Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўҒрисида
-модда. Реестрга диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисида ёзув киритиш
Download 40.63 Kb.
|
виждон эркинлиги (2)
28-модда. Реестрга диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисида ёзув киритиш
Реестрга диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисида ёзув киритиш учун тугатувчи бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органга электрон тизим орқали электрон мурожаат юборади. Электрон мурожаатга қуйидаги ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари илова қилинади: диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисида даврий босма нашрда берилган эълоннинг; белгиланган тартибда тасдиқланган тугатиш балансининг; диний ташкилотнинг барча ҳисобварақлари ёпилганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банклар маълумотномаларининг; кредиторларнинг талаблари тўлиқ қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулк тасарруф этилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатларнинг; муҳрлар ва штамплар йўқ қилинганлиги ҳақидаги далолатноманинг; лицензиялар ва рухсатномаларнинг (мавжуд бўлган тақдирда); солиқ органларининг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосасининг; суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўйича органнинг диний ташкилот қарздор сифатида иштирок этаётган, ижро этилмаган ижро ҳужжати мавжуд эмаслиги ҳақидаги хабарномаси; диний ташкилот ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотноманинг. Бунда ҳужжатларнинг асл нусхалари рўйхатдан ўтказувчи органга икки иш куни ичида тақдим этилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган тугатувчининг электрон мурожаати олинганидан кейин реестрга диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисида беш иш куни ичида ёзув киритади. Агар ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилмаган ёки улар лозим тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, шунингдек тақдим этилган ҳужжатларда атайин нотўғри ахборот мавжудлиги аниқланган бўлса, реестрга ёзув киритилиши рад этилиши мумкин. Реестрга ёзув киритиш рад этилган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган тугатувчига рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда электрон тизим орқали билдиришнома юборади. Реестрга ёзув киритиш ҳақидаги қарор рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг хулосаси тарзида қабул қилинади. Рўйхатдан ўтказувчи орган диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисида реестрга ёзув киритилганидан кейин икки иш куни ичида: диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисида тугатувчини, солиқ органларини ва статистика органларини электрон тизим орқали хабардор қилади; диний ташкилотга берилган лицензиялар ва рухсатномаларни (мавжуд бўлган тақдирда) уларни берган органларга топширади. Диний ташкилот реестрга диний ташкилот тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган пайтдан эътиборан тугатилган деб ҳисобланади. Download 40.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling