Вопросы по оске рус
Россолимо-Мелькерссон синдроми
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
ответы нейростоматологии
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қиёсий ташхис
10. Россолимо-Мелькерссон синдроми
- бу қуйидагилар билан характерланувчи патологик ҳолат ҳисобланади: рецидивланучи юз фалажи/неврити, юз ярми, кўпроқ лаблар ангионевротик шиши, хейлит ва тил бурмалари бўлади. Мелькерссона-Розенталя синдроми полиэтиологикдир. Инфекцион аллергия, вазомотор бузилишларга наслий мойиллик, бош ва бўйин лимфатик тизим патологияси, одонтоген инфекция сурункали ўчоқлари, синуситлар катта аҳамиятга эга. Касалликни нерв-дистрофик генези бўлиши мумкин. Беморлар ўртача ёши 25–35 ёш. Қўзғовчи факторлар: совуқотиш, препаратлар қабул қилиш (антибиотиклар, сульфаниламидлар ва б.), алкоголни кўп истеъмол қилишдир. Икки томонлама (75% гача) ва кам ҳолларда бир томонлама зарарланиш бўлади. Биринчи симптом лаб ва ёноқлар шиши ҳисобланади. Юз мушаклари бўшашиши аста-секин ривожланади (50–70%). Беморлар кўз юма олмасликка, оғиз бурчагидан суюқлик тўкилишига, гапириш қийинлигига шикоят билдиришади. Кўз ёш оқиши/кўз қуриши 30% беморларни безовта қилади. 20% беморларни ёқимсиз кучли товуш қабул қилишни қайд қилишади. Қизариш ва лаб шиши – 80%. Тил катталашиб, юзаси бурмали бўлади – 70%. 50% беморларда ҳуружсимон бош оғриғи бўлади. Соғайиб кетгандан кейин касаллик симптомлари қайта пайдо бўлиши мумкин (90%). Оъектив кўрикда умуммия синдромида мигренсимон бош оғриғи (50%), юз асимметрияси (80%), юз мушаклари парез/параличи (65%), Белла симптоми, лагофтальм (50%), ксерофтальмия (30%), гиперакузия (20%), дизартрия (40%); ангионевротик юз, купроқ лабалар шиши (55%); тил бурмалиги макроглоссия (70%); дизгевзия/агевзия (70%); гранулематоз хейлит (80%). Диагностика: серологик текширувлар, касаллик этиологисида инфекцион факторга шубҳа қилинганда кўкрак қафаси аъзолари рентгенографияси қилинади (заҳм, ОИВ-инфекция, лайм касаллиги, саркоидоз). Электромиография (юз мушаклари механик қўзғалувчанлиги ошган). Бош мия Магнит-резонанс томографияси (мия кўпригида юз нерви устун толалари тарқоқ склерозини инкор қилиш учун). Нейроофтальмолог консультацияси (ретробульбар неврит, қуруқ кератоконъюнктивит). Қиёсий ташхис: юз нервининг бошқа этиологияли зарарланиши: (бруцеллез, отит, ўсмалар, лейкемик инфильтрация, саркоидоз, тарқоқ склероз). Ханта невралгияси (zoster oticus). Юз нерви травматик зарарланиши. Юз сарамас касаллиги. Учламчи заҳм. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling