Венчур молиялаштириш механизмларини ўрганишда хорижий мамлакатлар тажрибаси расулов Нуриддин Абдуллаевич


­-расм. Венчур молиялаштиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми


Download 47.73 Kb.
bet3/4
Sana28.02.2023
Hajmi47.73 Kb.
#1237431
1   2   3   4
Bog'liq
1. ВЕНЧУР МОЛИЯЛАШТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЎРГАНИШ

1­-расм. Венчур молиялаштиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми
Манбаа: Муаллиф ишланмаси

Ушбу соҳада давлат сиёсати даражасидаги асосий эътибор, илмий ва технологик инновацияларни ишлаб чиқариш, ривожлантириш, сотиш билан шуғулланадиган янги корхоналарни пайдо бўлиши ҳамда ривожланиши учун инновацион муҳитни яратишдан иборат. Шу билан бирга, давлатнинг асосий саъй-ҳаракатлари одатда кичик инновацион корхоналар ва тадбиркорлик субъектларини шакллантиришнинг дастлабки босқичларига қаратилган. Кўплаб ривожланган мамлакатларда инновацион тадбиркорликни фаоллаштиришни рағбатлантирувчи дастурларнинг бутун тизими мавжуд.


Иқтисодиётни инновацион асосда ривожланишни молиялаштириш тизими ҳам кредитларни давлат томонидан суғурталашни ўз ичига олади. Мисол тариқасида, АҚШда кичик бизнес бошқаруви тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига берилган кредитларнинг қарийб 90 фоизини кафолатлайди. Германия ва Буюк Британияда эса, 15 дан 23 йилгача бўлган даврда кредитларни суғурталаш тизими мавжуд бўлиб, хусусий банкларда буюртмалар нархининг 80 фоизини қайтариб беришни кафолатлайди[12].
Деярли барча мамлакатларда кичик инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш усуллари мавжуд бўлиб, бунда инновацион циклнинг барча босқичларида имтиёзли солиққа тортиш, тезлаштирилган амортизация жараёни ва солиқ тўловлари миқдорини камайтириш имконини беради, чунки тадбиркор даромадининг бир қисми унинг харажатлари таркибига тўғри келади. Мисол учун, Японияда тезлаштирилган амортизация асбоб-ускуналарнинг дастлабки нархидан 14% ташкил қилади.
Германияда илмий тадқиқотлар ва илмий ходимларни тайёрлаш учун субсидияларни амалга ошириш шарт-шароитлари қонунчилик ҳужжатлари билан шакллантирилган. Кичик бизнес субъектлари билан давлат ҳамда хусусий илмий-тадқиқот институтлари ҳамкорлигини қўллаб-қувватлашда кооператив инновацион лойиҳаларни рағбатлантириш дастури қабул қилинди. Германияда олиб борилаётган солиқ ислоҳотлари венчур бинезни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, бозорларда рискли капиталнинг асосий иштирокчилари сифатида: венчур фондлар, венчур инвесторлар ва кичик ҳамда ўрта инновацион бизнеслар киради.
Германияда, 2002 йилда инвесторлар учун венчур лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда инвесторларга венчур капитал бозорини янада жозибадор қилиш таклиф этилган. Германия қонунчилигига киритилган ўзгаришларга мувофиқ, ҳозирги кунда венчур капитали фондига инвестициялардан олинган ялпи даромаднинг фақат 50 фоизи солиққа тортилади. Бунга қадар барча даромадлар солиққа тортилган[8].
Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотларни таҳлил қиладиган бўлсак, асосан, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида, дунё мамлакатларида кичик инновацион бизнесни қўллаб-қувватлашдаги фаолият сезиларли даражада фаоллашди.
Хусусан, Марказий ва Шарқий Европада, шунингдек, МДҲга аъзо республикаларда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ҳамда ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилди. Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки ҳамда Европа тўғридан-тўғри инвестициялар ва венчур капитали ассоцацияси иштирокида кенг кўламли дастурларни амалга ошириш бошланди.
Бунинг натижасида, ривожланган мамлакатларнинг инвестицияси ҳисобига Осиё минтақасида, венчур бизнесни амалга ошириш ва ўсишига эришилди. Ушбу минтақада ишчи кучининг арзонлиги ва унинг мақбул сифати трансмиллий корпорациялар ҳамда венчур фондларининг филиалларини очишга жалб қилди. Буларнинг ичида энг янги технологияларга эга бўлган Хитой, Жанубий Корея ва Сингапур давлатарининг компаниялари ички бозорда инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш механизмини йўлга қўйди. Биринчи бўлиб, Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорт қилина бошлади. Бу эса, инновацион соҳани ривожлантиришнинг биринчи модели бўлиб, компаниянинг нафақат эришган ютуқларини нусха кўчириш орқали, балки айни пайтда ўзлаштирилган технологияларни такомиллаштиришга имкон берадиган ёрқин жараёнлар натижаси сифатида эътироф этилади.
Венчур молиялаштиришнинг самарали тизимини яратиш ушбу механизмни иқтисодиётнинг ҳаётийлиги учун жуда катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари венчур молиялаштириш кенг доирада давлат ва хусусий секторлар ўз фондларининг инновацион усулдаги вазифаларини амалга оширишлари керак. Ушбу жараённинг ҳар бир иштирокчиси ўз ролига қатъий риоя қилса ва ўзига юкланган функцияларни бажарадиган бўлса, механизм самарали ишлашга киришади.
Барқарор ривожланиш учун инновацион корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда илғор технологияларни молиялаштириш, ўрнатилган механизмларнинг аниқ йўналтирилганлиги талаб қилади, бу жараёнда иқтисодиётни сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришга имкон беради. Венчур молиялаштириш асосидаги бундай маблағлар муҳим институционал функцияга эга бўлиб, улар иқтисодиётнинг реал секторида инновацияларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Шу билан бирга, у нафақат технологияларнинг ривожланишига ёрдам беради балки, яхши даромад олишга ҳам имконият яратади.



Download 47.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling