Vi. Малакавий амалиёт натижаларини якунлаш ва ҳисоботни тақдим этиш ҳамда


Download 0.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/15
Sana13.05.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1456348
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Банк иши






Мундарижа 
Кириш............................................................................................................................. 

I. Умумий қоидалар....................................................................................................... 

1.1. Малакавий амалиётнинг мақсади ва вазифалари................................................ 

1.2. Малакавий амалиётнинг ўташ муддати............................................................... 

II. Малакавий амалиётнинг мазмуни.......................................................................... 

III. Малакавий амалиёт ҳисоботини расмийлаштириш............................................ 
15 
IV. Таҳлилий жадваллар.............................................................................................. 
15 
V. Малакавий амалиётни ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш......................... 
15 
VI. Малакавий амалиёт натижаларини якунлаш ва ҳисоботни тақдим этиш ҳамда 
уни ҳимоя қилиш........................................................................................................... 
17 
VII. Малакавий амалиёти ташкил этишни моддий таъминоти................................. 
17 
Иловалар......................................................................................................................... 
18 
 
 



Кириш 
 
Мамлакатимизнинг жаҳон хамжамиятига тобора интеграллашуви, иқтисодиёт 
субъектлари фаолиятини халқаро стандартлар асосида ташкил этилишини тақозо қилмоқда. 
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўзаро рақобат даврида, ривожланиш ва тараққий 
этишга қаратилган ҳаракати уларни жаҳон миқёсида фаолият олиб боришга ундамоқда. Бунда 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг 
халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4611-сон 
қарори муҳим аҳамият касб этмоқда. Маълумки, хўжалик фаолиятини бошқаришни 
такомиллаштириш, кўп жиҳатидан субъект маблағлари ва уларнинг манбалари тўғрисида 
маълумот берувчи бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг сифат даражасига ҳам боғлиқдир. 
Бу ўз навбатида, барча маълумотларни ташқи ва ички фойдаланувчиларга шаффоф ва тўғри 
етказиб берилиши орқали иқтисодиёт субъектларига бўш пул маблағлари ва инвестицияларни 
жалб 
қилинишига, 
ҳамда 
глобал 
миқёсда 
мамлакатнинг 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришга ёрдам берувчи омиллардан бири бўлишига асос бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев такидлаганидек, “Иқтисодий 
ўсишга, аввало, рақобатдош саноат занжирларини яратиш ҳамда бундай лойиҳаларга 
инвестицияларни кўпайтириш орқали эришилади.” 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сонли “Олий 
маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва 
тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарорларига 
мувофиқ, республикамиз ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун замон 
талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрларни ўз вақтида зарур ихтисосликлар 
бўйича иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш, олий 
таълим мазмунини бевосита корхоналар, муассасалардаги техника, технология, ишлаб 
чиқариш муносабатларига ҳамда истиқболли ривожланиш дастурларига мувофиқ 
шакллантириш, кадрларни эгаллаган касби ва мутахассислиги бўйича ишга жойлаштиришга 
доир қатор долзарб масалалар белгиланган.
Бугунги кунда корхоналарда ташкил қилинган бухгалтерия ҳисоби нафақат маълумот 
бериш билан шуғулланмасдан балки маблағларнинг ишлатилишини назорат қилади ва 
унумсиз харажатларнинг олдини олади. 
Хўжалик 
юритувчи 
субъектларда 
ташкил 
қилинган 
бухгалтерия 
ҳисоби 
маълумотларининг сифати корхонада эришилаётган самарадорлик даражаси билан ўлчанади. 
Ҳисоб маълумотларининг сифати билан самарадорлик бир-биридан ажралмас кўрсаткичдир. 
Қаерда ҳисоб ишлари тўғри йўлга қўйилган бўлса ўша ерда самарадорлик бор ёки бошқача 
қилиб айтганда, бухгалетрия ҳисоби корхона иқтисодининг қон айланиш тизимини ташкил 
қилади деса бўлади. Шу боис ғарб давлатларида «Ҳисоб - бу тадбиркорликни тили» деган 
ибора мавжуд.
Ҳисоб ва аудит тизимининг такомиллашуви кўп жиҳатдан мутахассисларга боғлиқдир. 
Бўлғуси мутахассис корхона ҳисоб сиёсатини ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қонун, 
фармон, низом ва тартиб-қоидалар ҳамда тармоқнинг ўзига хос технологик хусусиятларини 
инобатга олиб ташкил қила билиши керак. Албатта, бунда молиявий ҳисоботнинг халқаро 
стандартлари талабларидан келиб чиқиб иш кўриш муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу дастур 5230900 - «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» таълим йўналиши бўйича 
битирувчи талабалари малакавий амалиётини ташкил этишнинг асоси ҳисобланди. 

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling