Vitaminlar reja
Download 61.34 Kb.
|
Vitaminlar reja
Vitaminlar reja VITAMINLAR Reja: 1. Vitaminlar haqida umumiy tushuncha. 2. Vitaminlarning tasnifi. 3. Organizmda vitaminlar metabolizmi va muvozanatining buzilishi. 4. Suvda eriydigan vitaminlar metabolizmi va biologik funktsiyalari. Витаминлар озиқ-овқат таркибида учрайдиган озиқа омиллари жумласига кириб, организмда содир бўладиган моддалар алмашинувини бошқарилишида иштирок этиш орқали биокимёвий ва физиологик жараёнларни меъёрий чегарада кечишини таъминлайдиган моддалардир. Бу моддалар организм учун жуда ҳам оз миқдорда талаб қилиниши билан бирга, организмнинг улар билан таъминланишига бевосита боғлиқ бўлган авитаминоз, гиповитаминоз ва гипервитаминоз холатлари ҳам учраб туради. Бакалавр академик даражали биологлар тайёрлашда Биокимё фанини «Витаминлар» га оид маълумотларини кўп қисмини мустақил таълимга ажратишга тўғри келганлиги сабабли ушбу бўлимга тегишли кўп маълумотлар эътибордан четда қолади. Бўлажак магистр академик даражали «Биокимёгар» мутахассислар учун бу бўлимга оид материалларни билиш, улар бўйича кўникма, малакага эга бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли «Витаминлар ва уларнинг аҳамияти» курсини алохида фан сифатида ўқитилиши мақсадга мувофиқдир. Витаминология-витаминлар ва уларнинг тирик организмлар ҳаётидаги аҳамиятини ўрганиш тўғрисидаги фан ҳисобланади. Ҳозирги кунда бу фан алоҳида фан сифатида шаклланган умумий биокимёнинг бўлимларидан бири бўлиб, муайян фаннинг бошқа бўлимларини ўрганишда ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Айниқса витаминлар кўп ферментларнинг коферменти ёки кофакторлари сифатида хизмат қилиб, биокимёнинг яна бир бошқа бўлими энзимология фани билан бевосита боғлиқдир. Витаминларни чуқур ўрганиш ферментатив жараёнларни тўлиқ тушунишга ва у билан боғлиқ холда моддалар алмашинувига оид биокимёвий жараёнлар мажмуаси бўйича умумий тасаввурларга эга бўлишда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бўлажак магистр академик даражасига эга бўлган биокимёгар мутахассис бу моддаларнинг тузилиши, хоссалари, моддалар алмашинувидаги иштироки, биологик ва тиббий аҳамияти, одам ва ҳайвон организмларининг уларга бўлган эҳтиёжи, ҳамда а-, гипо- ва гипервитаминоз ҳолатлар, уларни даволаш ва олдини олишга оид маълумотлар билан таниш бўлишлари лозим. Шунинг учун муайян курсни ўқитиш бўлажак биокимёгарларнинг биокимёвий ва физиологик билимларини янада чуқурлаштириш, ўзларини илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда бу тадқиқотларнинг мазмун ва моҳиятини кенгроқ тушунишни таъминлаши муқаррар. Витаминология фани витаминларни очилиши ва бу фанни ривожланиш тарихи, уларни аниқлаш услублари, таснифланиши, ёғда ва сувда эрувчи витаминлар, витаминсимон моддалар, авитаминоз, гипо- ва гипервитаминоз холатлари, витаминларнинг вакиллари, организмда бажарадиган функциялари, организмнинг уларга бўлган эҳтиёжи масалаларига оид маълумотларни қамраб олган. Download 61.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling