Внедрения Робототехники в школах


Download 412.05 Kb.
bet1/3
Sana25.01.2023
Hajmi412.05 Kb.
#1120970
  1   2   3
Bog'liq
Зокир


СИЛИКАТ САНОАТИ УСКУНАЛАРИНИ ЗАНГДАН ҲИМОЯЛОВЧИ ЛОК-БУЁҚЛАР ОЛИШ БОРАСИДАГИ ТАДҚИҚОТЛАР НАТИЖАЛАРИ
Маърузачи:
Урганч давлат университети 2-боскич магистранти,
Атабаев Зокир Ботирович
Нукус 2021 йил

Мавзунинг долзарблиги:


Металлларнинг коррозияси энг долзарб техник ва иқтисодий муаммолардан биридир. Коррозия натижасида металл ускуналар, маҳсулотлар ва иншоотларнинг йўқотилиши ялпи миллий маҳсулотнинг тахминан 2-4 фоизини ташкил қилади. Коррозияга қарши курашнинг энг кенг тарқалган усули бу бўёқ ва лак қопламаларини металларнинг юзасига суришдир. Ҳимоя материаллари орасида битумдан фойдаланишга асосланган композициялар муҳим ўрин эгаллайди, бу уларнинг ишлаб чиқариш технологиясининг соддалиги ва мавжудлиги билан боғлиқ. Госсипол смоласи асосидаги қопламалар бир қатор техник талабларга жавоб беради, масалан сувга чидамлилиги, кимёвий қаршилиги, электрокимёвий нейтраллиги жиҳатдан анча устун. Кўпгина нефтли битумларнинг асосий камчиликлари металл юзасига паст ёпишқоқлиги, паст ҳароратларда юқори мўртлиги ва паст ҳимоя хусусиятларидир. Булар уларнинг қўлланилиш майдонларини чеклайди. Нефтсиз битумнинг эксплуатацион хусусиятларини яхшилаш учун улар турли хил кимёвий бирикмалар, хусусан, ёг-мой саноатининг чиқиндилари асосида синтез килиш ва турли махаллий хом-ашёлар билан битум лак буёқларни синтез килишни мақсад қилдик.
Хавола қилаётган илмий ишим бугунги куннинг энг долзарб масаласига қаратилган булиб, бетон, темир-бетон конструкцияларнинг умрбоқийлигини таъминлаш мақсадида юза катламни турли агрессив муҳитлардан ҳимояловчи таркибларни маҳаллий ресурслар асосида яратишдир.
Тадқиқоднинг мақсади ва вазифалари:
Мақсади:
Кимё саноати ва турли агрессивно ишлаб чикариш обектларидаги теми, темир-бетон конструцияларни коррозиядан химояловчи таркиблар яратишдан иборат.
Вазифаси:
  • Маҳаллий минерал ресурсларлар ва саноат чиқиндилари асосида Хоразм вилояти минтақасида ишлаб чиқарилаётган ва эксплататсия килинаётган темир, темир бетон конструксия буюмларини тайёрлашда ишлатиладиган хом ашёлар таркибини ўрганиш;
  • Тадқиқодларда қопламанинг кимёвий жиҳатдан турғун бўлишига, сув, газ, хлор, карбонат ва сульфат ионлари учун ёмон ўтказувчанлик хусусиятига эга, металга яхши адгезияланувчи, механик жиҳатдан мустаҳкам ва турғун структурали алоҳида турларини яратиш;
  • Яратилган таркибларни турли агрессив муитларда синаш ишларини ташкил этиш;
  • Ижобий натижаларга эга булган таркибларни ишлаб чиқаришнинг принципиал технологик семасини танлаш ва унинг таснифини бериш;
  • Олинган таркибларнинг физик-механик хоссаларини ўрганишдан иборат


Download 412.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling