Вопросы по оске рус


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/21
Sana27.01.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1131305
TuriТопик
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
ответы нейростоматологии

 
Станция 2 
Нейростоматологик синдромлар 
 
1. Ханта синдроми
Ханта синдроми сувчечак вируси оракали нервнинг тиззасимон 
тугунини зарарлаганда кузатилади. 
Клиникаси: Бу синдромнинг аввалига бошнинг окриши, бир 
томонлама кулокда огрик, кейинрок эса - кулок сохасида, юмшок 
танглайда ва тилда herpes zoster нинг пайдо булиши, хамда ташки 
эшитув йули, ногора парда, кулок супрасида хуружсимон огрик 
кузатилади. Ханта синдроми билан хасталанган беморларда юкорида 
курсатилган белгилар билан биргаликда куздан ёш ажралиши ва 
саливация (сулак ажралиши) жараёнининг бузилиши кузатилади. 
Беморларда баланд товушларни эшитишнинг пасайиши ва кулокда 
шовкин булиши билан биргаликда горизонтал спонтан нистагм, 
бошнинг айланиши, тил ва кулокда гипестезия аникланади. Купинча 
тошма тошишининг биринчи ун кунида юз нервининг уткинчи 
бузилиши кузатилади. Ханта синдроми уч шохли невропатия, тил-
ҳалқум невралгиясидан фарқлаш керак. Ханта синдромидан фарқли 
равишда юқоридаги ҳолларда гаплашганда, овқат еганда чайнов 
мушаклари қисқаришидан отоалгик оғриқлар бўлади. Уч шохли нер 
невралгиясида юзга уч шохли нерв шохли чиқадиган жойларда 
триггер нуқталар бўлади. Шуни қайд қилиш керакки айрим ҳолларда 
Ханта невралгияси ўртача даражада ушбу нуқталарда оғриқ бўлиши 
мумкин.
Ханта синдроми давоси. Ўткир даврда этиотроп вирусга қарши 
терапия ўтказилади. Валацикловир гидрохлорид, ацикловир 
ишлатилади, оғир ҳолларда препаратлар вена ичига томчилаб 
юборилади. Иммунодефицит ҳолатда инсон иммуноглобулин билан 
иммунотерапия, тимус препаратлари буюрилади. Нейропатик даврда 
прозопалгия комплекс даволанади: 
Антиконвульсантлар: карбамазепин, габапентин. Тутқаноққа қарши 
препаратлар таъсири нерв толалари қўзғалувчанлигини 
камайтиришга, оғриқ импульсини ўтишини тўхтатишга асосланган.
Седатив воситалар. Антидепрессанты (амитриптилин) энг самарали 
ҳисобланади, нейролептиклар (тиоридазина, хлорпротиксена), 
транквилизаторлар (диазепама) буюриш ҳам мумкин. 


 В гуруҳ витаминлари: тиамин, пиридоксин. Нерв тўқимаси 
трофикасини, нерв толаларида ўтказувчанлик функциясини 
яхшилайди.
Микроциркуляцияни яхшиловчи препаратлар (пентоксифиллин, 
никотин кислота). Нервларда қон айланишини стимуллайди, нормал 
ишлаши тикланади, озиқланиш яхшиланади.
Антихолинэстер воситалар (неостигмин). Прозопарез бўлганда зарур. 
Нерв-мушак ўтказувчанлигини яхшилаб, мимик мушаклар кучи 
тикланади. 
Физиотерапия. Лазер- ва магнитотерапия яллиғланишни 
камайтиради. Рефлексотерапия мимик мушаклар ҳаракатини тиклаш 
ва оғриқ синдромини тўхтатиш учун ўтказилади.
Прогнози ва профилактикаси. Рамсея Ханта синдроми давоси ўз 
вақтида бошланса кўп ҳолларда соғайиб кетиш бўлади. Специфик 
профилактика болаларда сувчечакка қарши вакцинация ўтказишни ўз 
ичига олади. Қўшимчасига Ханта синдромини олдини олиш учун 
сувчечак билан касалланган беморларда актив вирусга қарши даво 
ўтказилади. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling