Юз нерви зарарланишининг топик диагностикаси Ўчоқнинг қаерда жойлашганига қараб фарқланади: - интракраниал,
- интраканал
- экстраканал зарарланишлари
ДАХЛИЗ-ЧИҒАНОҚ (VESTIBULOCOCHLEAR) НЕРВИ - Чиғаноқ (эшитув) –ядролари мия устунида жойлашган: n. cochlearis dorsalis ва n. cochlearis ventralis
- Дахлиз (вестибуляр) –ядролари мия устунида жойлашган: Дейтерс, Бехтерев, Роллер, Швальбе ядролари.
VIII Жуфт нерви функционал жихатдан бир-биридан фарқ қилувчи икки қисмдан иборат: VIII Жуфт нерви функционал жихатдан бир-биридан фарқ қилувчи икки қисмдан иборат: Эшитув-чиғаноқ нерви эшитув қисми-pars cochlearis дан ва вестибуляр қисм-pars vestibularis дан таркиб топган бўлади. - Эшитув йўллари спирал тугуннинг нейронларида бошланади (I нейрон). Gangl. spirale cochleae лабиринт чиғаноғида жойлашади шу нейронларнинг периферик ўсимталари Кортиев аъзосига йўналади. Бу ерда махсус рецепторлар жойлашган бўлиб, уларнинг марказий ўсимталари pоrus acusticus internus орқали калла суяги бўшлиғига кириб, мия кўпригининг иккита ядроси-олдинги (nucl. cochlearis ventralis) ва орқа чиғаноқ ядросида (nucl. cochlearis dorsalis) тугайди.
- II нейрон толалари ана шу ядролардан бошланиб, трапециясимон танани ҳосил қилади, бошқа томонга ўтиб, ён тутам (lemniscus lateralis)таркибида бирламчи эшитув пўстлоқ ости марказлари-пастки икки те-палик ядроларида ва ички тиззасимон таналарда тугайди. Эшитув толаларининг кесишуви тўлиқ бўлмайди, уларнинг бир қисми кесишмасдан ўз томонидаги бирламчи эшитув марказларига боради.
- III нейрон ички тиззасимон танадан бошланиб, ички капсула ва corona rаdiata орқали ўтади ва пўстлоқдаги эшитув маркази юқори чакка пуштасининг орқа бўлимида (Гешль пуштасида) тугайди.
VIII Жуфт нерви эшитув қисмини текшириш: - эшитув ўткирлиги,
- товушларнинг суяк ва ҳаво орқали ўтказувчанлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |