Вопросы по оске рус


Россолимо-Мелькерссона синдромини даволаш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/21
Sana27.01.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1131305
TuriТопик
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
ответы нейростоматологии

Россолимо-Мелькерссона синдромини даволаш: шифокор мутахассис 
томонидан ташхис тасдиқлангандан сўнг даво бошланади. Яллиғлншига қарши 
даволаш (глюкокортикоидлар), физиодаво қўлланади. Антибиотиклар, 
антигистаминлар , шишга қариш препаратлар, анальгетиклар, витаминлар 
буюрилади. 
11. Юқори кўз ёриғи синдроми 
Ретросфеноидал бўшлиғ синдроми. Жако триадаси. 
Юқори кўз ёриғи кўз косаси тубида ташқи ва юқори девор ўртасида 
жойлашади. Ёриқсимон бўшлиқ (3 га 22 миллиметрли) бўлиб, понасимон суяк 
катта ва кичик қанотлари билан чегараланган ҳамда ўрта калла суяги 
чуқурчасини кўз косаси билан боғлайди. Юқори кўз ёриғи бириктирувчи 
тўқима пленкаси билан тортилган, ундан қуйидагилар ўтади:
• 
Пастки ва юқори веналар; 
• 
узоқлаштирувчи нерв; 
• 
кўз нерви уч асосий тармоғи: пешона, кўз ёш ва бурун-киприк; 
• 
ғалтаксимон нерв; 
• 
кўз ҳаракатлантирувчи нерв. 
Этиология ва патогенези: кўз косасида жойлашаган бош мия ўсмалари; 
арахноидитлар – бош мия ўргимчаксимон пардаси яллиғланиш касаллиги
юқори кўз ёриғи соҳаси менингитлари; орбита травматик шикастланиши.
Клиник хусусиятлари: Жако триадаси: 1. гомолатерал кўзи ожизлик; 2.
Ҳамма кўз ҳаракатлантирувчи нервлар гомолатерал фалажи; 3. Уч шохли нерв 
зарарланиши (парестетик-невралгик характердаги сезги бузилиши ва юз ярмида 
чайнов мушаклари фалажи). Эшитиш найи битииб қолишидан эрта симптом - 
эшитиш ёмонлашиши бўлади.
Қиёсий ташхис: Джеферсон синдроми. Гарсен синдроми. Уч шохли нерв 
невралгияси
Даволаш принципи: Оператив даво. 
12. Миофасциал синдром 
Миофасциал оғриқ синдроми (МОС) – у ёки бу мушак зўриқиши оқибатида 
функцияси бузилиши юзага келади.
Клиник хусусиятлари. Оғриқлар пайдо бўлишига бир неча ноқулай 
факторлар ва чайнов мушаклари оғриқли спазми ривожланишига инсон 
мойиллиги сабаб бўлади. Қўзғатувчи факторларни йўқотиш (эмоционал 
зўриқиш, чайнов мушаклари зўриқиши, бруксизм, зарарли одатлар, мушаклар 
совуқотиши ва б.) ва зарарланган мушак учун тинч шароит яратиш одатда 
актив шаклдан латент ҳолатга ўтказади. Қўзғатувчи факторларни қайта таъсири 
мушакда оғриқ чақириши мумкин. шуни қайд қилиш керакки оғриқ кучи 
зарарланган мушаклар миқдорига боғлиқ эмас, давомийлиги эса мушакларда 
дистрофик жараёндан далолат беради. Оғриқ билан биргаликда беморларда 
чайнов ва чакка мушаклари териси устида вақтинча (5-8 кун) кескин 


гиперестезия кузатилади. Бу соҳаларга ҳатто енгил тегиб етиш ҳам мушакларда 
ҳуружсимон оғриқ чақиради. Кўпчилик беморларда оғриқ пайдо бўлиши билан 
пастки жағ ҳаракатчанлиги камаяди: оғиз очилиши 5—25 мм (кесувчи тишлар 
ўртасидаги масофа), нормада 46—56 мм. Кейинчалик пастки жағни пастга 
тушиши кучли оғриқ ҳисобига деярли имконсиз бўлади. Пастки жағнинг олдига 
ва ён томонларга ҳаракати ҳам чекланади. МОС нинг симптомларини бартараф 
этса бўлади, бироқ пастки жағнинг ҳамма томонларга ҳаракати қатъий 
чекланади. МОС характерли объектив белгилари бу пастки жағнинг бир 
томонга оғиши, зигзагсимон ҳаракати ёки оғиз очилганда пастки жағнинг 
олдинга ҳаддан ташқари олдинга силжиши бўлади, шундан сўнг оғриқ 
синдроми бошланади. Айрим ҳолларда ЧПЖБ дисфункцияси қайта чайнов 
мушаклари оғриқли қисқариши билан алмашинади. Кейин оғриқ тўхтайди ва 
қайта МОС белгилари пайдо бўлади, узоқ муддат сақланиши мумкин. Бу 
ҳолларда беморлар фақатгина ЧПЖБ да қирсиллашга шикоят қилиб шифокорга 
мурожаат қилишади (чакка-пастки жағ бўғими). Айрим ҳолларда мушаклардаги 
оғриқдан кейин бўғимда шовқин пайдо бўлади. МОС турли вегетатив
реакциялар билан кузатилади: терлаш, томирлар спазми, бурун битиши, кўз ёш 
оқиши ва сўлак оқиши, қулоқдаги шовқин кўринишида проприоцептив 
бузилишлар, бош айланиши ва б. Ташхислаш ва қиёсий ташхислаш. Одатий 
лаборатор текширувлар МОС га хос белгиларни аниқлашга имкон бермайди. 
ЧПЖБ рентгенограммаларида ва махсус суръатларда зарарланган юмшоқ 
тўқималарда патологик ўзгаришлар аниқланмайди. Тери термометрияси 
оғриқли мушак соҳаларида ҳарорат кўтарилишини кўрсатиши мумкин. 
Электромиограммаларда тинч ҳолатда патология аниқланмайди, нормал 
потенциаллар юзага келади. МОС қиёсий ташхислаш биринчи навбатда ЧПЖБ 
касалликлари – ўткир йирингли артрит, 
ревматоид артрит, псориатик артрит билан, иккинчи навбатда мушак 
касалликлари — инфекцион миалгиялар, вирусли миалгиялар билан,
учинчи навбатда юздаги оғриқлар – уч шохли, тил-ҳалқум, ноора нервлари ва 
қанот-танглай тугуни невралгиялари билан ўтказилади. Ўхшаш клиник 
белгилар бигизсимон ўсиқ синдромида, унинг ҳаддан ташқари ўсиб кетишида 
бўлади. МОС қиёсий ташхиси бўйин остеохондрози, мигрень, чакка артрити, 
шунингдек турли асаб- руҳий касалликлари (невроз қўрқув, истерия ва б.) 
билан ўтказилади, чунки мушаклар тонуси ва активлиги МНС фаолияти билан 
чамбарчас боғлиқдир. Миофасциал оғриқларнинг агравацияси В1, В6, В12, С, 
А, фолиев кислота гиповитаминозда ва б.да юзага келади. Витаминлар 
етишмовчилиги мушакларда моддалар алмашинувини, асаб тизими ҳолатини
ёмонлаштиради, мушаклар чидамлилигини сусайтиради, томирлар 
ўтказувчанлигини оширади. Мушаклар нормал ишлаши учун минерал 
бирикмалар ҳам зарур. Кальций нерв-мушак бирикмаси орқали потенциал 
ўтказилишида қатнашади. Потенциал ҳаракатидан кейин нерв ва мушак 
ҳужайралари мембраналари тез реполяризациси учун калий керак бўлади, 
шунинг учун калий дефицитида нафақат миофасциал триггер нуқталар 
ривожланишига балки силлиқ ҳамда кўндаланг тарғил мушаклар функцияси 
бузилишига ҳам олиб келади. Темир дефицит анемияси кислород транспорти 


чекланишига ва мушакларда метаболизм бузилишига олиб келади. Магний
кальций каби мушак қисқаришида аҳамиятлидир. Рух элементи, марганец, 
хром, селен ва молибден мушак қисқаришида ва триггер нуқталар активлигида 
кам аҳамиятлидир. Клиник тадқиқотлар ва эндокринологик текширишларга 
кўра МОС бўлган беморларда қалқонсимон без функцияси етишмовчилиги, 
гиперандрогпния, гипогликемия синдроми, подагрик диатез мавжуд бўлади, бу 
ўз навбатида самарали махсус МОС давосига тўсқинлик қилади (Егоров П М., 
Кушлинский Н.Е.).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling