8.1. Айланма маблағлар тушунчаси, иқтисодий табиати ва уларнинг корхона фаолиятидаги аҳамияти - Айланма маблағлар ишлаб чиқаришнинг айланма фондлари ва муомала фондларини ташкил қилишга мўлжалланган пул маблағларидан иборат.
- Айланма маблағлар, қоидага кўра, корхонанинг ҳисоб рақамида нақд пул кўринишида жамғарилади.
Айланма ишлаб чиқариш фондларикорхона ишлаб чиқариш фондларининг бир қисми бўлиб, битта ишлаб чиқариш цикли давомида сарфланади ҳамда натурал шаклини ўзгартириб, ўз қийматини тўлиғича тайёр маҳсулот таннархига ўтказади. - Айланма ишлаб чиқариш фондларикорхона ишлаб чиқариш фондларининг бир қисми бўлиб, битта ишлаб чиқариш цикли давомида сарфланади ҳамда натурал шаклини ўзгартириб, ўз қийматини тўлиғича тайёр маҳсулот таннархига ўтказади.
- Шу сабабли айланма ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқариш жараёнининг мажбурий элементи ва ишлаб чиқариш харажатларининг асосий қисми ҳисобланади.
Корхона айланма ишлаб чиқариш фондлари: - Корхона айланма ишлаб чиқариш фондлари:
- хом ашё ва материаллар заҳираси,
- ярим тайёр маҳулотлар,
- ёқилғи ва энергетика ресурслари,
- қадоқлаш ва ўров материаллари,
- эҳтиёт қисмлар,
- тугалланмаган ишлаб чиқариш;
- келажакдаги харажатлар
Режалаштириш, системали ҳисоб ва ҳисоботни ташкил қилиш учун қулайлик яратиш мақсадида айланма ишлаб чиқариш фондлари уч гуруҳга бўлинади: - Режалаштириш, системали ҳисоб ва ҳисоботни ташкил қилиш учун қулайлик яратиш мақсадида айланма ишлаб чиқариш фондлари уч гуруҳга бўлинади:
- ишлаб чиқариш заҳиралари;
- тугалланмаган ишлаб чиқариш ва корхонада тайёрланган ярим тайёр маҳсулотлар;
- келгуси давр харажатлари.
Муомала фондлари корхонанинг тайёр маҳсулот заҳирасини яратиш учун мўлжалланган пул маблағлари, шунингдек, чек ва векселлар, акциядорларнинг қарзлари, турли хил дебиторлик қарзлари, банк ҳисоб рақамларидаги ва кассадаги маблағлардан иборат бўлади. - Муомала фондлари корхонанинг тайёр маҳсулот заҳирасини яратиш учун мўлжалланган пул маблағлари, шунингдек, чек ва векселлар, акциядорларнинг қарзлари, турли хил дебиторлик қарзлари, банк ҳисоб рақамларидаги ва кассадаги маблағлардан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |