Vi. Малакавий амалиёт натижаларини якунлаш ва ҳисоботни тақдим этиш ҳамда
Download 0.67 Mb. Pdf ko'rish
|
Банк иши
1. КИРИШ Сиртқи таълим «Банк иши» таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган малакавий амалиёт дастури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ва ОЎМТВининг 1998 йил 30 октябр 305- 3 сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёти ҳақида Низом” нинг 1.3. бандига мувофиқ “Талабалар малакавий амалиёти” 5230700-«Банк иши» мутахассислиги бўйича бакалаврлар тайёрлаш олдига қўйилган Давлат талаблари ва Республика олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган ўқув режаларига биноан тузилди. Даcтурни яратишда асос сифатида ТДИУ услубий кенгаши тасдиқлаган “Талабаларнинг амалиётини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича услубий кўрсатмалар” олинди. Миллий таълим тизимини мустаҳкамлаш, уни замон талаблари билан уйғунлаштириш асосида жаҳон андозалари даражасига чиқаришга катта аҳамият бериб келинмоқда. Бугунги кунда мутахассис кадрларни тайёрлаш, таълим ва билим бериш тизими, жамиятимиздаги амалга оширилаётган ислохотларни янгиланиш жараёнлари талаблари билан яқиндан чамбарчас ҳар томонлама боғланган бўлиши керак. Фанлар бўйича билимлар мажмуасини ўзлаштириш, назарий ва амалий машғулотлар узвийлигида малака ҳамда кўникмаларни мукаммал шакллантиришда малакавий амалиётни ўрни беқиёсдир. 5230700 - «Банк иши» таълим йўналиши бўйича сиртқи факультет талабаларининг малакавий амалиётини тўғри ташкил қилиш, бўлажак ёш мутахассисларни реал ишлаб чиқариш шароитларига тайёрлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ушбу дастур иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитида “Банк иши” таълим йўналиши бўйича битирувчи курс талабалари малакавий амалиётини ташкил этишнинг асоси ҳисобланади. 5230700 - «Банк иши» таълим йўналиши бўйича сиртқи факультет талабаларининг малакавий амалиёти VIII – семестрида, яъни 2023 йил ___ _________дан бошланиб 2023 йил __ __________гача давом этади, умумий малакавий амалиёт даври – 4 ҳафта (30 кун) бўлади. Мазкур таълим йўналишининг намунавий ўқув режасига биноан малакавий амалиёт учун ажратилган 3 ҳафта давомида 162 соат амалиёт ташкил этилиши керак. Бунда хафтасига 5 кун, ҳар бир кунда 6 соатдан амалиёт машқлари, қолган вақтда талаба ўз мустақил фаолиятини режалаштириши талаб этилади. Шунингдек талаба малакавий амалиёт даврида ўзига бириктирилган битирув малакавий иш мавзуси бўйича тегишли амалий маълумотларни тўплайди. Талаба малакавий амалиётини ташкил этиш бўйича календар режасига мувофиқ хар бир мавзу ва ундаги топшириқларга ажратилган соатлар амалиёт учун университетдаги малакавий амалиёт раҳбари томонидан аниқланиши ва кафедра мудири томонидан маъқулланиши мақсадга мувофиқ. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling