Вопросы по оске рус


Юз нерви прогноз и профилактикаси


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/21
Sana27.01.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1131305
TuriТопик
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
ответы нейростоматологии

Юз нерви прогноз и профилактикаси. Юз нерви неврити прогнози унинг 
локализацияси ва ёндош патологияларга (отит, паротит, герпес) боғлиқ.75% 
ҳолларда тўлиқ соғайиб кетиш бўлади, 3 ойдан кўп муддатда тулиқ тикланиш 
кам учрайди. Юз нерви калла суягидан чиқиш жойида бўлса прогноз яхши 
бўлади. Рецидивланувчи невритлар яхши прогнозга эга, лекин ҳар бир рецидив 
оғир ва узоқ муддат кечади. 
Совуқотиш ва травмаларни олдини олиш, қулоқ ва бурун-ҳалқум яллиғланиш 
ва инфекцион касалликларини адекват даволаш юз нерви неврити 
ривожланишини олдини олади. 
7. Сикар синдроми 
Глоссо-фарингеал невралгияси. Сикар Синдроми. Сикар – Робино 
Синдроми . 
Тил-ҳалқум нерв невралгияси кам учрайдиган касаллик. 10 млн. одамга 16та 
ҳолат тўғри келадии. 40 ёшдан кейин эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ 
касалланади. 1920 й. Сикар томонидан касаллик биринчи марта таърифланган, 
патология Сикар синдроми номи остида машхурдир.
Касаллик 2 та шакли бор: идиопатик (бирламчи) ва симптоматик (иккиламчи) 
нерв ўсма билан эзилишидан, орқа калла суяги чуқурчаси инфекцион 
касалликларида, жароҳатларда ривожланади.
Этиология и патогенез асосий факторлар бўлиб, атеросклероз, лор-аъзолар 
инфекцияси (отит, тонзиллит, сурункали фарингит, синусит), интоксикациялар, 
вирус инфекциялар (масалан, грипп) ҳисобланади.
Иккиламчи тил-ҳалқум нерв невралгияси орқа калла суяги чуқурчаси 
инфекцион патологиясида (энцефалит, арахноидит), бош мия жароҳатларида, 
алмашинув касалликларида (қандли диабет, гипертиреоз) ва нерв йўлида 
эзилиши (таъсирланиши) дан пайдо бўлиши мумкин. Бу (глиома, менингиома, 
медуллобластома, гемангиобластома), мия ичи гематомаларида, назофаренгиал 
ўсмаларда, бигизсимон ўсиқ гипертрофиясида, каротид артерия аневризмасида, 
бигиз-тил ости боғлами суякланишида , бўйинтуруқ тешигида остеофитлар 
ўсиб кетишидан бўлиши мумкин. Қатор клиницистлар фикрича тил-ҳалқум 
нерв невралгияси айрим ҳолларида ҳиқилдоқ ёки ҳалқум саратони биринчи 
симптоми бўлиши мумкин.


12 расм тил-ҳалқум нерв иннервацияси зоналари

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling