Водород ва кислород


Download 91.95 Kb.
bet2/5
Sana08.06.2023
Hajmi91.95 Kb.
#1464491
1   2   3   4   5
Bog'liq
Водород ва кислороднинг бирикмалари ,пероксидлар , уларнинг олиниши , хоссалари , ишлатилиши

КИСЛОРОД
Табиатда таркалиши: Кислород табиатда кенг таркалган элемент (52%). Турли минераллар, рудалар, сув таркибини кислород ташкил этади. Кислород хавонинг хажми жихатидан 20,9% ни ташкил этади.
Олиниши. Лабораторияда Бертолле тузи KCIO3 ни ва нитратларни киздириш йули билан кислород олинади.
2KCIO3 2KCI +3O2
2KNO3 2KNO2+ O2
Бундан ташкари лаборатория шароитида сувни, ишкорларни электролиз килиб кислород олинади.
Техникада кислород суюк хавони ректификациялаб ва сувни электролиз килиш усули билан олинади. Хавони ректификациялашда юкори босим остида хаво жуда паст температурада суюлтирилади. Шунда хаво таркибидаги хар бир газ суюк холга утади. Кислород -1830С да суюк холга утади.
Физик хоссалари. Рангсиз, мазасиз, хидсиз газ. Хаводан бир оз огир (p = 1,429 г/л). Сувда жуда кам эрийди. 1 л сувда 200С да 25 мл кислород эрийди. Енмайди, лекин енгишга ердам беради.
Химиявий хоссалари. Кислороднинг химиявий хоссалари унинг электрон тузилиши ва даврий системадаги урни билан характерланади.
Кислороднинг икки хил аллотропик шакли булиб, кислород ва озондир. Озон (О3) молекуласи баркарор, юкори концентрацияда портлаб парчаланади. О3 О2 + О*. Озоннинг оксидловчилик хоссалари кислородга караганда кучлирок. Шунинг учун одатдаги шароитда химиявий пассив элементларни оксидлай олади:
2Ag + O3 Ag2O + O2
Ишкорий металлар озон билан реакцияга киришиб озинидлар хосил килади. Масалан:
Na + O3 NaO3;
K + O3 KO3
Озон кучли оксидловчи. Шунинг учун ундан ичимлик сувини тозалашда, хавони дезинфекциялашда фойдаланилади.
Озон табиатда момокалдирок вактида хосил булади: 3О23 Бунда "чакмок" нинг энергияси ва N2 гази катализаторлик вазифасини бажаради. Кислороднинг кенг таркалган бирикмалари - сув ва пероксидлардир.


СУВ.
Кислороднинг водород билан хосил килган асосий бирикмаси сув (H2O) - дир. Сув таркибида массаси жихатдан 88,81% кислород бор. Сувнинг +40С - даги зичлиги 1 г/см3 га тенг. Сувнинг солиштирма иссиклик сигими 1ккал/г ёки 4,18 кЖ/г га тенг. Демак, 1 г сувни 1 С - га иситиш учун бошка моддаларга караганда купрок иссиклик сарф килинади. Бу сувнинг иссиклик сигим аномалияси дейилади. Сув тирик организмлар ва усимликлар учун энг керакли модда хисобланади, чунки сув яхши эритувчидир. Тирик организимлар ва усимликлар озикавий моддаларни сув оркали табиатдан кабул киладилар. Сувнинг молекулалари узаро водород боглари оркали богланган. Шу сабабли хона температурасида суюк булади.



Download 91.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling