Vi. Боб. Баҳолаш бўйича амалиёт таҳлили ва уни такомиллаштириш
Ҳудудларни рейтинг баҳолаш бўйича амалиёт таҳлили ва уни такомиллаштириш
Download 482.58 Kb.
|
200 талик VI БОБ УМУМИЙ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 100 балл
- 68,42 балл
- 981,31 балл; Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ўсиш кўрсатикичлари бўйича 2020–2021 йиллардаги якуний баҳолаш
- 72,84 балл
- 6,22 балга
- 4,9 балга
4.2. Ҳудудларни рейтинг баҳолаш бўйича амалиёт таҳлили ва уни такомиллаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ–4702-сонли “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига асосан статистик кўрсаткичлар ва сўровномалар натижалари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди. Баҳолаш натижалари ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг жорий ҳолатини аниқлаш, таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни самарали ҳал этиш ва аниқ маълумотларга асосланган манзилли дастурлар ишлаб чиқиш, ҳудудларнинг салоҳияти ва имкониятларини аниқлаш ҳамда ҳудуд раҳбарлари масъулиятини оширишда муҳим ҳисобланади. Ҳозирда баҳолаш натижаларига асосланган ҳолда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар аниқланиб, уларни самарали ҳал этиш борасида тегишли қарорлар қабул қилинмоқда. Ҳудудлар бир нечта, хусусан қуйидаги йўналишлар бўйича баҳоланди. 1. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ҳудудий маҳсулот 2. Такрорланувчи кўрсаткичлар 3. Истеъмол нархлари индекси 4. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий экспорт ҳажми 5. Аҳоли бандлиги даражаси 6. Меҳнат унумдорлиги 7. Камбағаллик даражаси 8. Мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси 9. Умумтаълим мактабларининг юкламаси (смена) 10. Оналар ўлими 11. Болалар ўлими 12. Аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги 13. Саноат ишлаб чиқаришнинг экспортга йўналтирилганлиги 14. Қишлоқ хўжалигида сувни тежаш технологияларини жорий этиш даражаси 15. Тадбиркорлик субъектларининг фаоллиги 16. Кичик бизнесда янги иш ўринлари яратиш 17. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган маҳаллий бюджет даромадлари 18. Ҳисобланган солиқ тўловларининг йиғилиш даражаси 19. Тижорат банкларида муаммоли кредитларнинг улуши 20. Такрорий мурожаатлар сони5 Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу мезонларнинг аримлари ўзгариб туради. Ушбу ўзгаришлар нафақат йил якуни билан, балки чоракда ҳам бўлиши мумкин ва бу таббий хол. Ҳозирда баҳолаш натижалари rating.idm.uz интернет манзили орқали Республиканинг барча ҳудудлари туманлар, (шаҳарлар) ва вилоятлар кесимида 2020 йилдан ҳозирга қадар тўлиқ эълон қилиб борилмоқда. Белгиланган тартибга кўра ҳудудлар статистик кўрсаткичларга асосан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича максималл 50 балл, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 25 балл ҳамда аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 25 балл жами максимал 100 балл билан баҳоланади. Баҳолаш ҳар чоракда тезкор ҳамда йиллик якуний баҳолаш тартибида амалга оширилади. Қуйида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ўсиш кўрсатикичлари бўйича 2020–2022 йиллардаги тезкор ҳамда 2020–2021 йилларнинг якуний баҳолаш натижалари қиёсий таҳлил қилинди. Хусусан, Тошкент шаҳри 2020 йилда тезкор баҳолаш натижаларига кўра аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 20,41 балл, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома бўйича 22,01 балл, статистик кўрсатикчларга асосан ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 37,2 балл, умумий 79,62 балл билан биринчи ўринда; 2021 йилда аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 22,44 балл, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома бўйича 22,25 балл, статистик кўрсатикчларга асосан ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 37,32 балл, умумий 82,01 балл билан 2021 йилда ҳам биринчи ўринда якунлаган. 2022 йилда аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 23,05 балл, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома бўйича 21,55 балл, статистик кўрсатикчларга асосан ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 29,41 балл, умумий 73,97 балл билан 2022 йилда 2 поғонага пастлаб 3 ўринни эгаллаган. Самарқанд вилояти 2020 йилда аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 20,32 балл, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома бўйича 18,77 балл, статистик кўрсатикчларга асосан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 27,3 балл, умумий 66,12 балл билан 14 та ҳудудлар ўртасида 2020 йилда 8 ўринда; 2021 йилда аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 24,52 балл, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома бўйича 24,2 балл, статистик кўрсатикчларга асосан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 27,44 балл, умумий 76,16 балл билан 2021 йилда 2020 йилдаги 8 ўриндан 6 ўринга кўтарилиб 2 ўринни эгаллаган; 2022 йилда аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 24,32 балл, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома бўйича 24,6 балл, статистик кўрсатикчларга асосан ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 28,31 балл, умумий 77,23 балл билан 2022 йилда тезкор баҳолаш тартиби бўйича ҳудудлар ўртасида 1 ўринни эгаллаган. Шунингдек, рейтингда қуйи ўринларда бораётган ҳудудлар кўрсаткичларида ҳам ўсиш кузатилган. Мисол учун, 2020 йилда Қашқадарё вилояти аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 20,16 балл, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома бўйича 19,08 балл, статистик кўрсатикчларга асосан ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 24,09 балл, умумий 63,33 балл билан 14 та ҳудудлар ўртасида 2020 йилда 14 ўринда; 2021 йилда аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 22,77 балл, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома бўйича 20,53 балл, статистик кўрсатикчларга асосан ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 24,06 балл, умумий 67,9 балл билан 2021 йилда 2020 йилдаги 14 ўриндан 13 ўринга кўтарилган; 2022 йилда аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 23,03 балл, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома бўйича 22,29 балл, статистик кўрсатикчларга асосан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 22,83 балл, умумий 68,42 балл билан 2022 йилда тезкор баҳолаш тартиби бўйича яна 3 поғонага юқорилаб 10 ўринни эгаллаган. Умуман олганда тезкор баҳолаш натижаларига кўра жами 14 та ҳудудларнинг барча кўрсаткичлари бўйича ўсиш кузатилган. Жами ҳудудлар бўйича 2020 йилда аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 294,17 балл, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўров бўйича 279,9 балл, статистик кўрсатикчларга асосан ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 369,42 балл, умумий 943,49 балл; 2021 йилда аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 322,63 балл, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома бўйича 311,84 балл, статистик кўрсатикчларга асосан ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 374,6 балл умумий 1009,07 балл; 2022 йилда аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 329,41 балл, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома бўйича 306,71 балл, статистик кўрсатикчларга асосан ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 345,19 балл, умумий 981,31 балл; Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ўсиш кўрсатикичлари бўйича 2020–2021 йиллардаги якуний баҳолаш қиёсий таҳлил қилинди. Хусусан, 2020 йилда Навоий вилояти аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 21,42 балл, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома бўйича 19,68 балл, статистик кўрсатикчларга асосан ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 28,14 балл, умумий 69,33 балл билан 14 та ҳудудлар ўртасида 2020 йилда 3 ўринда; 2021 йилда аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 22,26 балл, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома бўйича 22,53 балл, статистик кўрсатикчларга асосан ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 31,57 балл, умумий 76,36 балл билан 2021 йилда 2020 йилдаги 3 ўриндан бир поғона юқорилаб 2 ўринни эгаллаган; Бухоро вилояти 2020 йилда аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 20,69 балл, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома бўйича 22,34 балл, статистик кўрсатикчларга асосан ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 23,41 балл, умумий 66,71 балл билан 14 та ҳудудлар ўртасида 2020 йил якунида 5 ўринда; 2021 йилда аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 24,49 балл, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома бўйича 22,98 балл, статистик кўрсатикчларга асосан ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 25,37 балл, умумий 72,84 балл билан 2021 йил якунида ҳам 5 ўринда қайд этилган. Аммо якуний кўрсаткич 66, 71 дан, 72,84 балга, яъни 6,13 балга яхшиланган. Бу баҳолаш тизимидан кўзлаган мақсадларга эришилаётганини англатади. Яъни ҳудудлар ўртасида ўзаро рақобатлашув мухити юзага келган. Бунинг натижасида деярли барча ҳудудларда ўсиш кузатилган. Ҳудудларда 2020 йил ва 2021 йиллар якуний натижалари бўйича қуйи ўринларда бўлган ҳудудлар кўрсаткичларида ҳам ўсиш кузатилган. Хусусан, Фарғона вилояти 2020 йил якунида 64,7 балл билан 8 ўринда, 2021 йил якуний кўрсаткичда 70,28 балл билан яна 8 ўринда қайд этилган. Аммо 2020 йилга қарагада умумий, якуний кўрсаткич 6,21 балга яхшилаган, яъни ушбу ҳудудда ҳам ўсиш кузатиган. Худди шунингдек 2020 йилда Жиззах вилояти 63,31 балл билан 11 ўринда қайд этилган бўлса, 2021 йил якуний кўрсаткичлари бўйича 69,53 балл билан яна 11 ўринда қайд этилган. Рейтингдаги ўрни ўзгармаган бўлсада, умумий кўрсатикич 6,22 балга яхшиланган. Сирдарё вилояти 2020 йил якунида 62,38 балл билан 12 ўринда, 2021 йил якуний кўрсаткичида эса 72,18 балл, яъни умумий якуний натижасини 9,8 балга, шунингдек рейтингдаги ўрнини ҳам 6 поғонага яхшилаб 6 ўрига кўтарилган. Тошкент вилояти 2020 йил якунида 64,39 балл билан 6 ўринда, 2021 йил якуний кўрсаткичида 69,29 балл билан 7 ўринда бўлсада умумий якуний натижа 4,9 балга яхшиланган. Умуман олганда якуний баҳолаш натижаларига кўра ҳам жами 14 та ҳудудднинг деярли барча кўрсаткичлари бўйича ўсиш кузатилган. Ҳудудларда 2020 йилда аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига асосан 14 та ҳудудлар бўйича жами 294,17 балл, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома бўйича 298,23 балл, статистик кўрсатикчларга асосан ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси 329,3 балл, умумий 921,7 балл; 2021 йилда аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича жами 322,63 балл, тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома бўйича 311,84 балл, статистик кўрсатикчларга асосан ҳудудларнинг ижтимоий-қтисодий ривожланиш даражаси 359,6 балл, умумий 994,07 балл. Юқоридаги каби қиёсий таҳлилларни барча туманлар ва шаҳарлар ўртасида ҳам ўтказиш ва уларнинг натижаларига асосланиб ҳудудларни ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тегишли қарорлар қабул қилиш мумкин. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, илмий изланишлар баҳолаш натижаларини бир нечта усулларда эълон қилиш ҳам ўзига ҳос аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Баҳолаш тизимини такомиллаштириш жараёнларида қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Маълумки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июлдаги ПҚ–5189-сонли қарори6, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 28 декабрдаги 3407 рақам билан рўйхатга олинган буйруғи7 ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда баҳолаш натижаларини асосан “қуйи”, “ўрта”, “юқори”, “энг юқори” ёки “аъло”, ёки “қониқарсиз”, “қониқарли”, “яхши”, “аъло”, - деб баҳолаш тартиби белгиланган. Баҳолаш натижаларини уларга асосланиб тегишли қарорлар қабул қилиш вакалотига эга бўлган идоралар, шунингдек, амалиётчилар, олимлар, илмий изланувчилар, тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчик учун тушиниш қулай ва осон бўлган бир нечта шаклда эълон қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Юқорида айтилганидек баҳолаш натижаларини бир нечта усулларга эълон қилиш ўзига ҳос аҳамиятга эга. Ушбу фикрни қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин. Биринчидан, туман (шаҳар) ва вилоятларнинг рейтинг натижаларини улар тўплаган балл ёки фоиз асосида “юқоридан пасга” тартиби бўйича эълон қилиш мукин. Ушбу усул орқали ҳар бир ҳудуднинг айни ҳолати бўйича аниқ маълумотга эга бўлиш мумкин бўлади. Ҳудудлар ўртасида ўзаро мусобақалашиш, соғлом рақобат юзага келишини таъминлайди. Бу ҳудудларнинг барча кўрсаткичлар бўйича ўсишига хизмат қилади. Иккинчидан, тўпланган балл ёки фоизга асосланиб, яъни юқори, ўрта ёки қуйи даражасига қараб яшил, сариқ ва қизил рангларда эълон қилиш мумкин. Ушбу усул эришилган натижаларни янада аниқ кўрсатиб беради. Айниқса туман (шаҳар)лар сони кўп (208 та) бўлгани учун уларни рангига қараб эгаллаган ўрнини тез ва осон аниқлаш мумкин. Бу вақтни тежаш имконини ҳам беради. Ҳудуд раҳбарлари, ижрочилар сариқ ёки қизил ҳудудга тушиб қолмаслик учун янада яхшироқ, самаралироқ ишлашга ҳаракат қилишади. Ушбу усул ҳам ўзаро, рақобатни юзага келтириб, ҳар бир кўрсаткич бўйича ўсишга эришишни таъминлайди. Шунингдек мазкур усул ўзига ҳос “таъсир”га эга бўлиб ҳудуд масъулларини янада юқори натижаларга эришишга ундайди. Учинчидан ҳар бир туман (шаҳар) ва вилоятни ўтган чоракда тўплаган бали ёки фоизи билан қиёсий таққослаш мумкин. Ушбу усулда ҳар бир ҳудуд белгиланган мезонлар ва кўрсаткичлар асосида ўтган чораклар билан таққосланади. Ўсиш пасдан юқорига яшил кўрсаткич, (ўқ, стрелка) билан, пасайиш эса юқоридан пастда қизил кўрсаткич (ўқ, стрелка) билан ажратиб кўрсатилади. Ушбу усул нафақат бошқа ҳудудлар билан рақобатлашиш, шу билан бир вақтда ҳудуд ўзининг ўтган чоракда олган бали ёки фоизидан юқорироқ натижага интилишини таъминлайди. Яъни ҳар бир ҳудудни чораклар бўйича ўсгани ёки пасайганини аниқ кўрсатиб беради. Шунингдек мазкур усулда ҳудудларнинг кўрсаткичлари бўйича бир вақтнинг ўзида бир неча чораклик ёки йиллик кўрсаткичлари бўйича ҳам таққослаш мумкин. Тўртинчидан, баҳолаш натижаларини бевосита масъул ҳудуд раҳбарининг фото сурати билан бирга эълон қилиш; Ушбу усул ҳам ўзига ҳос самарага эга бўлиб, нафақат ўзи раҳбарлик қилаётган ҳудуднинг қуйи ўринларда қолиб кетишини, шу билан бир вақтда ўзининг фото сурати охирги ўринларда туришини, айниқса бундай ҳолатда баҳолаш натижалари оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниши қуйи ўринларда жойлашган ҳудудлар раҳбарларини янада яхшироқ ишларга ундайди. Юқори ўринларда жойлашган ҳудудлар раҳбарларда эса рағбатланиш, янада юқори натижаларга интилишига сабаб бўлади. Бешинчидан баҳолаш натижаларини мақсадга қараб турли кўринишлардаги диограммаларда эълон қилиш мумкин. Мазкур усул ҳам самарали бўлиб, натижаларни янада аниқ кўрсатиб беради, таққослашни осонлаштиради, фойдаланувчилар учун тушиниш янада қулай ва осон бўлади. Шунингдек диограммадан соҳага оид семинарларда, тушунтириш ва тарғиботларда презентациялар учун ҳам фойдаланиш мумкин. Юқоридаги услларнинг ҳар бири ўзга ҳос аҳамиятга эга бўлиб, улар мамлакатда барча соҳаларни ҳар томонланма ривожланишини таъмирнлашга хизмат қилади. Баҳолаш натижаларини ушбу усуларнинг ҳар бири бўйича эълон қилиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки ушбу усулларнинг ҳар бирида ўзига ҳос бўлган вазифалар мавжуд бўлиб, улар фойдаланувчилар учун қулайликларни таъминлашга хизмат қилади. Ушбу усуллар вақт, маблағ, ортиқча меҳнат талаб қилмайди. Тайёр маълумотлар бир нечта усулларда эълон қилинади. Муҳими ушбу усуллар мамалакатни ҳар тамонлама ривожланишини таъминлашга ҳамда баҳолашдан кўзланган асосий мақсадларга эришишга хизмат қилади. Шунингдек баҳолаш жараёнларида қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади. – баҳолаш натижалари асосида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ривожланишнинг аниқ йўналишларини белгилаб олиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. – ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини аниқлаш юзасидан аҳоли ўртасида ўтказиладиган сўровнома бўйича оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига тушунтириш ишларини олиб бориш аҳоли томонидан бериладиган баҳонинг ҳаққонийлигини таъминлашга хизмат қилади. – баҳолаш жараёнларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича соҳа мутахассислари, амалиётчилар ва олимларнинг ҳамкорликда ишлаш тартибини жорий этиш муаммоларни самарали ечим топишига хизмат қилади. – рейтинг натижалари бўйича юқори кўрсаткичларга эришган ҳудудлар тажрибасини бошқа ҳудудларда оммалаштириш, тажриба алмашиш тартибини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади. – аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича туман, шаҳар, вилоят ва республика кесимида тоифаларга ажратиш, уларнинг ечимлари бўйича йўл хариталари ишлаб чиқиш, мавжуд муаммоларни самарали ечим топишига хизмат қилади. – ҳудудларни рейтинг баҳолаш Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларини баравар ва барқарор ривожланишини таъминлаш, давлат бошқаруви органлари ва хизматчилари фаолиятини янада яхшилаш, давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг боришини кузатишни осонлаштириш ва самарали қарорлар қабул қилишга амалий замин яратади. (2020-12-31) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари (2020 йил - тезкор баҳо) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари (2021 йил - тезкор баҳо) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари (2022 йил - тезкор баҳо) (2021-01-01) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари (2020 йил - якуний баҳо) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари (2021 йил - якуний баҳо) Баҳолаш жараёнлари ҳамда унинг очиқлиги ҳудуд раҳбарларида давлатнинг асосий стратегик режалари ҳамда мамлакат раҳбарияти ва бошқа ваколатли органлар томонидан ижро учун чиқарилаётган ҳужжатларнинг бажариш сифатини таъминлаш билан бирга, ўзлари раҳбарлик қилаётган ҳудуд аҳолиси олдида жавобгарлик масъулиятини янада кучайтиришга хизмат қилади. Бу ўз навбатида ҳудуд раҳбарларининг ўзлари устида янада кўпроқ ишлашларига, ҳудуд аҳолисига янада самарали давлат хизматлари кўрсатишга, қисқа қилиб айтганда аҳолини ўзларининг хизматлари билан рози қилишга эришишга ҳаракат қилишларига амалий замин яратади. Ҳар бир ҳудуд ўзига хос ҳусусиятга эга ва турли хил ижтимоий-иқтисодий имкониятларга кўра бир-биридан маълум даражада фарқланади. Download 482.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling