Вилоят хақида
Download 1.19 Mb.
|
Navoiy-viloyati
Ахолиси
Навоий вилояти ахолиси 818,9 минг кишига яқинлашмоқда. Шундан кўриниб турибдики, бу кўрсаткич бўйича, Навоий вилояти республикада 11-ўринни эгаллайди, ахолининг зичлигига кўра эса, вилоятлар орасида охирги ўринда, хар бир км2 майдонга атиги етти киши тўғри келади, холос. Туманлар ва Шахарлар Навоий вилояти худуди етти қишлоқ туманларига бўлинган. Булар қуйдагилар: Кармана, Конимех, Навбахор, Нурота, Томди, Хатирчи, қизилтепа. Вилоятда олтита шахар мавжуд: Навоий, Учқудуқ, қизилтепа, Нурота, Зарафшон ва Янгиробод. Унинг маъмурий маркази Навоий шахридир. Иқтисодиёти Навоий вилояти ахамиятли табиий ресурсларга, шу жумладан, табиий газ, нефт, рангли металл Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) дунёда энг соф олтин ишлаб чиқарувчилардан биридир. Вилоятда, шунингдек, семент заводи, кимё мажмуи ва бир қатор йирик саноат заводлари фаолият кўрсатмоқда ва қурилиши учун хом-ашё материалларига бой хисобланади. Вилоят иқтисодиётининг асосий таркиби йирик кончилик, металлургия ва кимёвий мажмуалардан иборат. Навоий вилоятида жойлашган қишлоқ хўжалигининг асосий махсулотлари бу пахта ва қоракўл қўй махсулотларидир. Агар керакли суғориш манбалари топилиб ёълга қўйилса, унда вилоят худудидаги ерларнинг 90%ида унумдорлик салохияти мавжуд бўлади. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling