Ав. рентабеллиги асосий воситаларнинг 1 сўмига тўғри келадиган фойда суммасини ифодалайди. У соф фойданинг асосий воситалар ўртача йиллик қийматига нисбати билан қуйидагича аниқланади: - Ав. рентабеллиги асосий воситаларнинг 1 сўмига тўғри келадиган фойда суммасини ифодалайди. У соф фойданинг асосий воситалар ўртача йиллик қийматига нисбати билан қуйидагича аниқланади:
- Раф = СФ*100 / Авўр,
- бунда:
- Раф – асосий воситалар рентабеллиги;
- СФ – соф фойда.
- Асосий воситалар даромадлилиги
- Ав.д = Д*100/Ав
- Асосий воситалар натижавийлиги(фонд қайтими). Асосий воситалар маҳсулдорлиги таҳлил қилинаётган даврда (одатда, бир йилда) ишлаб чиқарилган (сотилган) маҳсулотнинг Ав ўртача йиллик қийматига нисбати шаклида қуйидаги формула орқали топилади:
- Авм=М/Авўр,
- бунда:
- Авм – асосий воситалар маҳсулдорлиги;
- М – таҳлил қилинган даврда ишлаб чиқарилган (сотилган) маҳсулот ҳажми;
- Авўр – асосий воситалар ўртача йиллик қиймати.
Корхона асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни яхшилашнинг асосий йўналишлари Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати - Асосий ишлаб чиқариш фондлари ҳажми ва улардан фойдаланиш даражаси корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати катталигини белгилайди. У ишлаб чиқариш дастурини асослашда катта роль ўйнайди ҳамда корхонанинг белгиланган номенклатура ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича потенциал имкониятларини тавсифлайди.
- Бундан келиб чиқадики, ишлаб чиқариш қуввати – бу, маълум бир вақт давомида илғор технологиялардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишнинг илғор шароитларида ишлаб чиқариш мумкин бўлган маҳсулотларнинг максимал даражасидир. У қоидага кўра, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмининг натурал кўринишда, ушбу корхонанинг ихтисослашганлиги ва маҳсулотнинг алоҳида турлари ўртасидаги ўзаро нисбатига кўра аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |