Венчур молиялаштириш механизмларини ўрганишда хорижий мамлакатлар тажрибаси расулов Нуриддин Абдуллаевич


Download 47.73 Kb.
bet2/4
Sana28.02.2023
Hajmi47.73 Kb.
#1237431
1   2   3   4
Bog'liq
1. ВЕНЧУР МОЛИЯЛАШТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЎРГАНИШ

Мавзу оид адабиётлар таҳлили
Хорижий мамлакатлар иқтисодиётида венчур молиялаштиришнинг аҳамияти жиҳатидан бир қатор тадқиқотчи-олимларнинг назарий қарашлари мавжуд. Хусусан, иқтисодчи олим А.И.Кашириннинг фикрича, венчур молиялаштириш – янги ташкил этилаётган, юқори технологияли истиқболли кичик бизнес субъектларига илмий жиҳатдан интенсив маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга йўналтирилган узоқ муддатли (5-7 йил) юқори рискли инвестиция маблағларини йўналтириш, хусусий капитал қўйилмаларни ривожлантириш ҳамда кенгайтиришга мўлжалланган[1].
А.С.Семенов ва Е. А. Еремеевалар эса, венчур молиялаштиришга қуйидагича фикр билдиришади. Яъни янги корхоналарни молиялаштириш ва анъанавий равишда юқори талабларга жавоб бера оладиган инновацион фаолияни амалга оширади. Бу уларга банк кредитлари ва бошқа умумий қабул қилинган манбалар асосида молиялаштириш имконини бермайди[2].
Бундан ташқари, венчур молиялаштириш механизми бўйича таркибий қисмлар асосидаги қуйидаги олимлар: Ю.П.Аммосов[3], П.Г.Гулькин[4], К.Кристенсен[5], Т.Г. Старцева ва бошқалар ўзларининг фикр-мулохазларни билдириб ўтганлар.


Тадқиқот методологияси
Олиб борилган тадқиқот мавзуси жаҳон мамлакатларининг инновацион асосдаги иқтисодиётини ривожлантиришида хорижий олимларнинг илмий-тадқиқот ишлари ўрганилиб, адабиётлар қиёсий таҳлили ва фаразини асослаш усулидан фойдаланилган.


Таҳлил ва натижалар
Boston Consalting Group[6] томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, молиявий бошқарув бўйича консалтингга ихтисослаштирилган етакчи халқаро компаниялар ҳамда улар томонидан ишлаб чиқилган глобал инновацион индекс асосида инвестицияларга таъсир этувчи омилларни қуйидагича ажратади: инновацион фаолият учун солиқ имтиёзлари, хорижий сармоя ва меҳнатнинг ҳаракатланишига чекловларни бекор қилиниши, малакали мутахассисларни фаол жалб қилиш, илмий ходимларни тайёрлашга йўналтириладиган инвестициялар, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда саноат гуруҳларини такомиллаштириш учун давлат томонидан молиялаштирилиш механизмини ишлаб чиқади.
Ушбу омилларнинг муҳим таркибий қисми сифатида у ёки бу соҳадаги давлат сиёсатининг ўрни беқиёсдир. Дарҳақиқат, инновацион жараённи яратиш ва миллий инновацион тизимни ривожлантиришнинг турли босқичларида давлат ва хусусий секторларнинг ўзаро муносабатларини самарали шаклларини аниқлашда давлатнинг ролини аниқлаб олиш зарур ҳисобланади.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси кўрсатмоқдаки, инновацион жараённнинг юзага келишида, инновацион тизимнинг асосий таркибий қисмларидан бири венчур молиялаштириш механизми ҳисобланади. Бу механизм бир томондан тадбиркорнинг пул маблағларини ҳамда иккинчи томондан интеллектуал имкониятларни иқтисодиётнинг реал секторида мустаҳкамланишига имкон беради. Жаҳон миқёсида яратилаётган ҳар қандай инновацион лойиҳа молиялаштиришга муҳтождир. Шу боис, ҳар қандай мамлакатда миллий инновацион тизимни яратиш учун керакли венчур механизмларни ишлаб чиқиш ва мавжудларини ушбу ҳудуднинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда таркибий янгилаш ёки такомиллаштириш мумкин. Бу жараёнда, хорижий мамлакатлар тажрибасини таҳлил қилиш ва ўрганиш муносиб ўрин эгаллайди.
Ривожланган мамлакатлар ўз иқтисодиётини инновацион асосда шакллантиришда венчур молиялаштириш механизмини яратиш устида иш олиб бориб, ўз тажрибасига таянган ҳолда, уни амалга ошириш учун энг мос вариантни танлаб олган. Улар бир зумда ўзларининг ривожланиш даражасига етиб бормаганлиги аниқ ва шу билан бир қаторда, мавжуд технологияларни жадал такомиллаштириш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этишга олиб келадиган илмий тадқиқотларни фаол молиялаштириш орқали осонлашди. Бу дунё миқёсида, ривожланган мамлакатлардаги янги ахборот иқтисодиётини такомиллаштириш учун кучли илмий-техник базанинг яратилишига олиб келди.
Илмий таҳлилларда келтирилишича, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш чоғида молиявий, бозор, техник, баҳо хатарлари кузатилиши мумкин. Молиявий хатар – маблағларнинг беҳудага сарфланиши, бозор хатари – бозордаги талабга жавоб бермаслик, техник хатар – техник жиҳатдан лойиҳанинг амалга ошмаслиги, баҳо хатари – бозордаги нарх-навога рақобатлаша олмаслик билан боғлиқ. Бундай “хатарли лойиҳалар” билан ишловчилар эса венчур тадбиркорлар, уларни молиялаштирувчи муассасалар эса венчур фондлар деб аталади. Зеро, венчур сўзи инглиз тилидаги venture – хатар маъносини билдиради[7].
Венчур капиталининг концепцияси ва механизми 1950-йилларда АҚШда пайдо бўлган, шунинг учун бу мамлакат тажрибасини таҳлил қилиш ҳамда ўрганиш мантиқан тўғри ҳисобланади. АҚШ ҳукумати томонидан венчур молиялаштиришни ривожлантириш бўйича қабул қилинган асосий чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
- Миллий венчур капитал ассоциациясининг яратилиши(National Venture Capital Association – NVCA);
- Америка тадбиркорларининг иқтисодий ўсиш учун яратилиши (American Entrepreneurs for Economic Growth – AEEG);
- Юқори технологияли компанияларнинг акцияларида ихтисослашган Америка фонд биржасининг яратилиши (NASDAQ);
- Корхоналар фоалиятини яратишга ёки ўз бизнесини кенгайтиришга, маблағ билан таъминлаган кичик бизнес субъектларига инвестиция киритиш учун яратилган (Small Business Investment Corporations – SBICs)[6].
Юқорида келтирилган чора-тадбирлар натижасида, АҚШнинг ЯИМдаги юқори технологиялари улуши 15-20 фоизни ташкил қилди ва ахборот технологиялари ишлаб чиқариш ўсиб борди. Бу эса, молиявий ва бошқарув тизимидаги жамоаларда катта қизиқиш уйғотиб, кичик бизнес субъектлари инфратузилмасининг замонавий унсурлари яратилди. Натижада тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмининг ошишига ҳамда уларнинг ўзаро мақсадли боғланиш тизими шакллантирилишига олиб келди. Ҳозирги кунга келиб, АҚШ дунё мамлакатлари ичида венчур капиталнинг 50 фоизини йўналтирувчиси ҳамда асосчиси ҳисобланади.
Яна шуни қайд этиш жоизки, венчур капитал хусусий бизнесни молиялаштиришнинг муқобил манбаи сифатида АҚШда дунёга келган, кейинчалик эса, Европада пайдо бўлган. АҚШда расмий венчур капитал соҳасига мансуб бўлган тижорат-молия ташкилотлари кенг тарқалган. Уларнинг фаолият мақсади пул маблағларини йиғиб, фойда олиш учун бир мунча манфаатли лойиҳаларни молиялаштиришдан иборат. Маълумотларга қараганда, кўп ҳолларда венчур фондлар масъулияти чекланган ҳамкорлик шаклида ташкил этилади. Айни ушбу тарихий шакл венчур капитални тузишда қулай восита бўлиб чиққан. Бундай фаолият масъулияти чекланган ва умумий шериклик қисмларидан таркиб топган[7].
АҚШда венчур молиялаштиришнинг хусусиятли жиҳати шундаки, инновацион корхоналар ва турли саноат тармоқларида илғор технологияларга инвестицияларни йўналтириш орқали ҳисобланади. Унинг корпоратив бизнеси компютер технологиялари ва микроэлектроникани жадал ривожлантириш жараёнида шаклланиб, асосан бу соҳаларнинг муваффақиятли ривожланишида аниқланди. Компютер саноати соҳасидаги жаҳоннинг етакчи бўлган компанияларни таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, улар ривожланишининг дастлабки босқичида венчур капитали орқали инвестицияларни жалб қилишга эришишди. Мисол тариқасида бунга – Microsoft, Intel, Apple ва шу каби бошқа компанияларни келтириб ўтишимиз мумкин бўлади.
Жаҳонда юқори технологияли кичик турдаги ишлаб чиқаришларни ривожлантирилиши туфайли, халқаро меҳнат тақсимоти жараёни тезлашди ва ишсизлик даражасини пасайишига эришила бошланди. Ривожланган мамлакатлар ўзларининг иқтисодий ўсишини таъминлаш мақсадида янги бозорларни излаб, у ерда янги технологияларни ишлаб чиқаришга жалб қилишди ва бунинг натижасида Ғарб мамлакатлари иқтисодиётидаги айрим устунликлар Шарқ мамлакатларига ўта бошлади.
Бундан ташқари АҚШнинг экспорти таркибида, технологиялар ва венчур молиялаштириш кўринишидаги тадбиркорлик фаолияти ҳам мавжуд бўлиб, у анъанавий равишда АҚШдан ташқаридаги венчур капитализм моделларини учта тоифага ажратиб олишимиз мумкинлигини ифода этади. Улар:
- ички бозор учун юқори технологияни ишлаб чиқиш (корхоналар тор доирадаги бўлсада маҳсулотларни ишлаб чиқаради ёки импорт қилинувчи маҳсулотлар билан таъминланади);
- технология сектори хизматларни сотади (алоқа воситаларини дастурлаш, ташқи манбалар асосидаги тадбиркорлик ҳамда алоқа воситаларини ишлаб чиқаради). Бу Ҳиндистон, Хитой ва Шарқий Осиёнинг бошқа давлатлари, шунингдек, Бразилия ва Мексика учун хосдир;
- мамлакат ўзининг тайёр маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Бу ривожланишнинг энг юқори даражаси бўлиб, бунга кўра, уни амалга оширишда кўпроқ пул сарфлайди, аммо маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқаради. Хусусан, ушбу ёндашув Скандинавия мамлакатлари, Исроил ва Канада томонидан ишлаб чиқилган[10].
Венчур молиялаштириш юқорида эътироф этганимиздек, АҚШда дунёга келган бўлсада, Европада пайдо бўлган.
Тадбиркорлик фаолиятини венчур молиялаштириш механизми Европада юзага келиб, 1980 йиллар бошларида венчур бизнес асосида ривожлана бошлади. Венчур инвестициялар амалиёти олдин Европада мавжуд эди, лекин саноатнинг хусусиятлари айнан шу даврда таркиб топган. Бу кўп жиҳатдан Европадаги венчур молиялаштириш механизмининг жадал ривожланиши, АҚШда ушбу механизмнинг йигирма йиллик тажрибаси мавжудлиги билан белгиланиб, бу катта хатоларни олдини олишга ва Европа даражасида етарли молиявий ҳамда бошқарув схемаларини ишлаб чиқишга имконият яратди. Ушбу ҳолат ҳозирги вазиятни таъминлайдиган Европа венчур капиталистларининг саъй-ҳаракатларига ҳеч қандай зиён етказмади. Европада венчур бизнеси инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий босқичлари деярли АҚШники билан бир хил ҳисобланади. Улар:
- 1983 йилда Европада тўғридан-тўғри инвестициялар ва венчур капитали ассоцациясининг шаклланиши (EVCA);
- Европа венчур капитали ассоцацияси иштирокида, Европа фонд биржалари ассоцацияси юзага келди (EASD);
- Европа фонд биржалар ассоциациясининг илк ташаббусларидан бири, ёш компанияларни фаол ривожлантириш учун Европа фонд биржасини яратиш эди (EASDAQ)[8].
Европада венчур капитали яратилганидан бошлаб то 10 йиллик мобайнида, киритилган венчур инвестицияларнинг умумий миқдори Европа Иттифоқи давлатлари ЯИМнинг 0,11 фоизини (бу ҳолат АҚШда 0,17 фоиз) ташкил қилди. Европада ҳар йиллик ҳисоб бўйича инвестициялар ҳажми 5000-7000 тагача бўлган компаниялар венчур фондларининг 5-7 миллиардгача бўлган еврони ташкил қилади. Уларнинг 60 фоизини ишчилар сони 100 кишидан кам бўлган ва 90 фоизи 500 кишидан кам бўлган компаниялар ташкил этади. Европа мамлакатларида 500 та венчур капитал жамғармаси ва 3000 дан ортиқ мутахассис ушбу соҳада фаолият юритиб, 17 та миллий венчур капитал ассоцация ташкил этилган[2].
Венчур инвестициялаш жараёнида давлатнинг иштироки АҚШда катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Бир томондан, давлат тижорат сармоядорлари билан хатарларни алмашиш ва мамлакат миллий бозорида хусусий капитални сақлаб қолиш зарурлигини намойиш этади. Бошқа томондан, бундай иштирок иқтисодиётнинг реал секторига давлат маблағларини жалб қилишни талаб қилади. Европада венчур капитали бўйича давлат маблағларининг улуши барча инвестицияларнинг 35 фоизини ташкил этади. Давлатнинг венчур инвестициялаш иштирокидаги пул маблағлари, унинг 40 фоизгача бўлган иштироки билан белгиланади.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, энг муваффақиятли венчур дастурлари ҳукумат томонидан молиялаштирилади, улар эса хусусий сектор мутахассислари томонидан бошқарилади. Венчур институтлари учун энг кенг тарқалган ташкилий ва ҳуқуқий шакл Англия-Америка модели бўлиб, масъулияти чекланган ҳамкорлик ва параллел инвестицияларнинг қитъа моделини кўп жиҳатдан Бенилюкс мамлакатларида кенг тарқалган масъулияти чекланган жамиятлар шаклига ўхшашдир. Бундан ташқари, Европада венчур капитали юқори даражадаги давлатларнинг интеграциялашуви билан ажралиб туради. Буларнинг тахминан 50 фоизга яқини халқаро венчур фондига тўғри келади.
Европада хусусан, дунё мамлакатларида, давлат маблағларини яратиш билан бир қаторда, бизнесни қўллаб-қувватлашнинг бошқа шакллари ҳам мавжуд. Турли мамлакатлар томонидан энг кўп қўлланиладиган соҳаларга давлатнинг аралашуви хилма-хиллиги рентабелликни ошириш ва фирмаларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар қуйидаги 1-расмда ўз ифодасини топган.


Download 47.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling