Агар кейинги харажатлар (Мич) бир хил сурат билан ўзгармаса, у ҳолда ўсиш коэффициенти қуйидаги формула асосида ҳисобланади: - Агар кейинги харажатлар (Мич) бир хил сурат билан ўзгармаса, у ҳолда ўсиш коэффициенти қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
- Кх.ў = (Ма + к·Сяф + к·Сбут + 0,5Мич) : С
- Бу ерда:
- к, к – ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмларни мос равишда пасайтирувчи коэффициентлари;
- Сяф - ярим тайёр маҳсулотлар қиймати;
- Сбут - бутловчи қисмлар қиймати.
- Пасайтирувчи коэффициентлар ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмларга ишлов берилган кунларнинг ишлаб чиқариш цикли давомийлигига нисбатини ифодалайди. Масалан, агар ишлаб чиқариш цикли 20 кун бўлиб, бутловчи қисмлар 8 кун давомида ишлаб чиқаришда бўлган бўлса, пасайтирувчи коэффициент 0,4 (8:20) га тенг бўлади.
Тайёр маҳсулот қолдиқларини нормалаштириш. Ишлаб чиқариш жараёни тугаллангандан сўнг меҳнат предметлари тайёр маҳсулот кўринишида муомалага киритилади. - Тайёр маҳсулот қолдиқларини нормалаштириш. Ишлаб чиқариш жараёни тугаллангандан сўнг меҳнат предметлари тайёр маҳсулот кўринишида муомалага киритилади.
- Айланма маблағларнинг тайёр маҳсулотга айланиш нормативи миқдори, ўртача бир суткалик ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг (таннархи бўйича) айланма маблағларнинг кунлардаги тайёр маҳсулот нормасига сифатида, яъни тайёр маҳсулотнинг корхона омборида сақланиш муддати сифатида аниқланади:
- Гн = В : Т х Нт.м
- Бу ерда:
- Гн – тайёр маҳсулот нормативи;
- В - режалаштирилган даврда режадаги таннарх бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот;
- Нгн – тайёр маҳсулотлардаги айланма маблағлар заҳиралари нормаси, кунларда;
- Т - режадаги даврда календар кунлар миқдори.
Айланма маблағлар билан таъминланиш даражаси уларнинг меъёрдан қанчалик фарқланишида кўринади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 февралдаги «Вазирликлар, идоралар ва корхоналар айланма маблағларининг меъёрлари тўғрисида»ги 108-қарорига мувофиқ, корхоналар молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, моддий ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш, айланма маблағларнинг айланишини тезлаштириши мақсадида фаолият турларини ҳисобга олиб, айланма маблағларнинг табақалаштирилган меъёрлари тасдиқланди. - Айланма маблағлар билан таъминланиш даражаси уларнинг меъёрдан қанчалик фарқланишида кўринади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 февралдаги «Вазирликлар, идоралар ва корхоналар айланма маблағларининг меъёрлари тўғрисида»ги 108-қарорига мувофиқ, корхоналар молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, моддий ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш, айланма маблағларнинг айланишини тезлаштириши мақсадида фаолият турларини ҳисобга олиб, айланма маблағларнинг табақалаштирилган меъёрлари тасдиқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |