«Векторлар ва улар устида амаллар» мавзуси бўйича амалий машғулотлар учун «Домино» методи
Download 329.22 Kb. Pdf ko'rish
|
1918-Article Text-3988-1-10-20211025
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аннотация
- Калит сўзлар
«Векторлар ва улар устида амаллар» мавзуси бўйича амалий машғулотлар учун «Домино» методи Муяссар Норбоевна Бобоева m.n.boboeva@ buxdu.uz Маржона Мардон қизи Хўжаева Бухоро давлат университети Аннотация: Ушбу мақолада ўқитишнинг замонавий методларини қўллаш ўқитиш жараёнида юқори самарадорликка эришишга олиб келиши ҳақида фикр юритилган. «Векторлар ва улар устида амаллар» мавзуси бўйича амалий машғулотларни ўтказишда «Домино» методини дарсда қўллаш намунаси келтирилган. Калит сўзлар: вектор, амаллар, дарс, амалий машғулот, ўқитиш, метод, «домино» методи. Domino method for practical training on «Vectors and actions on them» Muyassar Norboyevna Boboyeva m.n.boboeva@ buxdu.uz Marjona Mardon qizi Xo‘jayeva Bukhara State University Abstract: This article argues that the use of modern teaching methods leads to high efficiency in the teaching process. Here is an example of using the method of «Domino» in the classroom for practical training on «Vectors and operations on them». Keywords: vector, operations, lesson, practical training, teaching, method, «domino» method. КИРИШ Бугунги кунда мустақил тараққиёт йўлидан илдам бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, янги сифат босқичига кўтариш, унга илғор педагогик технологияларини жорий қилиш ҳамда таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Мамлакатимизда олиб борилаётган "Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842 October 2021 / Volume 2 Issue 10 www.openscience.uz 407 ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар таълим тизимида ҳам ўзига хос ўзгаришларни киритиш ва янгиликларни жорий этиш заруратини белгилаб бермоқда. Бугун ҳар қандай услуб дарҳол эскириши ва янги методлар билан бойитилиши мумкин. Дарс машғулотида керакли натижаларга эришиш қайси омилларга боғлиқ бўлиши мумкин. Дунёнинг турли мамлакатларида кўплаб тадқиқотчилар томонидан таълимда инновацияларни қўллаш бўйича изланишлар олиб борилган. Уларда «инновация», «интерфаол усуллар», «инновацион технологиялар» тўғрисида яхши ахборотлар тўпланган. Aсосий мақсад юқори даражада ўзлаштириш натижаларига эришишни таъминловчи интерфаол усуллардан фойдаланишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш масалаларини тадқиқ этишдан иборатдир. Ўқитишнинг замонавий интерфаол усулларини қўллаш ўқитиш жараёнида юқори самарадорликка эришишга олиб келади. Бу методларни ҳар бир дарснинг дидактик вазифасидан келиб чиқиб танлаш мақсадга мувофиқ. Aнъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда уни таълим олувчилар фаолиятини фаоллаштирадиган турли-туман методлар билан бойитиш таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражаси ўсишига олиб келади. Бунинг учун дарс жараёни оқилона ташкил қилиниши, таълим берувчи томонидан таълим олувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим жараёнида фаоллиги муттасил рағбатлантириб турилиши, ўқув материалини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда турли хил методларни қўллаш ва таълим олувчиларни амалий машқларни мустақил бажаришга ундаш талаб этилади. АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ Бу ишда «Векторлар ва улар устида амаллар» мавзуси бўйича амалий машғулотини ўтказишда дарсда жамоавий ишлашни таъминлайдиган «Домино» интерфаол методидан фойдаланамиз. Биламизки, домино - бу катталар ва болалар севадиган кенг тарқалган ўйин. Ҳозирги вақтда унинг кўп турлари мавжуд, аммо уларнинг ҳар бири карточкалар (ёки суяклар) занжирини яратишга қаратилган. МУҲОКАМА Домино усулидан асосан ўқитувчилар ва математиклар фойдаланмоқдалар, бу «Ҳисобланувчи мисоли» + «Унга жавоб» форматидаги карточкаларни тузишнинг қулайлиги билан изоҳланади. Ўйинни ўтказиш учун домино карточкаларини тайёрлаш керак. Ўқитувчи уларни ишлаб чиқади, ўқув материалини тўлиқ қамраб олишга, шунингдек унинг мураккаблик даражасига эътибор қаратади. Карточкалар сони етарлича катта бўлиши керак, аммо дарс давомида ҳар бир гуруҳдаги талабалар сонига тўғри келадиган карточкалар сонини танлаш керак бўлади. Олдиндан тайёрланган кўп миқдордаги "Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842 October 2021 / Volume 2 Issue 10 www.openscience.uz 408 карточкалар ўқитувчига ҳар бир гуруҳ учун турли хил топшириқлардан фойдаланган ҳолда (улар бошқа гуруҳдан олинган топшириқларни ўргана олмайди). Таъкидлаш керакки, ушбу интерфаол ўқитиш усулидан фойдаланиш учун ўқитувчи домино карточкаларини ишлаб чиқишда жуда кўп тайёргарлик ишларини бажариши керак. Ҳар бир дарс бошланишидан олдин, у мавжуд карточкаларни кўриб чиқиши ва керакли таркиб билан керакли миқдорни танлаши керак. Домино усули, талабалар маълум қоидаларга амал қилишларини тахмин қилади: 1) занжир халқа каби ёпиқ бўлиши керак, шунда сиз ҳар қандай карточкадан бошлашингиз мумкин; 2) занжирнинг бошланиши тасодифий ёки қуръа ташлаш орқали танланади; 3) карточкалар тўғри занжирни ҳосил қилиши учун навбат билан махсус ажратилган столга қўйилади. Иш жараёнида талабалар занжирнинг тўғри тузилишини доимий равишда кузатиб борадилар. Агар нотўғри жавоб пайдо бўлса, улар тезда хато қилинганлигига ишонч ҳосил қилишади, чунки жавоблар занжирида носозлик бор ва кимдир ўз карточкаларини ишлата олмайди. Ушбу метод ёрдамида назорат қилиш ёки ўз-ўзини бошқариш бир неча усул билан амалга оширилади: ▪ Анъанавий домино. Столга тартибсиз қўйилган карточкаларни талабалар олишади, ўйинда бутун гуруҳ қатнашади. Натижада битта занжир ҳосил қилинади. ▪ Шахсий домино. Ҳар бир талаба ўз занжирини яратади. ▪ Жисмоний домино. Талабалар столга карточкаларни қўймайдилар, балки занжирда ўзлари қатнашадилар. Бу нафақат билим устидан назоратни амалга ошириш, балки, талабаларнинг маданиятини ҳам баҳолаш имконини беради. ▪ Мини домино. Гуруҳ бир нечта жамоаларга бўлинган, ҳар бир жамоага ўзларининг шахсий домино карточкалари берилади. Бу ерда мусобақани ўтказиш мумкин, ким биринчи бўлиб тўғри занжирни ўрнатган жамоа ғолиб бўлади. Шуни таъкидлаш керакки, бу ҳолда карточкалар тўплами ҳар бир жамоа учун бир хил бўлиши керак ёки қийинчилик жиҳатидан бир хил бўлиши керак, чунки ғолиб жамоани аниқлашда нафақат занжирнинг тўғрилиги, балки сарфланган вақт ҳам инобатга олинади. НАТИЖА «Домино» методини «Векторлар ва улар устида амаллар» мавзуси бўйича амалий машғулотда қўллашда карточкаларни қуйидаги тартибда тузишимиз мумкин: -8 ҳа Компланяр векторлар 8 Ушбу 𝑎⃗(3; 4; −2) ва Бир текисликда ёки Агар 𝑎⃗ ва 𝑏⃗⃗ Агар 𝑏⃗⃗(−2; 0) , 𝑎⃗ ∙ "Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842 October 2021 / Volume 2 Issue 10 www.openscience.uz 409 𝑏⃗⃗(−3; −4; 2) векторлар параллел бўладими? параллел текисликларда ётувчи векторлар … векторлар дейилади. векторлар учун | 𝑎⃗| = 6, | 𝑏⃗⃗| = 4 ва | 𝑎⃗ + 𝑏⃗⃗| = 2√10 шарт бажарилса, | 𝑎⃗ − 𝑏⃗⃗| нинг қийматини топинг. 𝑏⃗⃗ = −8 ва 𝜑 = 𝜋 бўлса, 𝑎⃗ вектор узунлигини топинг. 4 (4; −2; 15) йўқ 1 𝑎⃗(0; −4; 1) ва 𝑏⃗⃗(2; 1; 7) векторлар берилган. 𝑎⃗ + 2𝑏⃗⃗ векторнинг координаталарини топинг. Ушбу 𝑎⃗(0; 4; −2) ва 𝑏⃗⃗(0; −4; 2) векторлар перпендикуляр бўладими? 𝑎⃗(−1; 2) ва λ𝑎⃗(−λ; 2λ) векторлар берилган бўлсин. λ нинг қандай қийматларида бу векторлар тенг бўлади. 𝑎⃗ = 2𝑖 + 3𝑗 + 𝑘 ва 𝑏⃗⃗ = 7𝑖 − 𝑘 + 6𝑗 векторлар айирмасининг модулини ҳисобланг. √66 ( 13 5 ; − 2 5 ; −1 1 5 ) (−10; 5; 8) -5 Учлари 𝐴(3; 0; −2) ва 𝐵(2; −1; 0) нуқталарда жойлашган AB кесмани λ=2:3 нисбатда бўлувчи нуқтанинг координаталарини топинг. 𝑎⃗(6; −3; 0) ва 𝑏⃗⃗(−6; 3; 4) векторлар берилган. 1 3 𝑎⃗ + 2𝑏⃗⃗ векторнинг координаталарини топинг. Агар 𝑎⃗ va 𝑏⃗⃗ векторлар орасидаги бурчак 𝜑 = 2𝜋 3 бўлиб, | 𝑎⃗| = 2 ва |𝑏⃗⃗| = 5 бўлса, (𝑎⃗, 𝑏⃗⃗) ни топинг. 𝑎⃗ = 3𝑖 + 3𝑗 − 2𝑘 ва 𝑏⃗⃗ = −𝑖 − 𝑗 + 𝑘 векторлар скаляр кўпайтмасини топинг. Гуруҳ талабаларининг барчасига домино карточкалари тарқатилади ва бирор талаба карточка қуйи қисмида берилган савол-топшириқни ўқиб, жавобини айтади. Сўнг, жавоб қолган талабалардан карточкаси юқори қисмида жойланган натижа билан текширилади, жавоб акс этган талаба ўрнидан туриб, карточкасининг қуйи қисмида берилган савол-топшириқни ўқиб эшиттиради ҳамда унга жавоб топади ва ҳоказо. Шундай қилиб, барча талабалар савол- топшириқни бажаришда қатнашади ва улар тўғри бажарилади. Бу методни маърузанинг охирида ёки амалий машғулотнинг бошида ўтказиш мақсадга мувофиқ бўларди. Математика фанини ўқитишда интерфаол методлар, педагогик техноло- гияларни қўллашга оид ишлар [1-3] мақолада олиб борилган. "Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842 October 2021 / Volume 2 Issue 10 www.openscience.uz 410 ХУЛОСА Хулоса қилиб айтганда, юқоридаги интерфаол методни таълим жараёнига татбиқ этиш асосида таълим самарадорлигини ошириш ва таълим жараёнига технологик ёндашиш мумкин. Ҳамда бу усулнинг афзаллиги шундаки, бутун фаолият ўқувчи-талабани мустақил фикрлашга ўргатиб, мустақил ҳаётга тайёрлайди. Таълимда интерфаол методлардан фойдаланиш мақсадида [4-30] ги илмий натижаларни ўрганиш ва назарий маълумотларни тайёрлаш, ўқув чиларда фанга нисбатан қизиқиш уйғотишга хизмат қилиши мумкин. Download 329.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling