Водород ва кислород


СУВНИНГ ХИМИЯВИЙ ХОССАЛАРИ


Download 91.95 Kb.
bet3/5
Sana08.06.2023
Hajmi91.95 Kb.
#1464491
1   2   3   4   5
Bog'liq
Водород ва кислороднинг бирикмалари ,пероксидлар , уларнинг олиниши , хоссалари , ишлатилиши

СУВНИНГ ХИМИЯВИЙ ХОССАЛАРИ.
Сув молекуласи кучли кутбланган булгани учун одатдаги температурада металл ва металлмаслар (фтор ва хлор) билан реакцияга киришади:
2H2O + 2F2 4HF + O2
H2O + CI2 HCI + HCIO
Сув ишкорий ва ишкорий-ер металлар билан бирикиб ишкор хосил килади:
2H2O + 2Na 2NaOH + H2
Юкори температурада сув буги бошка металлар билан бирикиб оксид хосил килади:
2AI + 3H2O AI2O3 + 3H2
Сув купгина мураккаб моддалар билан реакцияга киришади.
H2O + K2O 2KOH;
H2O + CO2 H2CO3
Сув хам оксидловчи, хам кайтарувчи вазифасини бажара олади. Масалан, сув металл гидриди билан реакцияга киришиб, оксидловчи:
NaH + H2O NaOH + H2
кислород бириктириб олиб, водород пероксид хосил килиш реакциясида эса, кайтарувчи була олади:
2H2O + O2 2H2O2


СУВНИ ТАЙЁРЛАШ.
Истеъмол учун ва технологик жараёнларни амалга ошириш учун сув хает манъбаи, хам эритувчи, хам хомаше, хам энергия ташувчи восита вазифасини бажаради.
Шу эхтиежни хисобга оладиган булса, сувни тайёрлаш жуда куп мехнат ва маблаг талаб килинадиган вазифадир.
Сувни истеъмол учун тайёрлаш куйидаги асосий боскичларни уз ичига олади:
1. Табиий сувни механик кушимчалардан тозалаш - тиндириш. Бунда окиб келадиган сув катта сигимли иншоотларга йигилади ва маълум муддат саклаб тиндирилади.
2. Тиндириш боскичидан кейин сувда "муаллак" холда коладиган микрогетероген заррачалардан тозалаш учун сув коагуляцияланади. Бу жараёнда сувга Fe2(SO4)3; Al2(SO4)3 ва CuSO4 каби электролитлардан тегишли микдорда кушилади. Бу моддалар коагулянтлар дейилади, чунки сувдаги муаллак заррачалар мусбат ва манфий зарядли булгани сабабли, бу кучли электролитлар Fe3+, SO42-, Al3+, Cu2+ ионларини хосил килиб, заррачаларни узлари билан йирик заррачалар хосил килиб чукмага туширади.
3. Сувни фильтрлаш. Баъзи холларда юкоридаги иккала боскичда хам механик кушимчалардан сувни тозалаш имконияти булмаса, "мато"ли, когозли ёки бошка турдаги фильтрлар оркали сув утказилиб, тозаланади.
4. Сувни дезинфекциялаш. Сувни унда мавжуд булган микроб, захарли химиявий моддалардан тозалаш учун сув хлор гази, хлорли охак солинган трубкалар, озон, кислород гази билан кайта ишланади. Бу моддалар кучли оксидловчилик хоссаларига эга булгани учун микроб ва захарли химиявий моддаларни зарарсизлантиради.
5. Сувни деаэрациялаш. Сувда эриган газлар CO2, SO2, O2, Cl2 каби газлардан тозалаш учун сув газсизлантирилади. Бунда сув махсус курилмалар оркали утказилиб, газлар чикариб юборилади.
6. Сувнинг рН - ни аниклаш. Сувда Н+ ва ОН- лари микдори (рН ёки рОН) махсус асбоблар рН-метр, ионометрлар ердамида доимий улчаниб, назорат килиб борилади.
7. Сувнинг каттиклигини аниклаш ва уни юмшатиш.
Юкоридагилардан куриниб турибдики, истеъмол учун сувни ярокли холга келтириш катта мехнат ва маблаг талаб киладиган тадбирдир. Шу сабабли хар кандай ишлаб чикариш жараёнида, турмушда сувдан тежаб фойдаланиш зарур.



Download 91.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling