Венчур молиялаштириш механизмларини ўрганишда хорижий мамлакатлар тажрибаси расулов Нуриддин Абдуллаевич


Download 47.73 Kb.
bet1/4
Sana28.02.2023
Hajmi47.73 Kb.
#1237431
  1   2   3   4
Bog'liq
1. ВЕНЧУР МОЛИЯЛАШТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЎРГАНИШ


ВЕНЧУР МОЛИЯЛАШТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЎРГАНИШДА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ


Расулов Нуриддин Абдуллаевич
НамДУ таянч докторанти
e-mail:nuriddin16@mail.ru, nuriddin1688@gmail.com
tel: (97) 755-31-51


Аннотация: Ушбу мақола венчур молиялаштириш механизмларини юзага келишида хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганишга бағишланган бўлиб, асосий эътибор, АҚШ томонидан яратилган механизмлар ва Европадаги венчур капитализм тизимини юзага келиши ҳамда унинг кенгайтирилиб, такомиллаштирилишини ёритиб беришга қаратилган.
Аннотация: В этой статье основное внимание уделяется изучению опыта зарубежных стран в разработке механизмов венчурного финансирования с уделением особого внимания механизмов, созданным США, появлению, расширению и совершенствованию венчурного капитализма в Европе.
Abstract: This article focuses on studying the experience of foreign countries in the development of venture financing mechanisms, focusing on the mechanisms created by the USA and the emergence, expansion and improvement of venture capitalism in Europe.


Калит сўзлар: венчур молиялаштириш, молиялаштириш жараёнида хорижий тажриба, давлат томонидан молиялаштириш, венчур капитал, венчур фонд.
Ключевые слова: венчурное финансирование, зарубежный опыт финансирования, государственное финансирование, венчурный капитал, венчурный фонд.
Key words: venture financing, foreign experience in financing, government financing, venture capital, venture fund.

Кириш


Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”[1] бўйича “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давомида амалга оширилиши режалаштирилган давлат дастурида бир қатор мутлақо янги бўлган лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш кўзда тутилган.
Бунда, иқтисодиётни инновацион асосда ривожлантириш ва фаол тадбиркорлик муҳитини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналиши асосида кўриладиган чора-тадбирлардан бири сифатида инновациялар ва инновацион жаларёнларни молиялаштириш механизмига қаратилган.
Ушбу вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш учун истиқболли инновацион лойиҳаларни такомиллаштириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Бунда асосан, венчур молиялаштириш механизмидан фойдаланган ҳолда иқтисодиётни инновацион асосда ривожлантиришга эришилади.


Download 47.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling