Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўҒрисида


-модда. Қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилган диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар


Download 40.63 Kb.
bet10/16
Sana08.05.2023
Hajmi40.63 Kb.
#1442794
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
виждон эркинлиги (2)

18-модда. Қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилган диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар
Қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилган диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги электрон мурожаатга ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларнинг электрон кўчирма нусхалари илова қилинади:
қайта ташкил этилаётган диний ташкилотга маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор қилинганлиги ва оммавий ахборот воситаларида қайта ташкил этиш ҳақидаги хабар эълон қилинганлиги тасдиқномасининг;
қайта ташкил этилаётган диний ташкилотнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан ушбу ташкилотнинг барча мажбуриятлари, шу жумладан тарафлар низолашаётган мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган топшириш далолатномасининг (қўшиб юбориш ва ўзгартириш чоғида) ёки тақсимлаш балансининг (бўлиш ва ажратиб чиқариш чоғида);
қайта ташкил этилаётган диний ташкилотнинг муҳри ва штампи йўқ қилинганлиги ҳақидаги далолатноманинг.
19-модда. Диний ташкилот уставига ўзгартиш ва (ёки) қўшимчалар киритилганда уни қайта рўйхатдан ўтказиш
Диний ташкилотнинг уставига ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритилган тақдирда, ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда қайта рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги талаблар диний ташкилотни қайта рўйхатдан ўтказишга нисбатан татбиқ этилади.
Диний ташкилотни қайта рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги электрон мурожаат рўйхатдан ўтказувчи органга диний ташкилот уставига ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида диний ташкилотнинг раҳбар органи томонидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида юборилади.
Диний ташкилотни қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги электрон мурожаатга қуйидаги ҳужжатларнинг электрон кўчирма нусхалари илова қилинади:
уставга киритиладиган ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар матнининг ёки устав янги таҳрирининг;
диний ташкилот раҳбар органининг уставга ўзгартиш ва (ёки) қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарорининг;
диний ташкилотнинг номи ёки рўйхатдан ўтказувчи орган ўзгарган тақдирда — диний ташкилотнинг муҳри ва штампи йўқ қилинганлиги тўғрисидаги далолатноманинг.
Диний ташкилот қайта ташкил этилганлиги (ажратиб чиқарилганлиги ёки қўшиб олинганлиги) муносабати билан қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда ушбу моддада назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларнинг электрон кўчирма нусхалари илова қилинади:
қайта ташкил этилаётган диний ташкилотга маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор қилинганлиги ва оммавий ахборот воситаларида қайта ташкил этиш тўғрисидаги хабар эълон қилинганлиги тасдиқномасининг;
қайта ташкил этилаётган диний ташкилотнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан ушбу ташкилотнинг барча мажбуриятлари, шу жумладан тарафлар низолашаётган мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворислик ҳақидаги қоидаларни ўз ичига олган топшириш далолатномасининг ёки тақсимлаш балансининг;
қайта ташкил этилаётган диний ташкилотнинг муҳри ва штампи йўқ қилинганлиги тўғрисидаги далолатноманинг.
Рўйхатдан ўтказувчи орган ўзгарган тақдирда, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишни амалга оширувчи рўйхатдан ўтказувчи орган илгари диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишни амалга оширган рўйхатдан ўтказувчи органдан ташкилотнинг рўйхатдан ўтказилиши билан боғлиқ ҳужжатларни электрон тизим орқали сўраб олади.
Почта манзили, банк реквизитлари ёки раҳбар органнинг таркиби ўзгарган тақдирда, диний ташкилот ушбу масалалар бўйича қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида электрон тизим орқали тегишли қарорларни илова қилган ҳолда рўйхатдан ўтказувчи органни бу ҳақда хабардор қилади.

Download 40.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling