Вилоят хақида


Download 1.19 Mb.
bet1/3
Sana08.11.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1755007
  1   2   3
Bog'liq
Navoiy-viloyati


НАВОИЙ ВИЛОЯТ ХАҚИДА
Навоий вилояти деганда – аввало кўз олдимизга буюк шоиримиз Алишер Навоий номини шарафлаб келаётган, кўнгли очиқ, заҳматкаш, саховатли инсонлар, бунёдкорлик билан банд бўлган кўп миллатли халқни тасаввур қиламан. Навоий вилояти деганда – бу гўзал воҳанинг бетакрор табиати, чексин чўл ва далалар, бепаён яйловлар билан бирга, улкан саноат минтақаси кўз ўнгимизда намоён бўлади. Навоий вилоятида Оллоҳ ўзи халқимизга инъом этган, юртимиз салоҳиятини юксалтиришга хизмат этадиган, бошқача айтганда, белимизни бақувват, қадр – қимматимизни баланд, қўлимизни узун қиладиган, одамларимизнинг фаровон турмушларига асос бўладиган кўп – кўп табиий бойликларнинг улкан заҳиралари мавжуд. Булардан энг асосийси – ўзининг юксак сифати билан бутун дунёга машхур бўлган қизилқум олтинидир. Нуфузли Токио биржаси ўзбек олтинига сифат сертификати бериб, уни олтин эталони – яъни бутун дунё бўйича тилла сифатини баҳолашнинг мезони қилиб белгилаб қўйди. Кўҳна тарихимиз, миллий қадриятларимиз, буюк аждодларимиз ҳақида гапирганда, биринчилардан бўлиб Алишер Навоий ҳазратлари кўз олдимизга келади. Чунки мўътабар зот миллатимизнинг шарафини кўкларга кўтарган, юртимиз довруғини бутун оламга тараннум этган.

Вилоят жануби-ғарбий томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари билан, шимолдан Қозоғистон республикаси, ва Жиззах вилояти билан, шарқдан Самарқанд вилояти билан чегарадошдир.


Вилоят ҳудуди 111,0 минг кв км бўлиб, республика ҳудудининг 25 фоизини ёки тўртдан бир қисмини эгаллайди.





Вилоятда 3 та йирик сув ҳавзаси мавжуд. Шундан Айдаркўл сув ҳавзаси умумий майдони 145503 га етади. Ушбу сув ҳавзаси 41,5 млрд метр куб сиғимга эга.


Тўдакўл сув ҳавзаси 21673 га майдонни эгаллаб, 1,75 млрд метр куб сув сиғимига эга.
Шўркўл сув ҳавзаси 2516 га майдонни эгаллаб, сув сиғими 0,22 млрд метр кубни ташкил этади.
Ундан ташқари вилоятнинг Қизилтепа тумани ҳудудида Қуймазор сув омбори мавжуд бўлиб, унинг майдони 650 га ни ташкил этади. Ушбу сув омбори сув сиғими 0,83 млрд метр куб ни ташкил этиб, асосан Бухоро вилояти аҳолисини ичимлик суви билан таъминлайди.
Вилоятнинг шимолий ҳудудларида ўртача йиллик ёғингарчилик миқдори 232 мм. ни, жанубий ҳудудларида эса ўртача йиллик ёғингарчилик миқдори 170 мм. ни ташкил этади. Вилоят иқлими мўтадил. Ёз ойларида ҳаво ҳарорати қ 48,2 градус темпиратурагача исиб кетиши ва қиш ойларида – 32,3 градусгача совиб кетиши кузатилган.



Вилоятнинг маркази Навоий шаҳри ҳисобланиб, денгиз сатҳидан 340 метр баландликда жойлашган.


Вилоятда 3 та пансионат мавжуд, шундан НТМК таркибида 1 та, “Қизилқумстемент” ОАЖ таркибида 1 та “Навоиазот” ОАЖ таркибида 1 та пансионат аҳолига хизмат қилмоқда.



Ундан ташқари вилоятда халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази, вилоят тарихий ўлкашунослик музейи, “Наво” ашула ва рақс ансамбли, хўжалик ҳисобида фаолият олиб борадиган “Ўзбекнаво” ЭБ вилоят бўлими, Навоий Маданият ва санъат коллежи вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ҳамда 4 та спорт мактаблари , 10 та шаҳар ва туман Маданият ва спорт ишлари бўлимлари ва улар тасарруфидаги 88 та клуб муассасаси, 5 та маданият ва истироҳат боғлари, 11 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари, 9 та музейлар вилоятнинг кўп миллатли аҳолисига хизмат кўрсатиб келмоқда.


Навоий шаҳрида 3 та меҳмонхона қад кўтарган бўлиб, улар шаҳарнинг кўркига кўрк бериб турибди. Вилоятда шунга ўхшаш меҳмонхоналар 9 тани ташкил этиб, ушбу меҳмонхоналарда мижозларга сифатли хизматлар кўрсатиб келинмоқда.





Ҳозирги кунда вилоятда 90 та диний ташкилотлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Шулардан 77 таси Жомеъ масжидлари, 13 та ноисломий диний ташкилотлардир.





Вилоятда транспорт тизимини ривожлантириш жумладан, шаҳар ва олис қишлоқларга олиб борувчи автотранспорт йўлларини таъмирлаш борасида ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Йўллар равонлашмоқда.
Вилоят таркибида 2 та шаҳар ва 8 та туман, 594 та қишлоқ аҳоли пунктлари мавжуд бўлиб, ўртача 839,2 минг киши истиқомат қилади. Шундан шаҳар аҳолиси умумий аҳолининг 49,6 фоизини ёки 416,5 минг кишини, қишлоқ аҳолиси эса 50,4 фоизини ёки 422,7 минг кишини ташкил этади. Аҳолининг зичлиги 1 км. кв га 7,56 киши тўғри келади.
Вилоят аҳолисига 2009 йил 1 январ ҳолатига келиб 40 та шифохона, 7 та диспансер, 231 та амбулатория поликлиника муассасалари тиббий хизмат кўрсатмоқда. 136 та қишлоқ врачлик пункти, 106 та фельдшер акушерлик пункти мавжуд бўлиб, амбулатория поликлиника муассасаларининг қуввати ҳар 10 минг кишига 172 тадан тўғри келади. Аҳолини касалхона ўринлари билан таъминлашни ҳар 10 минг кишига 51 та ўриндан тўғри келади.

Бугунги кунда вилоятда иккита олийгоҳ “Навоий давлат педагогика” институти ва “Навоий давлат Кончилик” институти, 570 дан ортиқ таълим муассасалари, шу жумладан 36 5 та умумий ўрта таълим мактаблари, 202 та халқ таълимига қарашли мактабгача ва 27 та мактабдан ташқари таълим муассасалари, 2 та меҳрибонлик уйлари ва 3 та «Оилавий болалар уй»лари , шунингдек 44 та касб-ҳунар коллежлари ва 4 та академик листейлар фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда вилоят хал қ таълими бош қ армаси тасарруфидаги 10 та туман, ша ҳ ар хал қ таълими б ў лимлари, бош қ арма тасарруфидаги 14 та таълим муассасалари ҳ амда электрон почта, факс, компьютерлараро локал тармо ғ идан фойдаланиш кенг й ў лга қў йилган. Ўқувчиларнинг 1 смена билан қамрови 75,5 фоизни ташкил қилади.



Вилоятнинг Навоий ва Зарафшон шаҳарлари саноатлашган, Учқудуқ, Томди, Нурота ва Конимех туманлари асосан чорвачилик ҳудудлари саналиб, қоракўлчиликка ихтисослашган. Кармана, Навбаҳор, Хатирчи ва Қизилтепа туманлари деҳқончиликка ихтисослашган бўлиб, асосан пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланади.


Навоий вилояти республикадаги йирик индустриал базага эга бўлган аграр вилоятлардан бири ҳисобланиб, ишлаб чиқариш имкониятлари кенг бўлган ҳудуддир. Кейинги йилларда изчил амалга оширилаётган ислоҳатлар натижасида вилоятда саноат соҳасида ҳам сезиларли даражада ўзгаришлар амалга оширилди. Бунинг натижасида саноат тармоқлари бугунги бозор талабларига мослаштирилмоқда.


Шу билан бирга бугунги кунда ҳудудда саноат соҳасини янада ривожлантириш, харидоргир, бозорбоп ва сифатли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида кўпрок чет эл инвестистиялари жалб этиш ва замоновий технологик асбоб-ускуналар олиб келишга асосий эътибор қаратилмокда. Бунинг натижасида вилоятдаги йирик саноат корхоналари билан биргаликда бозор талабларига мос кичик саноат корхоналари ташкил этилмокда.

Вилоят корхоналари томонидан олтин, стемент, уран, вольфрам, фосфарид, кимёвий ўғитлар, сунъий тола каби маҳсулотлар ҳамда пахта хом ашёси, буғдой, қоракўл тери, гўшт ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.


Айниқса, Навоий кон металлургия комбинати, Электрокимёзаводи, Навоий иссиқлик электростанстияси, «Қизилқумстемент» ОАЖ, «Навоийазот» ОАЖ ва «Амантайтау Голдфилдс», «Бентонит» каби қўшма корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотлари мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланишига сезиларли ҳиссасини қўшиб келмоқда. Мамлакатимиз Президенти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил якунларига бағишланган йиғилишида белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, вилоятда бозор ислоҳотларини жадаллаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштиришга қаратилган вазифаларнинг амалга оширилиши вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.




Вилоят тарихи
2008 йил давомида вилоятда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида барча хўжалик фаолияти соҳаларида, жумладан, ички бозорни истеъмол моллари билан тўлдириш, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Темир Шайх қадамжоси, Амир Абдуллахоннииг уйи сингари кўплаб бинолари яксон қилинди. Уларнинг ўрнида турли мақсадларда идоралар қурилди. Аксарият тарихий обидалар бузилиб, ўрни пахта майдонларига айлантирилди. Жумладан, Кармананинг ғарбий чегарасида жойлашган Работи Малик ёдгорлиги ҳам мана шундай фаросатсизлик оқибатида қарийб йўқолиб кетиш арафасида эди. Работи Малик Марказий Осиёдаги монументал меъморчилик ёдгорликларидан биридир. Ҳозирда Работнинг пештоқи ва Сардобаси қолган. Қадимда Работ карвонсарой, меҳмонхоналар, овқатланиш хоналари ва таҳоратхона кабилардан иборат бўлган. Мазкур обида 1069-1070 йилларда подшоҳ, Шамсулмулк Носир ибн Иброҳим (1068-1080) томонидан барпо этилган деб тахмин қилинади. Қадим Кармана тарихидан гувоҳлик бериб турувчи яна бир обида Работи Малик рўпарасида жойлашган Сардобадир. Сардоба ичимлик суви сақланадиган иншоот бўлиб, карвонсаройга ташриф буюрган йўловчиларнинг чанқоғини босишда, туялари ва от-уловларини суғориб олишларида сув манбаи вазифасини ўтаган. Археологик қазишмалар жараёнида Сардоба ҳовлисидан қадимий сопол қувурларининг чиқиши, бу ерда минг йил бурун ҳам маданият ва фан тараққий этганлигини кўрсатиб турибди. Қадимда сополдан ясалган сув қувурларидан фойдаланиш Зарафшон воҳасида кенг тарқалганлиги ҳақиқатдир. Самарқанду Бухоро оралиғидаги жойларда ХI асрдаёқ жумракли сув қувурлари мавжудлиги археологларимиз томонидан эътироф этилган эди. Кармана туманининг яна бир машҳур тарихий ёдгорлиги Карманадан тахминан 40 км. шимолий ғарб томонда жойлашган Ҳазора қишлоғи ёнидаги Мавлоно Ориф Деггароний зиёратгоҳи ва масжидидир. Мавлоно Ориф Саййид Амир Кулолнинг энг яқин шогирди, ислом оламида Нақшбандий билан тенг эҳтиромга лойиқ пир, кароматлар ва башоратлар кўрсатиш қобилиятига эга валийдир. Мавлоно Орифнинг қабрлари ва масжиди муқаддас зиёратгоҳлардан саналади. Баъзи бир манбаларда масжид ХI асрда қурилган, деб қайд этилади. Тарихда шундай валий яшаганлиги ҳақида маълумотлар анчагина. Мавлоно Ориф Деггароний 1312 йилда туғилиб, 1375 йилда вафот этган. Кармана ХХI асрга янги маданий марказ қиёфаси билан кириб келди. 2001 йилда Президент И.А.Каримов ташаббуси билан шаҳарнинг марказий йўллари қайта таъмирланди. Қосим Шайх ансамбли қайта тикланди ва зиёратгоҳга айлантирилди.


Навоий шаҳри вилоят маркази бўлиб, у Кармана туманининг жанубий шарқий қисмида, Зарафшон водийсининг ғарб томонида жойлашган. Шаҳар атрофи тоғлардан иборат бўлиб, ғарбдан шарққача тоғлар баландлиги ўзгаради. Ғарб томондан ҳудуд Қизилқум қумликлари билан, шимолдан Қоратоғ тоғи, шарқ ва жанубдан Зиёвуддин тоғ тизмалари билан ўралган.


Шаҳарнинг туб аҳолиси ўзбеклардир. Ўзбеклар 92086 киши (73,2 фоиз), руслар 20757 киши (16,5 фоиз), қозоқлар 1635 киши (1,3 фоиз) ва бошқа миллат вакиллари 11322 киши (9,0 фоиз)ни ташкил этади. Жами аҳоли 125800 кишидан иборат. Шу жумладан, «Тинчлик» шаҳарчасида 3209 киши истиқомат қилади. Жами аҳоли таркибининг 51,3 фоизини ёки 64535 нафарини аёллар ва 48,7 фоизини ёки 61265 нафарини эркаклар ташкил қилади.


Навоий шаҳар иқтисодиётида саноат соҳаси катта ўрин тутади. Шаҳарда Республикамизнинг иқтисодиётига, ишлаб чиқаришига ўлкан ҳисса қўшадиган йирик ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Булар: Навоий кон металлургия комбинати, “Қизилқумсемент” очиқ аксиядорлик жамияти, “Навоиязот” аксиядорлик жамияти, “Електрокимё” каби корхоналардир.
Зарафшон шаҳри

2005 йилда ўзининг 40 йиллигини нишонлаган навқирон ва саҳродаги бўстон ҳисобланмиш Зарафшон шаҳри 1965 йилда ташкил топган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Навоий вилоятининг саноати ривожланган шаҳарларидан биридир. Зарафшон шаҳридан 20 км. узоқликда дунёдаги энг катта ва узоқ истиқболли олтин конларидан бири деб саналган «Мурунтау» кони топилган.



Зарафшон шаҳрида вилоятнинг энг йирик ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган, булар: Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) нинг Марказий кон бошқармаси (МКБ), «Зарафшон-Нъюмонт» Ўзбек – Америка қўшма корхонаси, НКМКнинг Заргарлик заводи, НКМКнинг «Агама» Давлат трикотаж фабрикаси, «Велан» Ўзбек – Россия қўшма корхонаси, «Амантайтау – Голдфилдс» Ўзбек – Британия қўшма корхонаси, «Юсинком» Ўзбек – Россия қўшма корхоналаридир.
Учқудуқ тумани

Туманнинг «Учқудуқ» деб номланиши энг аввалдан бугунги туман ва шаҳар марказида жойлашган ҳудудда ХХ-асрнинг бошидан чорвадорлар яйлови сифатида фойдаланиб келинган «3 та қудуқ»дан келиб чиққан.


Учқудуқ тумани шимолий томондан Зарафшан шаҳри ва Конимех тумани билан, шарқ томондан Томди тумани, гарб томондан Қорақолпоғистон Республикаси ва жануб томондан Қозоғистон Республикаси Қизил орда вилояти билан чегарадош.


Туманнинг умумий майдони 46628,54 км. кв




ХАТИРЧИ ТУМАНИ



Навоий вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сентябрда ташкил этилган. 1927—30 й.ларда Зарафшон округидаги туман, 1938 й.дан Самарқанд вилояти, 1982 й.дан Навоий вилояти, 1989 й.дан Самарканд вилояти, 1992 й.дан Навоий вилояти таркибида. Шим.дан Нурота, жан.шарқдан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон, шим.шаркдан Қўшработ, жан.дан (Зарафшон дарёси орқали) Нарпай ва Пахтачи туманлари, ғарбдан Навоий вилоятининг Навбаҳор тумани билан чегарадош. Майд. 1,37 минг км2. Аҳолиси 143,9 минг киши (2004). Туманда 1 шаҳар (Янгиработ), 1 шаҳарча (Лангар), 8 қишлоқ фуқаролари йиғини (Боғчакалон, Олчинобод, Охунбобоев, Оқолтин, Пўлкан шоир, Хонақа, Янгийўл, Кррача) бор. Маркази — Янгиработ ш.


Табиати. Шим. кисми Нурота тоғ тизмаси ва тоғ этаги қия текислигидан иборат, жан. қисми Окдарё, Қорадарё ва қисман Зарафшон дарёси водийларини ўз ичига олади. Иклими континентал, йиллик ўртача тра 13,5°. Янв.нинг ўртача траси —1,7°, энг паст тра —33°. Июлнинг ўртача траси 28,7°, энг юқори тра 44°. Вегетастия даври 212 кун. Йиллик ёғин миқстори, шим. тоғлик кисмида 300 мм, жан.даги текислиқда 200 мм. Сув ресурслари Кррадарё, Окдарё, Зарафшон ва бир неча сойлардан иборат. Тупроқлари тог этаклари типик бўз, оч бўз тупроқлар. Жан. кисмида суғориладиган бўз, аллювиал, ўтлоқи ва ўтлоқиботқоқ тупроқлар тарқалган. Тоғ этакларидаги қия текисликларда чорвачилик ва токчилик ривожланган. Ёввойи ўсимликлардан дарё террасалари ва қайирларида қамиш, рўвак, буғдойиқ, шўражриқ, кампирсоч, итгунафша, сувранг, юлғун ва б., Нурота тоғлари этакларида ранг, ялтирбош, чалов, каррак, кийик ўти, оқ сафрак, гулхайри, бетага; баҳорда эфемерлар ўсади. Буталардан дўлана, писта учрайди. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, тулки, чиябўри, қуён, жайран, тоғ эчкиси ва тўқайзорларда қирғовул, лойхўрак, ўрдак, лочин, булдуруқ, қирғий, сўфитўрғай, чумчуқ, чуғурчиқ, зарғалдоқ; судралувчилардан гекконлар, тошбақа, сариқ илон, кобра, эчкемар; кемирувчилардан жайра, кўрсичқон, кичик қўшоёқ, қумсичқон, типратикан, каламуш ва б. учрайди. Нурота тоғининг ён бағрида. Лангар кони бор.


Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (99, 1%), шунингдек, тожик, рус, украин, татар, озарбайжон, қозоқ ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 105 киши. Шаҳар аҳолиси 20,2 минг киши, қишлоқ аҳолиси 123,7 минг киши (2004).


Хўжалиги. Туманда 2,1 минг корхона рўйхатга олинган (2004). 55 кичик, 32 ўрта, 109 йирик корхона, микрофирмалар фаолият кўрсатади. Х.т.да «ЛангарУзРос» қўшма корхонаси ишлаб турибди (2003). Хатирчи пахта тозалаш заводи, нон кти, қурилиш ташкилотлари, МТП ва б. бор. Қишлоқ хўжалиги, асосан, пахтачиликка ихтисослашган. Туманда 300 га яқин деҳқон, 907 фермер, 17 ширкат хўжаликлари мавжуд (2003). Экин майдонларига пахта, дон, озуқа, картошка, сабзавот ва полиз экинлари экилади. Шу жумладан, 12,3 минг га ерда пахта, 10,3 минг га ерда ғалла етиштирилади (2004). Боғдорчилик (бодом, ёнғоқ, анор, ўрик, анжир ва б.), токчилик ривожланган. 19,9 минг га ер ўрмонзор (2004). Тутзорлар ҳам бор. Ипакчилик билан шуғулланилади.


Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 56,8 мингга яқин қорамол (шу жумладан, 33,1 мингдан зиёд сигир), 86,7 мингга яқин қўй ва эчки, 38 мингга яқин парранда, 853 йилқи боқилади (2003).
Туманда 85 умумий таълим мактаби (44 мингга яқин ўқувчи), шу жумладан, 1 листей (245 ўқувчи), болалар мусиқа ва санъат мактаби, 4 касб-ҳунар коллежи (2000 дан зиёд ўқувчи), 23 клуб муассасаси, 35 кутубхона, музей, маданият ва истироҳат боғи, маданият саройи ишлаб турибди (2004).
Х.т.да марказий стадион, бир қанча спорт иншоотлари, спорт майдонлари ва спорт заллари фаолият кўрсатади.
Марказий касалхона, туғруқхона, поликлиника, қишлоқ врачлик пунктлари, дорихоналар ва б. тиббий муассасаларда 244 врач хизмат қилади. Олтинсой санаторийси мавжуд. Туман маркази билан Навоий ш. ўртасида автобус қатнайди. «Хатирчи ҳаёти» туман газ. (аввалги «Янги Ҳаёт») 1998 й.дан нашр қилинади (адади 7300 га яқин).

Хатирчи тумани шимолдан ва шимолий Ғарбдан вилоятнинг Нурота, Ғарбдан Навбаҳор туманлари билан жанубдан Зарафшон дарёси орқали Самарқанд вилоятининг Пахтачи ва Нарпай туманлари, жануби шарқ ва шарқдан КаттақўрҒон ҳамда шимоли-шарқдан Қўшрабод туманлари билан чегарадош. Туманнинг умумий эр майдони 1382 кв.км, аҳолиси 151000 киши.





Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling