Вопросы по оске рус


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/21
Sana27.01.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1131305
TuriТопик
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
ответы нейростоматологии

6. Белла параличи 
Юз нерви неврити (Белла параличи) - юз ярми мимик мушакларини 
иннервацияловчи нервининг яллиғланиб зарарланиши. 
Этиология: бирламчи юз нерви неврити – соғлом одамларда совуқотишдан 
кейин ривожланади ва иккиламчи юз нерви неврити – бошқа касалликлар 
натижасида, фарқланади. Қуйдаги касалликлардан кейин юз нерви неврити 
ривожланиши мумкин: герпетик инфекция, эпидемик паротит(«тепки»), отит 
(ўрта қулоқ яллиғланиши), Мелькерсона-Розентал синдроми. Юз нерви мия 
қон айланиши бузилиши (ишемик ёки геморрагик инсульт), ўсма ёки
нейроинфекция оқибатида травматик зарарланиши мумкин.
Клиник кўриниши: одатда юз нерви неврити аста-секин ривожланади. 
Бошланишида қулоқ орқасида оғриқ пайдо бўлади, 1-2 кундан кейин юз 
ассиметрияси билинади. Нерв зарарланган томонда бурун-лаб бурмаси 
текислашади, оғиз бурчаги ва юз соғлом томонга тортилиб кетади. Бемор 
қовоқларини ёпа олмайди. Қовоғини ёпмоқчи бўлганда кўз тепага 
айланади(Белла симптом). Мимик мушаклар ҳолсизлигидан қуйидаги 
ҳаракатларини қила олмайди: кулиш, тишни кўрсатиш, қовоқ солиш ёки 
қошларни кўтариш, лабни чучайтириш. Юз нерви неврити бўлган беморда 
қовоқлар очилган ва лагофтальм («қуён кўз») кузатилади – пастки қовоқ в 
рангли парда ўртасида склера бўлади. Нерв иннервацияловчи тилнинг олдинги 
қисмида таъм билиш камаяди ёки тўлиқ йўқолади. Кўз қуриш ёки кўз ёш оқиши 
бўлади. Айрим ҳолларда «тимсоҳ кўз ёшлари» симптоми ривожланади - кўз 
қуриш фонида беморда овқат қабул қилиш вақтида кўз ёш оқиши кузатилади. 
Сўлак оқиши бўлади. Неврит томонда эшитиш сезгиси ошади (гиперакузия) ва 
одатий товушлар беморга жуда баланд туюлади. 


 Юз нерви неврити эпидемик паротитда умумий интоксикация симптомлари 
билан кузатилади (ҳолсизлик, бош оғриғи, қўл оёқда увишиш), ҳарорат ошиши 
ва сўлак безлари катталашиши (қулоқ ортида шиш пайдо бўлади). Сурункали 
отитда юз нерви неврити инфекцион жараён ўрта қулоқдан тарқалиши ҳисобига 
бўлади. Бу ҳолларда мимик мушаклар фалажлиги қулоқдаги оғриқлар фонида 
бўлади. Мелькерсона-Розенталя синдроми ҳуружсимон кечувчи наслий 
касалликдир. Клиникасида юз нерви неврити кузатили, бурмали тил ва қаттиқ 
юз шиши характерлидир. Икки томонлама юз нерви неврити 2% ҳолатда 
учрайди. Неврит рецидивланувчи кечиши мумкин.
Юз нерви неврити асоратлари. Бир қатор ҳолларда адекват даволаш 
ўтказилмаганда, юз нерви неврити мимик мушаклар контрактурасига олиб 
келади. Бу касалликнинг 4-6 ҳафтасидан кейин мимик мушаклар ҳаракат 
функцияси тўлиқ тикланмаслигидан бўлади. Контрактурлар зарарланган юз 
тарафини тортиб кетади, дискомфорт ва ихтиёрсиз мушак қисқаришлари 
бўлади. Бунда бемор юзи соғлом томонида мушаклар фалажланганга ўхшайди. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling