Vi. Боб. Баҳолаш бўйича амалиёт таҳлили ва уни такомиллаштириш


Download 482.58 Kb.
bet1/8
Sana16.06.2023
Hajmi482.58 Kb.
#1491588
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
200 талик VI БОБ УМУМИЙ


VI.БОБ. БАҲОЛАШ БЎЙИЧА АМАЛИЁТ ТАҲЛИЛИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

4.1. Секторлар раҳбарлари фаолиятини баҳолаш амалиёти таҳлили ва уни такомиллаштириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3182-сонли қарорида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнини баҳолаш амалиёти жойларда ишларнинг ҳақиқий аҳволини танқидий таҳлил қилишга асосланмагани, энг асосийси, эришилган иқтисодий кўрсаткичлар аҳолининг ҳаёт сифатига қай даражада ижобий таъсир этаётганлигига қатъий баҳо берилмаётгани қайд этилган ва қуйидагилар секторлар раҳбарларининг асосий вазифалари этиб белгиланган.


биринчидан, уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, намунавий маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини шакллантириш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган тадбирларни ўтказиш;
иккинчидан, ижтимоий муҳофазанинг манзиллилиги, истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлиги, ижтимоий соҳа объектлари, энг аввало, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш;
учинчидан, ҳудудларни жадал иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан, уларнинг табиий, иқтисодий ва инсон салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қурилиши тугалланмаган объектлардан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш ва ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми ва ҳудуднинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, жойларда замонавий бозор инфратузилмасини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш, туризм соҳаларини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
тўртинчидан, деҳқон хўжаликлари, томорқа учун ажратилган ерлардан мақсадли фойдаланиш, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа фаолият турларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш бўйича чоралар кўриш.
Шунингдек қарорда ҳар чоракда алоҳида ўрнак кўрсатган секторлар раҳбарлари, давлат органларининг мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун уларни лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш белгиланган”1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4102-сонли қарорида “секторлар раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тартибининг мураккаблиги, тизимли равишда улар малакасини ошириш механизмининг жорий этилмаганлиги, сектор аъзоларини моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг йўлга қўйилмаганлиги улар зиммасига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилган. Қарорда секторлар раҳбарларининг фаолиятини ҳудудларнинг ривожланиш аҳволидаги реал ўзгаришлардан ва бошқа ҳаққоний мезонлардан келиб чиқиб холисона баҳолаш белгиланган.
Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганишнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича комиссияга қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилган.
– секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида секторларнинг “туман (шаҳар) — вилоят — республика” тамойили асосида уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш ҳамда фаолиятини назорат қилиш бўйича ҳокимликлар, прокуратура, ички ишлар ва солиқ идораларида вертикал бошқарув тизимини жорий этиш;
– ҳар чоракда камида бир маротаба Комиссия йиғилишида секторлар фаолияти тўғрисидаги ахборотни таҳлил этиш, секторларда амалга оширилаётган ташкилий-амалий чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш, ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш ҳамда секторларнинг самарали фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилаётган бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш юзасидан таклифларни муҳокама қилиш;
– ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича республика даражасида ечиладиган муаммоларни ҳал этишга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
– секторлар раҳбарларининг фаолиятини ҳудудларнинг ривожланиш аҳволидаги реал ўзгаришлардан ва бошқа ҳаққоний мезонлардан келиб чиқиб холисона баҳолаш;
– ҳар бир ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳудудий ва республика “йўл хариталари” ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш, уларда назарда тутилган тадбирлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чоралар белгилаш;
– ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича манзилли топшириқлар белгилаш ҳамда уларнинг ижроси устидан тизимли назоратни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳар чоракда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот ва алоҳида ўрнак кўрсатган секторлар раҳбарлари, давлат органларининг мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун уларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш белгиланган”2.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
[ТСЗ:
1.Молия / Бахолаш фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 536-сонли Қарорига3 асосан секторлар фаолияти самарадорлиги қуйидаги устувор йўналишлар бўйича амалга оширилади:
– “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари” билан ишлаш натижадорлиги;
– “маҳаллабай” ишлаш тизимининг юритилиши ҳолати;
– иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш даражаси;
тадбиркорликни ривожлантириш;
– жиноятчиликни камайтириш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш;
– мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги.
Сектор учун энг юқори балл 100 баллни ташкил этади, шунингдек қарорда секторлар фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича “sektor.reyting.uz” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишлаб чиқилиши ва ишга туширилиши белгиланган.
Секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади.

Download 482.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling