор ўринбосари Заминов 2019 йил 15 майда ишга кеч қолиб келган ходимларининг барчасига ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилиши ҳақида буйруқ чиқарди. Интизомий жазо қўлланилганлиги ҳақидаги буйруқ билан ходимлар имзо чектириш орқали таништирилди. Интизомий жазо чораси қўлланилганлигига қарамасдан, кейинги иш куни 15 нафар ходим яна ишга кеч қолиб келди. Интизомий жазо қўллашдан олдин иш берувчи томонидан улардан тушунтириш хати талаб қилинмади. Шу сабабли корхона раҳбари Заминов ишга кеч қолган ҳар иккинчи ходим билан меҳнат шартномасини ўз меҳнат вазифаларини мунтазам бузганлиги сабабли бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари қабул қилинмаган ва ходимларнинг вакиллик органи ташкил қилинмаган.

Вазиятга амалдаги қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда ҳуқуқий баҳо беринг.



  1. “Самандар” МЧЖда қоровул бўлиб ишлаётган Ғайратов кечаси иш жойида айрим сабаблар билан вақтинча бўлмаганида жамият ҳудудидан компютер ва видеомагнитафон ўғирланди. Шунингдек, “Самандар” МЧЖнинг айрим ходимларининг шахсий буюмлари (телефон ва қиммат косметика воситалари) ҳам йўқолиб қолган эди. Аммо, ўғирлик содир қилган шахслар қўлга тушмади ва Ғайратов билан тузилган меҳнат шартномаси МКнинг 100-моддаси 2-қисми 4-банди билан бекор қилинди.

Корхона юристи судга мурожаат қилиб, Ғайратовдан у иш вақтида иш жойида бўлмаганлиги сабабли ўғирланган буюмлар учун моддий зарарни, яъни компютер, магнитофон, косметика воситалари ва телефонни баҳосидан келиб чиқиб, ундирилишини талаб қилди.
Ғайратов қарши даъво келтириб, уни ишга тиклашларини ва мажбурий прогул даврлари, маънавий зарар учун пул маблағини ундириб беришларини талаб қилди. Шу билан бирга, у корхонанинг бошқа ходимларининг буюмларига жавоб бермасилигини ва ишдан ноқонуний бўшатилганлигини айтди.

Download 36.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling