Вилояти, шаҳар, А. Навоий кўчаси, 44-уй т а л а б н о м а


Download 16.04 Kb.
Sana14.12.2022
Hajmi16.04 Kb.
#1005117
Bog'liq
Talabnoma - Mahsulot yetkazib berish


2018 йил “___” ________
____-сон



___________________” МЧЖ
Манзил: _________ вилояти,
____________ шаҳар, А.Навоий кўчаси, 44-уй
Т А Л А Б Н О М А
(____________) сўмлик кондиционер етказиб бериш мажбуриятини
бажариш ва кечиктирилган кунлар учун пеня тўлаш)
____________ ва ____________ масъулияти чекланган жамияти ўртасида ____________ сўмлик кондиционер (10 та) ни етказиб бериш тўғрисида 2018 йил “____”________да __________-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан 15% олдиндан тўлов __________ сўм 2018 йил “____”________да ҳисоб рақамингизга _________-сонли тўлов хужжати асосида ўтказиб берилган. Шартноманинг 2.2-бандига асосан “Буюртмачи” олдиндан тўловни амалга оширгандан сўнг “Етказиб берувчи” 5 кун ичида товарларни етказиб бериши белгиланган. Шартноманинг
3.4-бандига асосан эса “Етказиб берувчи” товарларни белгиланган сифатда, миқдорда ва муддатда “Буюртмачи”га етказиб бериш мажбурияти юкланган. Лекин, Сиз томонингиздан етказиб берилиши керак бўлган товарлар
15% олдиндан тўлов ___________ сўм 2018 йил “____”________да ҳисоб рақамингизга ўтказиб берилганлигига қарамасдан етказиб берилмаган
ва бу билан шартнома шартлари бузилган.
Шартноманинг 4.6-бандида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасида - “Етказиб берувчи” етказиб берилмаган ёки етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган товарнинг ҳар бир кечиктирилган куни учун белгиланган тартибда 0,5 фоиздан пеня тўлаши (бу етказиб берилмаган товар миқдорининг 50 фоизидан ошмаслиги керак) ва тўланган пеня томонларни шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги учун жавобгарликдан, контракт шартларини бажармаслик асосида етказилган моддий зарарни қоплаш ва товарларни етказиш мажбуриятидан озод қилмаслиги белгиланган. Яъни, Сиз томонингиздан
48 кун хисобида ___________ сўмлик кондиционер (10 та) кечиктирилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Корхонангизга нисбатан 48 кун кечиктириб етказиб берилмаган ___________ сўмлик товар учун товар суммасининг ( 48 х 0,5% ) 24 фоизи миқдорида ___________ сўм пеня суммаси ҳисобланди.
Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
333-моддасига мувофиқ “Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.”деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик судининг Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
2002 йил 4 мартдаги 103-сонли ва “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли ПҚ пленум қарорларида ҳам мажбуриятни ажармаганлик учун қарздорнинг жавобгарлиги келтирилган ва мустаҳкамлаб қўйилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 7, 17-19, 25 моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига, асосан қуйидагиларни:


ТАЛАБ ҚИЛАМИЗ:



  1. Ушбу ҳисобланган __________ сўм пеня суммасини қуйидаги ҳисоб рақамимизга ўтказишингизни;

  2. ___________ сўмлик кондиционерлар (10 та)ни етказиб бериш мажбуриятини бажаришингизни.

Акс ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 148–151-моддаларига асосан иқтисодий судига даъво аризаси киритилишини маълум қиламиз.
_______________________
СТИР: 200 901 384 ш/хр: 400110860262877950100056009
Молия Вазирлиги Ғазначилиги
ғазна/ҳ/р: 2340 2000 3001 0000 1010
Банк номи: ХККМ Марказий Банк Тошкент.ш.ББ
БММ: 00014 СТИР: 201 122 919
Илова:______варақда.

  1. ____________-сонли шартнома нусҳаси;

  2. ____________-сонли тўлов хужжати.



Қўшимча маълумот учун қаранг: 1998 йил 29 августдаги Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунинг 17-19 моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 141, 148, 149, 151, 155 моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик судининг Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли, “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли ПҚ пленум қарорлари.
Download 16.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling